» » Ижобийлик белгилари

Ижобийлик белгилари

Ижобийлик белгилари
Мақолани нима учун бундай сарлавха билан бошлаганимни кейинчалик тушунарсиз деб ӯйлайман. Биз учун қадрдон бӯлган жамоанинг хар бир ӯйини олдидан ижобий натижага эришишга сабаб бӯла оладиган факторлар хақида хар биримиз бир бор бӯлсада ӯйлаб кӯришимиз айни хақиқат. Рақиб жамоа таркибида кимлар дисквалификация қилинганию, яна ким жарохат сабаб "Навбахор"га қарши бахсни ӯтказиб юбориши хақидаги маълумотлар беихтиёр кайфиятимизга таъсир қилмай қолмайди.

Бугун эса подадан олдин чанг чиқарганим учун койимай туришингизни сӯраган бӯлардим. 8-турни пешқадам сифатида якунлаш имкониятимиз ортаётганлигини билиш "Шӯртан"га қарши ӯйин олдидан жамоамиз аъзолари ва биз мухлисларнинг кайфиятимизга позитив туйғуларни олиб кирса неажаб. 7-тур доирасида ӯтказилган пойтахт дербисидан сӯнг берилган статистик маълумотларни кӯриб чиқиш давомида биз учун фойдали бӯлган деталларни қидирганимни яширмайман. "Навбахор"га қарши бахсни "Пахтакор"нинг бира тӯла 3 аъзоси ӯтказиб юборади. Пойтахт жамоаси мухлисларидан узр сӯраган холда шуни айтмоқчиманки, бу бизга айни муддао холат. Жамоамиздаги шижоат шундоқ ҳам кучли бӯлиб турган вақтда рақибларимизнинг тӯлиқ таркибда майдонга туша олмаслиги, Илхом Мӯминжонов бошчилигидаги жамоанинг рухиятини кӯтариши эҳтимоли юқори. Ғузорликларга қарши бахсни ижобий якунлаган тақдирда, севимли жамоамиз юқори кайфиятда "Пахтакор" мехмони бӯлади. Ушбу ӯйинда пойтахтликларга Ӯзбекистон терма жамоаси аъзолари Даврон Хошимов, Камолиддин Тожиев ва Александр Лобановлар ёрдам бера олмаслиги аниқ бӯлиб улгурди.

Таркиб борасида муоммалари етарли бӯлиб турган тошкентликлар навбатдаги турда нафақат "Навбахор"га, балки Намангандан ташриф буюрган минглаб мухлисларга ва кайфиятга қарши курашишига тӯғри келади.

Жорий мавсумда мухлислар ташрифи бӯйича яққол пешқадам бӯлиб турган жамоамиз пойтахтда хам ӯз уйидагидай тӯп суриши аниқ. Стадионга келиб жамоамизни қӯллаб-қувватлаш учун, чиройли ӯйин кӯриш учун, Мӯминжоновнинг Диего Симеоне ёки Гвардиоладан кам бӯлмаган эҳтирос ва шижоатини кӯриш учун келадиган мухлисларга чипта нархлари мутлақо аҳамиятсиз. Бу мухлисларни "Дамас" ютиб олиш умуман қизиқтирмайди. Бу мухлисларга шиддаткор ӯйин ва жамоа ғалабаси муҳим. Бекободда маҳаллий мухлисларнинг олқишларига сазовор бӯлган наманганлик ишқибозлар, ӯша куни "Металлург" мухлисларини асл мезбон кимлиги хақида бош қотиришга мажбур қилганликлари хам айни хақиқат.

"Шӯртан"га қарши бахсни кузатиш учун "Навбахор" стадионига ташриф буюриши кутилаётган ӯн минглаб ишқибозлар жамоамиздан фақат ва фақат ғалаба кутмоқда. Биз эса ушбу икки турни юқори нотада якунлашдан умидвормиз.

Олға "Лочинлар"!


Исроилов Сардорбек
Тӯрақӯрғонскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить