» » Назорат учрашуви. "Навбаҳор"-"НБУ-Осиё" 4:3

Назорат учрашуви. "Навбаҳор"-"НБУ-Осиё" 4:3

Назорат учрашуви. "Навбаҳор"-"НБУ-Осиё" 4:3
Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоамиз буган навбатдаги назорат назорат ўйинида майдонга тушди.
 
Бир кун олдин Жиззахнинг "Сўғдиёна” клубига қарши ўйин ўтказилганлиги сабабли мураббийлар бу сафар олдинги учрашувларда иштирок этмаган ва захирадан майдонга тушган футболчиларга имкон беришди. Бундан ташқари, икки кун олдин Тошкентга етиб келган россиялик футболчи Дорджи Сангаджиев ва "Бунёдкор”дан чақирилган Владислав Нуриевни ҳам амалда синаб кўришди. Нуриев "НБУ-Осиё”га қарши ўйин олдидан жамоа сафига қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Корнийчук жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди. Унинг ўрнини эса Мирзоҳид Маматхонов эгаллади. 28-дақиқада тошкентликлар ҳисобни очишга эришган бўлсаларда жамоамиз аъзолари кейинги ҳужумдаёқ ҳисобни тенглаштиришди. Ҳужум чоғида тўп "НБУ-Осиё” ҳимоячиларидан бирига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим якунида тошкентликлар яна икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб марказга яқин жойдан жарима тўпини амалга оширган рақиб футболчилари чиройли комбинация ташкил этиб, Маматхонов дарвозасини нишонга олишди. Бўлимдаги сўнгги ҳужум ҳам "НБУ-Осиё” жамоасига муваффақият келтирди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирадан қолдирилган футболчиларга ҳам имкон беришди. 63-дақиқада "Бунёдкор” жамоасидан жалб этилган Владислав Нуриев ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Учрашувнинг якуний қисмида ташаббусга эришган жамоамиз аъзолари 82 ва 85-дақиқаларда яна иккита гол уришга эришишди. Дастлаб "Анжи”дан таклиф этилган Сангаджиев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилган Абдумалик Абдуллаев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, навбатдаги голини уришга эришди. Якунда "Навбаҳор” 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
 
 


"Навбаҳор"-"НБУ-Осиё" 4:3
Голлар:
Владислав Нуриев, Доржи Сангаджиев, Абдумалик Абдуллаев
"Навбаҳор": Александр Корнейчук, Фарруҳ Нурлибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Азизбек Ғуломхўжаев, Билол Шарофиддинов, Ислом Исоқжонов, Ғайрат Жўраев, Дониёр Иномов, Шоҳжаҳон Аббосов, Аюбхон Гаппаров, Дорджи Сангаджиев.
Захирадан тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Владислав Нуриев, Абдумалик Абдуллаев, Азиз Турғунбоевскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить