» » Равшан Бозоров қандай мураббий?

Равшан Бозоров қандай мураббий?

Равшан Бозоров қандай мураббий? Иккинчи даврадан «Навбаҳор» бошқарувини асли сурхондарёлик бўлган Равшан Бозоров қўлга олди.

Ҳозиргача Бозоров бошчилигида жамоамиз 8 учрашув ўтказиб, 3 марта йирик мағлубиятга учради. Барча йирик мағлубиятлар Тошкент жамоаларидан қабул қилиб олинди - «Локомотив» 5:0, «Обод» 3:0, «Пахтакор» 5:1. Саккиз учрашувда 7 очко жамғарилди, холос. Ўзи Бозоров қандай қилиб «Навбаҳор»га келиб қолди? «Норин»да ишлаб юрган чоғларда жа катта натижага эришмаганди. Шунчаки, таркиб нисбатан кучлилиги учун дастлабки даврани кучли тўртликда якунлади. Мана, ҳозир Вали Келдиев мураббийлигида «Норин» умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Тўғриси, Келдиевни Р.Бозоровдан кучли мутахассис деб биламан. Равшан Бозоров мураббийликда қандай ютуққа эришган? Ҳеч қандай! Келидев бўлса «Машъал» ўринбосарлари билан чемпион ҳам бўлган.

Шунчаки, нимага асосланиб Бозоров «Навбаҳор» постига келиб қолганлиги тушунарсиз. Майли, янги мураббий келди. Лекин қани натижа? Антирекордларни янгилаб юрилаверадими? Аниқ айтаман, янги мавсумдан жамоага яна янги мураббий келади. У ҳам кўп ўтмай кетиб, бошқаси келади. Ўрганиб қолдик бунга. Ким келса ҳам аввало натижа кўрсатиши лозим. Ҳар ҳолда «Навбаҳор» кеча пайдо бўлган жамоа эмас!

«Пахтакор»га қарши учрашув олдидан бир нарса диққатимни тортди. Ўйин бошланишидан бир соат аввал Р.Бозоров, Р.Дўрмонов, М.Байрамовлар захира ўриндиғига ўтирволиб, мириқиб, «қотишиб» суҳбатлашиб ўтиришди. Суҳбат ўйинчилар майдонда тайёргарлик кўриб бўлгунча давом этди. Барака топгур, «раздевалка»га кириб, футболчиларни руҳиятини кўтарсанг бўлмасмиди? Бугун ғалаба керак бизга, мухлислар учун ўйнайлик деб ҳар хил фикрлар айтса бўлардику! Хуллас, жамоага гапи ўтадиган мураббий керак!

Равшан Бозоров қанақа мураббий ўзи?скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
- -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить