Lochinlar.UZ » Тахлил » "Навбаҳор" 16-ўринга тушмайди
"Навбаҳор" 16-ўринга тушмайди

Хуллас. Куни кеча “Навбаҳор” сафарда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаб очколари сонини 23 тага етказиб олди. Ушбу ўйин натижаси ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ, “Андижон” мухлисларини хафа қилгани аниқ. Андижонликлар 20 очко билан турнир жадвалининиг охирги поғонасини банд этиб турибди ва сўнгги турда айнан “Навбаҳор”ни қабул қилади. Агар “Навбаҳор” бугун Тошкентда ютқазганда, “Андижон” “Навбаҳорни” енгиб қувиб ўтарди ва сўнги поғонани тарк этиб, олий лигада қолиш имкониятини сақлаб қолган бўларди.
Аммо “Навбаҳор “қимматли очкони қўлга киритди ва энди, “Андижон” наманганликларга фақат очколар бўйича етиб олиши мумкин холос. Буниси тушунарли.
Иккинчи савол. Агар очколар сони тенг бўлиб қолса, қайси жамоа юқори ўриннни эгаллайди? Мусобақа регламентига кўра, у ҳолда, тенг бўлиб қолган жамоаларнинг аввало ўзаро ўйинлар натижасига қаралади. Биринчи даврада “Навбаҳор” ўз майдонида “Андижон” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Демак, “Андижон” сўнги турда рақибини йирикроқ ҳисобда енгиши керак бўлади. Бу ҳам тушунарли. “Навбаҳор” бугун дуранг ўйнагач, андижонлик мухлислар энди жамоаларига йирик ҳисоб керак бўлишини айта бошладилар. Гўёки бу ҳам тушунарли.
Аммо қизиғи, энди бошланади. “Андижон” ҳаттоки юзта гол уриб ҳам сўнгги ўриннни тарк эта олмай қолиши мумкин.
Гап шундаки, мусобақа якунида фақат “Андижон” ва “Навбаҳор” эмас, яна бир нечта жамоа 23 очко билан қолиши ва ўзаро ўйинлар айнан ўша жамоалар орасида аниқланиши мумкин.
Сўнгги турда “Пахтакор” – “Обод” ўйини Андижондаги дерби билан бир вақтда бошланишини эътиборга олсак, айтиш мумкинки, “Андижон” “Навбаҳор”га қарши майдонга тушаётганда, ўзини аниқ қониқтирадиган конкрет ҳисобга эга бўлмайди. Ҳатто ўша керакли дейилаётган учта голни урган тақдирда ҳам, “Пахтакор” – “Обод” натижасига эътибор қаратишга мажбур.
Энди биринчи абзацдаги фикримни тушунган бўлсангиз керак. “Андижон” олий лигада қолиш учун реал имкониятга эга бўлиши учун фақат”Навбаҳор” билан якка қолиши керак. Ана ўшанда у “Навбаҳор” дарвозасига 3 гол уриб (2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам андижонликларни қониқтиради), ўзаро ўйинлар (3:2) натижасига кўра наманганликларни қувиб ўтишлари мумкин.
Бахонада 15-ўрин масаласига ҳам бироз ойдинлик киритиб ўтиб кетай. Маълумки, 15-ўринни қўлга киритган жамоа плей-оффда “Норин”га қарши ўйнайди. Яъни, жамоа ўзини тўлиқ хавфсиз ҳис қилиши учун 14-ўринни эгаллаши керак.
Қаҳрамон АСЛАНОВ
манба: maydon.uz
Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди | ««« Кетди |
- | - |
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15 | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2019
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 26 | 69 |
2 | Локомотив | 26 | 49 |
3 | Бунёдкор | 26 | 43 |
4 | Сўғдиёна | 26 | 40 |
5 | Металлург | 26 | 35 |
6 | Сурхон | 26 | 35 |
7 | Насаф | 26 | 33 |
8 | АГМК | 26 | 32 |
9 | Навбаҳор | 26 | 32 |
10 | Андижон | 26 | 28 |
11 | Қўқон-1912 | 26 | 26 |
12 | Бухоро | 26 | 24 |
13 | Қизилқум | 26 | 24 |
14 | Динамо | 26 | 24 |
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15 | ||
![]() |
| ![]() |
Медиа
Фикр колдириш