» » "Навбаҳор" - "Бухоро". Превью

"Навбаҳор" - "Бухоро". Превью

"Навбаҳор" - "Бухоро". Превью Бугун Олий лиганинг 25-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро" жамоасини қабул қилади.

25-тур. Бугун, 17:00
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи:
А. Ҳотамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 47 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 47 ўйиндан 25тасида наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 15та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. "Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 89та тўп киритиб ўз дарвозасидан 55 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 82 очкони, “Бухоро” эса 52 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада бўлиб ўтган учрашувда "Бухоро" ўз майдонида 3:2 ҳисобида "лочинлар"ни мағлуб этганди.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

23.03.2015 «Навбаҳор» - «Бухоро» 3:1
02.11.2014 «Навбаҳор» - «Бухоро» 4:1
14.09.2013 «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:3
28.04.2012 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
10.06.2011 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган 23та ўйиннинг 17тасида мезбонлар, 3тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки ўйинда “Навбаҳор” ўз уйида ушбу рақиб дарвозасини камида 3 марта ишғол этган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить