» » «Навбаҳор»дан омад юз ўгирмасин!

«Навбаҳор»дан омад юз ўгирмасин!

«Навбаҳор»дан омад юз ўгирмасин!"Навбаҳор"нинг ҳозирги аҳволи бундан 20 йил олдин ҳеч кимни ҳаёлига келмаган бўлса керак. Олдинлари ҳам жамоа бир неча бор олий лигада жон сақлаш учун курашган, лекин ҳеч қачон бугунчалик "Навбаҳор" ишқибозлари клубдан хавфсирашмаган. Бугунги кунда наманганликлар энг заиф таркибга эгалар, деб бемалол айтиш мумкин. Клуб раҳбарлари мураббийларни алмаштиравериши натижасида "Навбаҳор" шу аҳволга келиб қолди.

Ҳар бир мутахассисга ҳеч бўлмаса 2-3 йил имконият бериш керак эди. "Локомотив" билан ўйинда ҳам тўғриси мен ишонмаган эдим жамоани очко олишига лекин наманганлик мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўлдан келишиб, бола чақасини ризқини қийиб пойтахтга келишди. Оқибатда нима бўлди, тарихда бўлмаган воқеа бўлди - 5 дақиқада 3 та гол!

Таркиби 98% фоизга янгилаган "Навбаҳор" кучайиши ўрнига қуйи лигадан ўйинчилар олди. Нима бизни 1-лигамизда шунчалик ўйинчиларни маҳорати олий лига футболчилариникидан зўрми? Оддий мисол, биринчи лига тўпурари Алексинни 90 дақиқага ярамаслиги, ўзини алмаштиришини сўрагани қандай савияга эга эканлигидан дарак. Ҳали олдинда 8 та ўйин меҳмонда ва 6 та учрашувни ўз майдонида ўтказадиган "Навбаҳор" қанча очко олади?

Ўз уйида "Нефтчи", "Қизилқум", "Бухоро", "Маъшал", "Пахтакор" ва "Олмалиқ"ни қабул қилади. Шулардан фақатгина "Олмалиқ" ва "Нефтчи"дан очко олиши мумкин, қолган жамоалар очко бермаслиги ҳақиқатга яқинрок. Бу таркиб билан жудаям қийин. Яна ким билсин, бу менинг бир тахминим холос. Фаразларим хато бўлиб чиқишини Аллоҳдан сўраб қоламан. Мен наманганлик футбол ишқибозларига ачинганимдан ўз фикрларимни ёздим, айрим мухлислар "Локомотив" билан ўтган учрашувда шунчалик ачиниб кўз ёш тўкишдики, таърифлашга тил ожиз. Энди фақатгина жамоани кейинги ўйинларида улардан омад юз ўгирмаслигини сўраб қоламиз. Олға, "Навбаҳор".


Обид РУСТАМОВ

Манба:
www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить