» » Эскирмаётган мавзуга қайтиб...

Эскирмаётган мавзуга қайтиб...

Эскирмаётган мавзуга қайтиб... Кеча севимли жамоамиз "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан" жамоасини қабул қилиб қийин ғалабага эришди.

Учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузата олмаган мухлислар Наманган телеканалининг кечки эфирларида мазкур учрашувни томоша қилишгди. Тўғриси, Наманган телеканали ва шарҳловчи хусусида аввал ҳам чиқиш қилган эдик. Шу боис бу сафар қисқароқ фикр билдириб ўтамиз.

ЎзМТРК барча вилоят телевиденияларини замонавий ускуналар билан таъминлаган бир пайтда ҳали-ҳамон Наманган телеканали битта тасвирчи (видеокамера) билан учрашувни ёзиб олмоқда. Замон шиддат билан ривожланиб бораётган шу кезда наҳот ТВ ходимлари шунга эътибор беришмаяпти? Яхшиямки, учрашувларни СПОРТ ТВ намойиш этмаяпти, акс ҳолда барчага кулгу бўлиш ҳеч гапмас! Битта тасвирчи орқали фақатгина тўпни қаерга думалашини кузатиш мумкин, холос. "Навбаҳор" ўйингоҳи янги топширилган пайтларда учрашувлар жонли равишда эфирга узатилганди. Майли, жонли эфир шартмасдир, бироқ сифатни ошириш лозим. Дарҳақиқат, айрим мухлисларимизнинг телефонида тасвирга олинган видеолар Наманган ТВ камерасида олингандан яхши чиққани ҳам бор!

Шарҳловчи масаласига келсак, Элёр Абдувоҳидов ўзига билдирилаётган таклиф ва танқидлардан хулоса чиқармаётгани билиниб турибди. Эй, барака топгур, димиқиб хонада гапиргандан, раҳматли Жакбарали Тиллаев каби ташқарида, ажойиб атмосферада футболни шарҳла! Шароит бўлмаса - яратиб беришсин!

Умид қиламизки, ТВ раҳбарияти мухлислар томонидан билдирилаётган фикрларга беписанд муносабатда бўлишмайди!скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить