» » «Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». ПревьюБугун Олий лиганинг 23-турида Наманганда пойтахтнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмон бўлади. Учрашув анча қизиқарли кечиши аниқ. Чунки "Навбаҳор"нинг "шерлар"дан алами бор. Кўрамиз, бугун "лочинлар" қай тарзда ўйин кўрсатар экан!

Бугун, 17:30
«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), С. Ҳакимов (Самарқанд), Б. Юлчораев (Гулистон)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 49 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 32 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 85 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 102 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2015 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 10 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” ҳам Намангандан 10 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги тўрт йилда “Навбаҳор” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить