» » Превью. «Навбаҳор»-«Нефтчи»

Превью. «Навбаҳор»-«Нефтчи»

Превью. «Навбаҳор»-«Нефтчи» Эртага "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Олий лига 3- тур ўйинлари доирасида ўзаро куч синашади.

Барчага маълумки, "Нефтчи" билан кечадиган тўқнашувлар ҳар доим муросасиз ва кескин курашларга бой руҳда ўтган. "Водий дербиси" мақомидаги навбатдаги беллашув ҳам жанговор ва қизиқарли руҳда ўтиши кутилмоқда. Учрашув соат 17.00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, учрашувни Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Александр Лупашко эса захира ҳаками вазифасини бажаради. Намангандаги баҳсда назоратчилик вазифаси Андрей Клепиков зиммасига юклатилган. Эътиборлиси, Равшан Эрматов Олий лига доирасида "Нефтчи" билан кечган сўнгги беш ўйиннинг тўрттасини бошқарган.

«Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигасида 50 бор учрашишган. 13 та учрашувда "Навбаҳор" ғалабани нишонлаган бўлса, 25 ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Томонлар ўн икки бор муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 50-75, "Нефтчи" фойдасига. Ўзаро ўйинлар тўпурари собиқ ҳужумчимиз Шуҳрат Мирхолдиршоев саналади. Футболчи "лочинлар" сафидаги фаолиятида "Нефтчи" дарвозасини жами 7 маротаба аниқ нишонга олган. Унинг ортидан ҳисобида 6 гол билан фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Акмал Холматов ўрин олган. Фарғоналиклар "Навбаҳор" майдонида сўнгги бор 2011- йилда 3 очко ишлашган.

Статистик маълуотларга назар ташлайдиган бўлсак, "Нефтчи"ни жамоамиз ўз майдонида йирик ҳисобда хали мағлуб этишни уддасидан чиқмаганига гувоҳ бўламиз. Рақиб эса ўз тарихида 6 бор "навбаҳорчилар" устидан 3 тўп фарқи билан ғалаба қозонган. "Навбаҳор" фақатгина 2004- йилда Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг дубли ва Патрик Агбонинг голи эвазига "Нефтчи"ни сафарда 3:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган. Дарвоқе, 2003- йилдан буён "лочинлар" фарғоналиклар билан қарама-қаршиликда ўз майдонида ғалаба қозонганида битта гол фарқи билан учрашувни якунламоқда. Шунингдек клубларнинг Намангандаги ўзаро тўқнашувида "Навбаҳор" фақатгина 2000- йилда "Нефтчи" дарвозасини уч бор ишғол этишни уддалаган холос.

Жамоаларнинг ўтган мавсум иккинчи даврасида Наманганда ўтган тўқнашувида жамоамиз иродали ғалабага эришган. Отабек Исроиловнинг голига Ислом Исоқжонов ва Акрам Баҳритдиновлар жавоб қайтаришганди.

Наманганда ўтган сўнгги 5 учрашув:

2012 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 1:0
Голлар: Ғ.Жўраев (30).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 1:1
Голлар: Қ.Маҳаммаджонов (48) – М.Саидов (68).

2014 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 1:1
Голлар: Ш.Пўлатов (76) – Ж.Жиямуродов (86).

2015 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 1:0
Гол: У.Бақоев (81).

2016 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 2:1
Гол: И. Исоқжонов (46), А. Баҳритдинов (74) - О. Исроилов (40).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить