» » И. Каримов: «Омад спортнинг бир бўлаги»

И. Каримов: «Омад спортнинг бир бўлаги»

И. Каримов: «Омад спортнинг бир бўлаги» "Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди, деб хабар тарқатмоқда клуб расмий сайти.

И. Каримов:
«Авваламбор наманганлик футбол мухлисларини ютуқ билан табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гап кетганида, ўзларингиз гувоҳи бўлганларингиздек, дерли 90 дақиқа курашларга бой баҳс бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба ва очко учун ҳаракат қилди. Биттагина стандарт вазиятдаги хато гол билан якунланди ва биз мағлуб бўлдик. Бугунги учрашувда олдимизга камида дуранг кўпи билан эса ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Лекин, мақсадимиз ета олмадик. Бу футбол, футбол шуниси билан қизиқ.

Ҳамма нарса футболчиларнинг руҳий тайёргарлигида, яъни ўз кучига ишониш, ғалабага бўлган интилиш билан боғлиқ. Бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришганимдан кейин жамоа аъзолари билан бир мақсад йўлида бирлашишга қарор қилдик. Тўғрисини айтганда бугунги баҳсда футболчиларимизда озгина чарчоқ аломатлари сезилди. Хабарингиз борки, ўз майдонимизда аввалига “Локомотив”, кейин эса “Пахтакор” билан куч синашдик. Бундай клубларга қарши учрашувларда руҳан тайёр ҳолда ёндошилмаса ижобий натижа қайд этиш қийин масала. Футболчиларимиз натижаларни ижобий бўлиши учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бугун ҳам ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Биттагина хато мағлубиятга олиб келди.

Футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Шундай экан, майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўларди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўз имкониятлари ва кучларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишди. “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувдан сўнг ҳам омад нима деган маънода савол беришганди. Спортнинг бир бўлаги омад. Омад тушунчасини қийин вазиятда озгина вазиятда мушкулингизни осон бўлишини омад деб биламан. Омадни чопиши учун биринчи навбатда футболчилар ҳаракат қилиши керак. Ҳаракатда баракат деб бежизга айтишмаган. “Навбаҳор” жамоаси футболчилари 90 дақиқа давомида ҳаракат қилишди. Ҳар бир вазият учун бор кучлари билан интилишди ва омадни ўзларига чақириб олишди.

Собирхўжаев бугунги учрашувга тайёр эди. Бироқ, ўйин пайтида икки бор жароҳат олиши унинг имкониятларини чеклаб қўйди. Холматов тажрибали футболчилар сирасига киради. Унинг тажрибаси ҳақида гапиришга хожат йўқ. Вақти келиб, Акмал жамоамизга албатта ёрдам беради. Бунинг учун озгина вақт керак ва сабр қилиш лозим. Пишур кетадими ёки кетмайдими олдимизда чемпионатнинг кўплаб ўйинлари бор. Олександр балки жамоамизга киришиб кета олмагандир. Бунга ҳам вақт керак. Ҳар икки футболчимизни ҳам қачондир ёрдами тегади деб ўйлайман».скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 27-тур
03.11.2017
Бунёдкор - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Навбаҳор»-«Бухоро» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 29 67
2 Насаф 29 62
3 Пахтакор 29 56
4 Бунёдкор 29 52
5 Навбаҳор 29 43
6 Бухоро 29 43
7 Машъал 29 41
8 Олмалик 29 41
9 Қўкон-1912 29 41
10 Металлург 29 37
11 Қизилқум 29 36
12 Динамо 29 32
13 Сўгдиёна 29 31
14 Нефтчи 29 27
15 Шўртан 29 26
16 Обод 29 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 26-тур
26.10.2017
Навбаҳор - Бухоро
1:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить