» » Мухлисларга ишончни қайтар, "Навбаҳор"!

Мухлисларга ишончни қайтар, "Навбаҳор"!

Мухлисларга ишончни қайтар, "Навбаҳор"!Яна бир неча кундан сўнг Олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилади. Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳам иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Дастлабки давра якунлангач жамоада кескин ўзгаришлар рўй берганди. Асосий таркиб футболчиларининг кўпчилиги жамоани тарк этишганди. Шукрки ҳаммаси аста-секин изига тушмоқда. Мураббийлар кўпроқ маҳаллий футболчиларга имкон беришаётгани албатта кишини қувонтиради.

Шунинг баробарида легионерлар борасида ҳам селекция ишлари олиб борилмоқда. Коста-Рика, Гондурас ва россиялик легионерларга таклиф билан чиқилди. Россиялик легионер Дорджи Сангаджиев бир неча кун аввал жамоа ихтиёрига етиб келди ва назорат учрашувларида ҳам майдонга тушишга улгурди. Энди агар келган ва келадиган легионерлар жамоа мураббийларида яхши таассурот қолдиришса жамоада қолишади. "Норин"дан таклиф этилган Владислав Алексин ҳам Россия фуқароси саналади. Буни ҳам ҳисобга олсак, табиийки легионерлардан бирига жавоб берилади. Чунки легионерлар лимити 3+1 ни ташкил этишидан хабарингиз бор албатта.

Энди жамоани мавсумлар оралиғидаги тайёгарлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа ҳозирга қадар 3 та ўртоқлик баҳсларида майдонга тушди ва 2 та ғалаба, 1 та мағлубият қайд этди. Дастлаб кучли таркибга эга бўлган бухороликлар таслим этилди - 3:1. Кейинги баҳсда "Сўғдиёна"га имконият бой берилди - 1:3. Сўнгги учрашувда эса биринчи лиганинг "НБУ-Осиё" жамоасидан устун келинди - 4:3.

Таъкидлаш лозимки, мана шу учрашувлар жамоа асосий таркибини аниқлаб олиш, жамоадан кимлар кетиши ва кимлар олиб қолинишини аниқлаб берса ажабмас. Ҳозирда жамоага ишончсизлик билан қараётган мухлислар ҳам етарлича топилмокда. Лекин, шуни ҳам унутмаслик керакки жамоа раҳбарияти қўлидан келган барча ишни қилди ва қилиб келмоқда. Маҳаллий йигитларни бир жойга жамлади. Деярли яна "нол"дан жамоа тузилди. Лекин, ҳали бирон-бир расмий учрашув ўтказмай туриб жамоага ишончсизлик билан қараш яхшими? Тўғри, етакчилар жамоадан кетди аммо вазият шуни тақозо қилганини ҳам унутмаслик керак. Клуб раҳбарияти ҳам кўп бора ҳаракат қилди. Биринчи даврада мухлислар меҳрини қозона олган айрим футболчиларга рахбариятдан тортиб, фидоий мухлислар ҳам "Навбаҳор"да қолишларини сўрашди. Аммо, уларнинг ўзлари шуни хоҳлашди. Мажбурлаб бўлмасди. Майли уларнинг клуб учун қилган хизматларини қадрлаймиз ва келгуси фаолиятига омад тилаймиз!

Яқиндагина "lochinlar.uz" сайтига интервью берган Даврон Каримов ҳам айтиб ўтдики, жамоа мухлислари "гуруҳ"ларга бўлиниб кетган. Ишқибозлар орасида бу ҳолни кўп бора кузатмоқдамиз.

Азиз "Навбаҳор" мухлислари!


Сизлардан шуни илтимос қилмоқчи эдимки, жамоамиз ҳозир турнир жадвалида ҳам қийин аҳволда турибди. Айтмоқчи бўлганим жамоамизни шундай оғир кунда ёлғизлатиб қўймасдан, уларга мадад бўлайлик, бирлашайлик. Подадан олдин чанг чиқармайлик. Шу ўринда жамоамизга ҳам айтар сўнгги сўзим: "Мухлисларга ишончни қайтар "Навбаҳор"!


ҚОБИЛЖОН
Barcamania_2016 никли юзер

Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить