» » Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди

Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди

Бугун “Навбаҳор” ўйингоҳида Наманган футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россияннг “Краснодар” клуби аъзоси Одил Аҳмедов ёш футболчилар билан учрашди. Ўйингоҳдаги мажлислар залида ўтказилган учрашувда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган вилоят ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Расулжон Низамбаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Олимжон Қосимов ва ОАВ вакиллари ҳам қатнашишди. Учрашув аввалида Наманган вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш футболчиларга келгусида мамлакатимиз футболида ўз ўринларига эга бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида гапириб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида эътироф этди. Келгусида ёш авлод вакилларини футбол билан муносиб тарзда шуғулланишлари учун янги-янги спорт иншоотларини барпо этилишини маълум қилди.
Учрашувда Наманган вилоят фахри бўлган Одил Аҳмедовга Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 15-сонли футбол мактаб-интернати ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг иқтидорли тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Одил Аҳмедов фаолияти давомида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб берди. Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди. Шунингдек, ёш футболчиларга Наманган вилоят ҳокими томонидан ажратилган эсдалик совғалари ҳам топширилди. Тадбир сўнггида қатнашчиларнинг барчалари Одил Аҳмедов билан эсдалик учун суратга тушишди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
- -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить