» » Водий футболига нима бўлмоқда?

Водий футболига нима бўлмоқда?

Водий футболига нима бўлмоқда?Охирги йилларда миллий чемпионатимиз савияси нисбатан ошди - буни очиқ тан олиш керак. Аммо битта жиҳат кўнгилни хира қилмоқда. Бу водий футболининг умумий ҳолати. Наҳотки, ҳудуднинг 4та жамоасидан лоақал бири чемпионатда тузукроқ иштирок этолмаса?

Ўзи Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги соҳа мутасаддилари қаерга қарашяпти? Энг ачинарли томони, салбий натижалар ва ишга профессионалларча қарамаслик оқибатида водийлик мухлислар футболдан тобора узоқлашмоқдалар. Ахир «Навбаҳор» кечагина энг кўп мухлисга эгалиги билан мақтанарди, «Нефтчи» мунтазам томошабинларга тўла трибуналар остида ўйнарди, «Андижон» ишқибозларига ҳам бутун республикамизда ҳавас қилишарди.

Бугунчи? Очиғи, бу клубларнинг 2-3 минг мухлис қаршисида ўйнашаётгани ақлга сиғмайди. 10 минглаб футбол шайдолари қаерга ғойиб бўлишди? Нима, улар Бухоро ёки Навоийга кўчиб кетишдими? Мутасаддилар мураббийларни алмаштиравермасдан, аввало, шу саволлар устида бош қотиришлари керак эмасми? Дейлик, «Навбаҳор»даги охирги ўзгаришлар қандай наф берди? Жамоа Волков бошқарувида ҳам ҳозиргидай ўйнаб юраверарди-да...

Демоқчиманки, Бозоровнинг «Навбаҳор»га кўчирилишидан ҳеч қандай маъно кўрмадим. Аксинча, бу қарор биринчи лигада туппа-тузук ўйнаб турган «Норин»нинг зарарига ишлади...


Сулаймон ҲАКИМОВ
Наманган тумани.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить