» » Ким айбдор?

Ким айбдор?

Ким айбдор?
Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, чемпионатимизнинг мунтазам иштирокчиси "Навбаҳор"нинг жар ёқасига келиб колиши, ва шундай ҳолатга келишига ким сабабчилиги тўғрисида мулоҳазаларимни билдириб ўтсам. Келинг бир чеккадан бошлаймиз.

Биз футбол мухлислари яхши биламизки, Наманган аҳли азалдан футболни севиб, ардоқлаб келади. Мулоҳазани бошлашимдан олдин "Навбаҳор"ни қандай кучга эга бўлгани ва унинг ашаддий мухлисларини бутун Собиқ Иттифоқ ва Осиёда, шунингдек Ўзбекистонда жудаям яхши билишади. Энг аввало "Навбаҳор" ўйингоҳи мухлисларни ўз бағрига сиғдириш бўйича юртимизда доим етакчи бўлиб келган. Ўша даврлар энди армонмикин?

"Навбаҳор"нинг бундай аҳволга келиб колишига ким сабабчи? Менинг фикримча: айрим мухлислар ва футбол мутасаддилари! Наманганликлар 2004 йилдан кейин ҳеч қандай совринга эга чиқишмаяпти ва ҳаттоки уни яқинига ҳам кела олишмаяпти. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар, шунингдек, ўйинчилар алмашавериб "Навбаҳор" жар ёқасига келиб қолди. Бу алмашишларда биринчи навбатда кимлар ўз "ҳисса"сини қўшмоқда? Айрим ишқибозлар клуб устидан ва мураббийлар устидан ёзишавериб охири нима бўлди, мана? Ҳозирга келиб наманганлик ишқибозлар гуруҳларга бўлиниб кетишган. Ашурматовчилар , Ғофуровчилар ва Асқаралиевчилар. Менимча, Бозоровчилар ҳам топилади! Футболга яхши тушунадиган мухлислар билишадики, ҳеч қачон ёмони кетиб яхшиси келмайди. Шу ўринда сўнгги беш йилликда жамоани бошқарган мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтсам.

2011 йил Э.Сакаев ўрнига У.Асқаралиев жамоага келди. Таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Биринчи даврани 9-ўринда якунлаган "Навбаҳор" мавсум охирини 6-ўринда тугатди. Биринчи даврадан сўнг, "Навбаҳор" 6-ўриндаги жамоадан 3 очко ортда эди, холос. 2012 йилги мавсумда Асқаралиевнинг ўзи жамоа тузди ва чемпионатга тайёрлади. Лекин биринчи давра якунланмасданоқ клубни ташлаб кетди. Ваҳоланки 2011 йилда иш бошлаган Сакаев яхши жамоа тузганди ва айрим ишқибозларни "жонбоз"лиги билан Сакаев тайёр жамоани У.Асқаралиевга топшириб кетганди.

Ким айбдор?

2012 йилдаги Усмон Асқаралиев тузган жамоа элитадан тушиб кетишига бир баҳя қолганди. Александр Клименко "қутқарувчи" ролида пайдо бўлди. Яна "жонбозлик" кўрсатган айрим мухлислар 2013 йили Асқаралиевни жамоага қайтаришди. 3-турдан сўнг Асқаралиев соғлиги жойида эмаслиги сабаб яна "Навбаҳор"ни ташлаб кетади. Жамоа постига бу сафар Роберт Гай келади. У ҳам узоқ ушланиб қолмади ва Нўъмон Хасанов бошқарувидв "Навбаҳор" мавсумни 11-ўринда якунлади.

Ким айбдор?

2014 йилда Бахтиёр Ашурматов жамоани қабул қилиб, "Навбаҳор"ни ўртамиёна жамоага айлантирди ва чемпионатни 7-ўринда якунлади. Молиявий аҳволи яхши бўлмаса ҳам наманганликлар 2015 йилги мавсумни ҳам 16 жамоа ичида 8-ўринда якунлади. 2016 йилга яхши ниятлар билан жамоа ўзагини сақлаган ҳолда иш бошламоқчи бўлган Ашурматовни мақсади - янги мавсумни кучли бешликда якунлаш эди. Афсуски, Ашурматовни ҳам айрим қаламни хуш кўрувчи ишқибозлар сиғдиришмади.

Янги мавсум аввалида Рашид Ғофуров "Навбаҳор"ни "штурвали"ни эгаллади. Жамоа яна янгитдан тузилди. Ҳавас қилса арзигулик таркиб тузилганди, тўғриси. Ўйиндан ўйинга ўзини тиклаб бораётган "Навбаҳор" яна шу жонбозликни севувчи ишқибозлар қурбонига дучор бўлди ва натижада Ғофуров ўрнини ёрдамчиси Волков эгаллади. Волковни ҳам кўп ишламай, кўзида ёш билан Наманганни тарк этди.

Ким айбдор?

Жорий йилнинг иккинчи даврасидан жамоани биринчи лига вакиллари қўлга олишди. Клуб бошлиғи, мураббийлар, футболчилар "Норин"дан "Навбаҳор"га келиб қўшилишди. Ҳозирги таркиб клуб тарихидаги энг кучсизи бўлса керак. "Навбаҳор"нинг Бозоров пайтидаги натижалари Сизга аён.

Хуллас, ҳаммасига биринчи навбатда айрим ёзувчиликни яхши кўрадиган мухлислар сабабчи деб биламан. Шуларнинг касрига "Навбаҳор" шу аҳволга келиб қолди. Мухлис мухлислигини қилсин, нима кераги бор клуб ишига аралашишни? Жавоб берадиган маъсуллар борку! Биз ҳам "Навбаҳор"нинг ҳозирчи ҳолатидан қаттиқ афсусдамиз! Умид қиламизки, яқин йилларда клуб ўз мавқеини тиклаб олади.


Обид РУСТАМОВ
Тошкент шаҳри

Lochinlar.UZ изоҳи:
Мана, куни кеча "Андижон" клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлис қарорига кўра Ориф Маматказин ишдан олинди. Нега энди "Навбаҳор"да ўзгариш қилинмаяпти? Равшан Бозоров нимани қойиллатики, керилиб ўтирса? Ундан аввал "Қўқон-1912" да ҳам шундай йиғилиш бўлганди. Демак, қолган жамоалар ишламоқда! Тўғриси, бунақа ўйинидан кўра - "Навбаҳор" биринчи лигага тушиб кетгани ҳам маъқулда! Дарвоқе, сайтимизга клуб томонидан босим бўлмоқда. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши, ўртоқлар!скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить