» » Чемпионликнинг 20 йиллигига совға - биринчи лигами?

Чемпионликнинг 20 йиллигига совға - биринчи лигами?

Чемпионликнинг 20 йиллигига совға - биринчи лигами?
Футбол бизнинг жону дилимиз, қайси жамоага ишқибозлик қилишимиздан қатъий назар, биз футболсевар мухлислар наманганликларнинг аянчли аҳволга келиб қолишганига афсуслар чекмоқдамиз. "Навбаҳор"нинг бунчалик жар ёқасига келиб қолишини етти ухлаб ҳам тушларимизга кирмаган эди. Йил бошида вилоят раҳбари яхши ниятлар билан шоу дастурини ўтказишга кўмаклашдилар. 1996 йилги чемпионлар Наманганга ташриф буюришди ва яхши ниятлар билан янги "Навбаҳор" чемпионатни бошлади.

Олий лигамизнинг мунтазам иштирокчиси бу йил минг афсуски 1-лигага равона бўлишга яқин турибти. Хўш, қаерда хатолик рўй берди? Биринчи галда мураббийларни ҳадеб алмаштиравермасдан имконият бериш керак эди. Рашид Ғофуров ва Александр Волков яхши жамоа тузганди. 2-3 йилга қўйиб бериш керак эди жамоани. Дастлабкисида майли 10-ўринни олсин. Кейингисида 7-8 ни олсин. Ана ундан сўнггина натижа талаб қилса бўларди. Шунинг учун "Навбаҳор" йил сайин кучлизланиб бормоқда. Ҳар мавсум янги таркиб билан чемпионат бошланади, иккинчи даврада таркиб яна умуман ўзгариб кетади. Бу билан натижа қилиб бўлмайди!

Иккинчи даврада "Норин" жамоаси вакилларининг "Навбаҳор"га келиши катта хатоликлардан бири бўлди. 1-лигани олий лига билан асло таққослаб бўлмайди. Тўғриси, умуман футболга тушинмайдиган инсонлар "Навбаҳор"ни қўлга олиб, жамоани жар ёқасига олиб келишди ҳамда мавсум якунига 3 тур қолганда хайр маъзурни насия қилиб, "жуфтакни" ростлашди. Шунчалик кетиш ниятлари бор экан, "Навбаҳор"ни биринчи лигага яқинлаштиришдан аввалроқ кетишса бўлмасмиди? Энди буёғи нечапулга тушди? Салбий натижага ким жавоб беради? Ҳеч ким жавоб бермайди!
Жамоани тарк этганлар - Сизларга каттакон раҳмат! "Навбаҳор"ни берк кўчага олиб кирганларинг учун!

Ҳурматли Усмон Аҳмедович! Ҳамма умид энди сиздан. Олий лигада қадрдон жамоангизни олиб қоласиз, деган умиддамиз. Агар "Навбаҳор" олийда қолса кейинги йилдан ажойиб ва бақувват хомийларга эга бўласизлар. Ҳурматли футболчилар! Шу охирги турларда жонингизни жабборга бериб ўйнашингизни истаймиз ва талаб қиламиз! Тўғри, вазият оғир. Жамоада муаммолар етарли лекин бу муаммоларни вилоят раҳбарлари ижобий ҳал қилишади, бунга ишонамиз. Чемпионликнинг 20 йиллик юбилейига жамоа 1-лигага равона бўлмасин. Республикамизнинг барча ишқибозлари номидан сизларга илтимос қилмоқдамиз. Аллоҳим, "Навбаҳор"га шу икки турда куч-қувват берсин.


Обид Рустамов "Пахтакор",
Жамолиддин Мажидов "Пахтакор",
Дилшод Аюпов "Пахтакор",
Суннат Раҳмонов "Динамо",
Аброр Тешабоев "Нефтчи",
Алижон Аҳмедов "Андижон",
"Ориф Қодиров "Насаф",
Наврўз Усмонов "Қизилқум",
Озодбек Насимов "Сўғдиёна",
Қувватбек Нурбоев "Бунёдкор",
Фарход Убайдуллаев "Локомотив"
Абдурашид Абдуғаниев "Металлург",
Хуршид Бексариев "Шўртан" ва
Расул Очилов "Насаф"
футбол клублари ишқибозлари.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
a bathing ape 06-02-2021 22:43
My husband and i got delighted that Raymond could finish off his reports from the precious recommendations he got out of your weblog. It is now and again perplexing to simply happen to be offering secrets and techniques which people could have been making money from. We really do understand we need the writer to thank for this. Those illustrations you've made, the easy blog navigation, the friendships your site make it easier to engender - it's got everything amazing, and it's facilitating our son in addition to our family do think this subject matter is thrilling, which is certainly seriously fundamental. Thanks for the whole thing!
a bathing ape http://www.bathing-ape.us

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить