» » Ёшларимиз яна мағлуб бўлишди

Ёшларимиз яна мағлуб бўлишди

Ёшларимиз яна мағлуб бўлишдиМамлакат ёшлар биринчилигининг 4-турида Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлган «Навбаҳор» ёшлари рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувни майдон эгалари фаол бошлашди. Самарқандликлар илк дақиқаларда стандарт вазиятлар орқали хавфли вазиятларни яратишди. Ана шундай уринишлардан бири 5-дақиқада ўз самарасини берди. Ислом Шарипов чамаси 28 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам “Динамо” тўпни назорат қилишда устунликка эришди. «Навбаҳор» ёшлари эса 14-дақиқада рақиб дарвозасига дастлабки хавфли зарбани йўллашди. Тимур Толипов 21 метрлардан белгиланган жарима зарбасини голга айлантиришга уриниб кўрди. Лекин, Толиповнинг тепган тўпини Тоштурдиев қийинчилик билан бўлсада майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.

Орадан бироз вақт ўтиб, энди Нодир Ашурматов Омад Тойлоқовга жаримадан гол уриш имконини бермади. 32-дақиқага келиб, мезбонларда иккинчи голни уриш учун яхшигина имконият туғилганди. Искандар Холмирзаев ишлаган пенальтини Тимур Эргашев амалга ошира олмади. Ушбу вазиятда Ашурматов самарқандлик футболчининг тепган тўпини қайтаришга эришди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини «Навбаҳор» ёшлари анча фаол бошлашди. Дастлаб Ислом Абдуқодиров рақиб посбони билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб, гол уришни уддасидан чиқмади. 57-дақиқада эса Абдуазиз Султоновнинг тўп оширишидан кейин “Динамо” посбони билан юзма-юз қолган Билол Тошмирзаев вазиятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Голдан кейин ҳам «Навбаҳор» ёшлари яхши ҳаракат қилишган бўлса-да, самарқандликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишни уддасидан чиқди. 68-дақиқада Ислом Шариповнинг жаримадан оширган тўпини Ҳокимхон Аламхонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. «Навбаҳор» ёшларида иккинчи бор ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйин охирларида “Динамо” жамоаси учинчи бор муваффақият қозонди. Ҳимояда юзага келган хатодан кейин Тимур Абламитов дарвозани аниқ нишонга олди.

“Динамо” – “Навбаҳор” – 3:1 (1:0).
30 март. Самарқанд. “Олимпия захиралари” ўйингоҳи. 95 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров – 8,2, Д.Шодиев – 8,1, А.Ахатов – 8,1, Г.Ҳамидов - 8.
Назоратчи - Ш.Жумаев.
“Динамо”: 46. Рустам Тоштурдиев, 4. Ҳокимхон Аламхонов, 8. Тимур Эргашев (6. Далер Олмасджанов, 68), 12. Искандар Холмирзаев, 15. Лазиз Нуриддинов (55. Асадбек Толипов 80), 17. Умид Раджабов, 22. Тимур Файзуллаев (34. Лазиз Фаррухов, 85), 28. Омад Тойлоқов, 42. Фазлиддин Йўлдошев (16. Рафаэль Девлиламов, 76), 70. Рамиш Бобомирзаев (18. Анвар Муродов, 63), 95. Ислом Шарипов (33. Тимур Абламитов, 78).
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Билол Тошмирзаев, 3. Искандар Сиддиқжанов (16. Абдулазиз Нишанбаев, 85), 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Тимур Толипов, 8. Равшан Хурсанов (15. Музаффар Абдуллаев, 80, 17. Илҳом Бойдедаев, 18. Ғолиббек Каримов, 22. Абдуазиз Султонов, 48. Акбарали Холдоров, 70. Ислом Абдуқодиров (13. Шаҳзод Ҳамидов, 83).
Голлар: И.Шарипов (5), Ҳ.Аламхонов (68), Т.Абламитов (83) – Б.Тошмирзаев (57).
Амалга оширилмаган пенальти: Т.Эргашев (32, дарвозабон).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить