» » "Шўртан"-"Навбаҳор". Превью

"Шўртан"-"Навбаҳор". Превью

"Шўртан"-"Навбаҳор". ПревьюОлий лиганинг 20-турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади.

25 август, 18:00
«Шўртан» - «Навбаҳор»
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев, Ҳ. Шодмонов, О. Жумаев, А. Рубаков.
Назоратчи: А. Арутюнов.

“Навбаҳор” ҳамда “Шўртан” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида “Навбаҳор” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ҳозирга қадар “Навбаҳор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик "лочинлар" томонида - 32:26. Ўзаро ўинларда “лочинлар” 36 очкони, “оқ бўрилар” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. Қизиғи “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган учрашувда "лочинлар" "оқ бўрилар"ни 3:1 ҳисобида таслим қилганди.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2015 «Шўртан» - «Навбаҳор» 3:1
25.03.2012 «Шўртан» - «Навбаҳор» 4:0
22.10.2011 «Шўртан» - «Навбаҳор» 1:0
03.10.2010 «Шўртан» - «Навбаҳор» 2:0
07.03.2009 «Шўртан» - «Навбаҳор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 6 бор ғалаба қозонишган. Тўртта баҳсда “Навбаҳор” сафарда уч очкони қўлга киритган. “Шўртан” майдонида умуман дуранг кузатилмаган.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Элдор БОЙМАТОВ ("Шўртан" футболчиси): Кейинги учрашувда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борамиз. Менимча “лочинлар”га қарши 6 очкога тенг ўйин бўлади. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, ортга йўл йўқ.

Ҳасанбой ЭРГАШЕВ ("Шўртан" футболчиси): "Навбаҳор"га қарши ўйин қийин кечиши аниқ. Наманганликларга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилишимиз мумкин. Биринчи даврадаги ўйинни эсга олсак, ўшанда жамоамиз мезбонларга нисбатан яхши ўйин кўрсатганди. Барибир омад "Навбаҳор"га кулиб боққан эди. Ўша мағлубият учун аламимизни албатта оламиз!

Акрам БАҲРИДДИНОВ ("Навбаҳор" футболчиси): "Оқ бўрилар"га қарши ўйин албатта оғир ўтади. "Шўртан" жамоаси мавсумни жуда ёмон бошлаган бўлсада, аста-секин ўз ўйинини топиб қимматли очколарга эга бўлиб бормоқда. Лекин олдиндаги учрашувда жамоамиз ғалаба қозонади, деган умиддаман. Эсингизда бўлса, жорий мавсум Наманганда "Шўртан"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритган эдик. Энди сафардаги дастлабки ғалабамизни айнан "Шўртан"ни мағлуб этган ҳолда нишонлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз!


Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить