» » Асаблар тинчланганда...

Асаблар тинчланганда...

Асаблар тинчланганда... «Шўртан» билан ўтган «триллер» аста-секин унутила бошланди. Олдинда бунданда қийин учрашувлар кутиб турибди - «топишмоқ» жамоалар билан! Истаймизми, йўқми барибир Ғузордаги учрашув ҳақида бироз фикр билдиришни лозим топдим. Ўйинда киритилган голлар лавҳаларидан аёнки, «Навбаҳор» ёмон ўйин кўрсатмаган. Фақатгина «Шўртан» ўтган турдаги «Машъал»нинг мағлубияти учун «қасос» олгандек, гўё.

Ғузорликларнинг иккинчи голи ўтган турдаги Қаҳрамон Муҳаммаджоновнинг голига ўхшаб кетди. Парванов вазиятни кузатди, холос. Артур - яхши дарвозабон. Лекин у Олий лига даражасига мос келмайдиганга ўхшамоқда. Қирғизистон чемпионати ва Ўзбекистон Биринчилигининг Олий лигамиздаги савияси билан ўртадаги тафовут барчага маълум. Артур майдонга туширилмасин десак, бир тарафда Корнейчук амалиётсиз дарвозани ишончли қўриқлай олмаслигини кўрдик. Хуллас, жамоа тажрибали ва ишончли посбонга муҳтожлиги маълум бўлиб бормоқда.

Кечаги учрашувда ҳисоб 2:2 бўлгач, футболчиларимиз тўпни майдон марказидан киритишди. Ўйин якунланишига бир дақиқача қолганди. Аслида дуранг яхши натижа эди. Тўп ўйинга киритилгач, қанотдаги футболчимиз тўпни тўппа-тўғри мезбонларга етказиб берди ва якунда «Шўртан»нинг ҳужуми гол билан якунланди. Тўп ўйинга киритилганда, тўпни орқага қайтариб бир очколик ҳисобни сақлаб қолиш мумкин эди.

Энди футболчиларимиз олдиндаги ўйин ҳақида ўйлашлари лозим. «Олмалиқ»қа қарши ўйин қийин кечиши аниқ. Ушбу учрашувдаги ишончли ғалабагина бироз мухлисларни юпантириши мумкин, холос. Шу боис, Равшан Бозоров ҳам таркибда кичик ўзгартириш киритиши лозим, фикримизча. Алексин ўрнига илк дақиқалардан балки Нуриевни туширган маъқулмикин? Олдинда вақт бор, ҳаммасини ўнглаш мумкин.


Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить