» » Ёшларимиздан ғалаба

Ёшларимиздан ғалаба

Ёшларимиздан ғалабаЁшлар биринчилигининг навбатдаги турида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилган ёшларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, очколари сонини еттигa етказиб олишди.
Учрашувнининг биринчи бўлимида футболчиларимиз ташаббусга эришишди. Бу ҳол тез орада ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 20-дақиқада Илҳом Алибоев рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Алибоев ўзиданда қулайроқ вазиятда турган Равшан Хурсановни тўп билан таъминлади. Хурсановга эса бўш қолган дарвозани нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. 26-дақиқага келиб эса ҳисобдаги фарқ иккитага оширилди. И.Бойдедаев-А.Султанов-И.Алибоев комбинациясидан сўнг Алибоев 16 метрлардан аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди.
Ёшларимиз 2:0 ҳисобидан кейин бироз хотиржамликка берилишди. Бундан эса ғузорликлар самарали тарзда фойдаланиб, Лазиз Убайдуллаевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Меҳмонлар танаффусга қадар ўртадаги мувозанатни тиклашлари ҳам мумкин эди. Ғулом Раҳмоновнинг кучли зарбасини Исроил Обиджонов қайтариб қолиб, бунга имкон бермади. Иккинчи бўлимда “Шўртан” футболчилари кўпроқ ҳужумкор ўйин намойиш этишга интилишди. Натижада ҳар икки дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Шундай бўлсада, ҳеч бир жамоа футболчисига гол уриш насиб этмади ва биринчи бўлимдаги ҳисоб сақланиб қолди.

“Навбаҳор” – “Шўртан” - 2:1 (2:1). 21 апрель. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 281 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Жалимов - 8,2, И.Носиров - 8,1, А.Жаббаров - 8,3, Э.Турсунов - 8.
Назоратчи – А.Абдуллаев.

"Навбаҳор": 16.Исроил Обиджонов (12.Нодир Ашурматов, 46), 2.Билолхон Тошмирзаев (13.Музаффар Абдуллаев, 90+1), 4.Жавоҳир Олимжонов, 5.Тимур Толипов, 8.Равшан Хурсанов, 15. Алишер Мирзаев (16.Аҳмаджон Мамадалиев, 64), 17.Илҳом Бойдедаев, 22.Абдуазиз Султонов, 30.Искандар Сиддиқжонов, 48.Ҳожиакбар Юнусов, 70.Илҳом Алибоев.

"Шўртан": 16.Акмал Раҳимов, 6.Акмал Бахромов, 7.Юсуф Бўриев (15.Ислом Шодмонов, 46), 9.Тимур Комилжонов, 14.Шерзод Темиров, 17.Ғулом Раҳмонов (8.Шохжаҳон Маърупов, 69), 18.Олимжон Каримов (4.Мирмуҳсин Сатторов, 66), 19.Лазиз Убайдуллаев (11.Нурбек Йўлдошев, 77), 23.Нурали Падаров, 25.Шамсиддин Сагдуллаев, 29.Қадамбой Нурметов (20.Шахзод Хурсанов, 66).

Голлар: Р.Хурсанов (20), И.Алибоев (26) – Л.Убайдуллаев (31).

Огоҳлантиришлар: Т.Толипов (65), И.Алибоев (69), Ҳ.Юнусов (83) – Н.Падаров (16), Т.Комилжонов (61).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить