» » Ҳамиша юксакларда юргин "Навбаҳор"

Ҳамиша юксакларда юргин "Навбаҳор"

Ҳамиша юксакларда юргин "Навбаҳор"Мухлисларимизнинг кайфиятини кўтариш мақсадида бугун севимли жамоамиз бўлмиш "Навбаҳор"га атаб шеър ёзгимиз келди ва қўлдан келганча бунга ҳаракат қилдик. Футбол мухлиси сифатида ҳаваскорона ёзилган ушбу сатрларда айрим камчиликлар бўлса, сайтимиз аъзоларидан узр сўрайман. Баҳо бериш ўзингиздан!

Ҳаммасини бир бошдан бошлай қоламан,
Сизга маълум бўлсада ёдга соламан.
Гоҳида ўзим ҳам ўйлаб қоламан,
Тушимми ё ўнгимми, билмай қоламан.

Наҳот ўртамиёнага айланган бўлсак?
Наҳот шонли даврлар тарихда қолди?
Наҳот энди фақат хаёллар сурсак?
Чемпион "Навбаҳор" қайларда қолди?

Қанча мураббий келди, қанча ўйинчи,
Совринларни соғиниб бу кўзлар толди,
Қани энди бирортангиз эслаб кўрингчи,
Термага "Навбаҳор"дан қачон, ким борди?

Биз сени барибир яхши кўрамиз,
Қачондир қайтасан буни биламиз.
Бу ишни уддалайсан, умид қиламиз,
Чемпион бўл яна деб ният қиламиз.

Сизни доим қадрлар мухлисларингиз,
Кўриб кўзлар қувонар ютуқларингиз.
Борингизни бериб, хушнуд этиб уларни,
Сиз ҳам энди кўрсатинг ўйинларингиз.

Дарвозабон Акмалжон Наманганнинг ўғлони,
Қаҳрамон ва Муроджон ҳимоямиз қўрғони.
Ўйинлари чиройли ташкил этиб ҳужумни,
Шамсиддинов қанотда фаол ўтар ҳар они.

Дилшодбек Жабборов жамоамиз сардори,
Жонкуяр ўйинчимиз соғ бўлсин жони.
Оғир кунларда доим биз билан бирга,
Наманганни фахридир, асил ўғлони.

Қанотларда анча фаол Баҳриддинов бор,
Деймиз омад ҳамиша бўлсин сенга ёр,
Ҳужумларда тинмасдан уриб тургин гол,
Такрорланиб бораверсин майдонда бу ҳол.

Аъзамжон Алиев деган йигит бор,
Ва яна Маҳмудов, Турғунбоев бор.
Шу йигитлар бор экан қоқилма асло,
Ҳамиша юксакларда юргин "Навбаҳор".

Россиядан легионер келди Алексин,
Рақиблар маҳоратин бир кўриб қўйсин.
Жамоага мослашиб голларни урсин,
Олег Шацких каби тўпурар бўлсин.

Қаддингни доим тик тут "Навбаҳор",
Мухлисларинг бўлсин сенга мададкор.
Омад тарк этмасин бўлиб сенга ёр,
Бизларни ҳушнуд эт, олға "Навбаҳор"!


Қобилжон ТИЛЛАБОЕВ
Barcamaniа_2016 никли юзер

Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
10-тур. 25 май, 18:50
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Локомотив 9 18
3 Сурхон 9 15
4 Насаф 9 14
5 Бунёдкор 9 14
6 Навбаҳор 9 13
7 Динамо 9 13
8 Металлург 9 12
9 Сўғдиёна 9 12
10 Қизилқум 9 9
11 АГМК 9 7
12 Бухоро 9 7
13 Андижон 9 7
14 Қўқон-1912 9 6
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 19 май, 18:40
0 - 0
Тақвим
«    май 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить