» Ёшлар лигаси » "Нефтчи" ёшлари мағлуб этилди
"Нефтчи" ёшлари мағлуб этилди

Дастлабки бўлим тенг курашлар остида кечган бўлса-да, бироз устунлик "Навбаҳор" томонида бўлди. Футболчиларимизда бир қанча имкониятлар юзага келди. Ўз навбатида фарғоналикларда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин жамоамиз посбони ишончли ўйин кўрсатди. Дастлабки 45-дақиқаликда ҳисоб очилмади - 0:0.
Иккинчи бўлимни "лочинлар" ташаббус билан бошлашди. Навбатдаги ҳужумлардан бири 62-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Владислав Нуриев яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0.
Голдан руҳланган мезбонлар яна олдинга ўтишди. Азиз Турғунбоев ва Билол Шарофиддиновларда қулай имкониятлар юзага келганди. Бироқ футболчиларимизнинг якуний зарбасига аниқлик етишмади. "Нефтчи" эса ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. Бир вазиятда Абдужамол Исмоиловнинг жарима зарбаси жуда хавфли чиқди. Аммо Парванов бир амаллаб вазиятни бартараф этди.
Учрашув 1:0 ҳисобида якунланадиган бўлиб турганда Владислав Нуриев яна катта саҳнага чиқди. 90+4 дақиқада Владислав Нуриев рақиб жарима майдони ичида ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб чиройли тарзда "дубль"ни расмийлаштиради - 2:0.
Кескин курашлар остида кечган кичик "водий дербиси"да "Навбаҳор" ғалаба қозонди ва ўз очколарини 28 тага етказиб олди.
Ёшлар лигаси. 17-тур.
"Навбаҳор"-"Нефтчи" 2:0
Голлар: Владислав Нуриев 62, 90+4.
"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 2. Азиз Мамазоитов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Босит Раҳимов (4. Билол Шарофиддинов, 54), 9. Ислом Исоқжонов (14. Владислав Нуриев, 46), 11. Ислом Абдуқодиров (7. Ахмаджон Мамадалиев, 59), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов, 19. Шохжаҳон Аббосов (6. Акбарали Холдоров, 69), 20. Ғайрат Жўраев (72. Хусанхон Ғаниев, 79).
"Нефтчи": 30. Сергей Смородин, 9. Абдураҳмон Абдулхақов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 22. Ислом Тошпўлатов (17. Эломон Каримов, 64), 24. Хусанбой Ғаниев, 28. Абдужалил Исроилов, 29. Аъзам Холматов (18. Шодиёр Хожиматов, 46), 32. Миржамол Неъматов, 88. Дамир Низамов (14. Анвар Абдулхаков, 71), 90. Анвар Алижонов (7. Сарвар Абдуллаев, 84).
Огоҳлантиришлар: Ж. Олимжонов (16), И. Исоқжонов (32) - Х. Ғаниев (60).
Манба: www.lochinlar.uz
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш