» » Расмиятчилик

Расмиятчилик

Расмиятчилик
Мавзу танлаш масаласида доим кӯп вақт сарфлаб қӯярдим. Лекин "Шӯртан"га қарши ӯйиндан сӯнг қайси бир мавзуда сӯз бошлашгаям бошим қотиб қолди. Нимага дейсизми? Унда эринмасдан мақоламни ӯқишга киришинг. Расмиятчилик масаласида айтар гапим кӯпчилигимизнинг хақли эътирозимизга учраган телевидения фаолияти бӯйича.

Профессионал футбол лигасининг энг мухлисбоп ӯйинини фақат битта камерадан кӯрсатишди. Қизиқ бу нимадан далолат? Бу муоммога Наманган телевидениясида футболга алоқасига бӯлмаган инсонлар ишлаши бахона бӯлолмайди. Ёки айтайлик, бошқалардан камчилик топиб, уни оммага намойиш этаётган соҳа вакиллари биздан кӯра мулоҳазалироқ бӯлишлари хақиқат. Лекин шу хақиқатни бизга кӯрсатишни хохлашмаётган кӯринишади. Акс холда, мени уялтирган ҳолда, шунча эътирозлардан сӯнг, шундоқ хам ёзиб олинган холда эфирга узатилаётган транслацияда ижобий ӯзгариш кӯрган бӯлармидик. Йӯқ хурматли ишқибоз, муоммо бундаям эмас. Барчаси расмиятчиликни маьромига етказишга интилаётган ва таъбир жоиз бӯлса, шу йӯналишдан оғишмасликка интилишда. Наманганда бӯладиган хар қандай оммавий тадбирларни телевидения сёмка қилиши талаб этилади. Бизнинг телевидения эса қахрамонлик кӯрсатиб, хӯжа кӯрсинга битта шархловчи ва битта камера билан бутун Ӯзбекистон кӯришни хохлаган учрашувни тасвирга олиш учун етиб келишади.

Тасвирчидаги профессионалликка сӯз бӯлиши мумкинмас. Балки бу инсон олдин пойтахт клублари учун тасвирчи бӯлиб ишлагандир. Чунки пойтахтда ишқибозлар ӯтирган секторларни тасвирга тушириш эхтиёжи мутлақо йӯқ. Чунки бундай перформанснинг ӯзини топиш мушкул масала. Эътироз фақат меники эмас, катта аудиторияни ташкил этаётган Наманган аҳлининг эътирози. Ишонмасангиз телевизор қаршисида шу учрашувни томоши қилган хар қандай инсондан сӯранг, йоки зерикарли тасвирдан, йоки зериктирувчи шархловчидан этироз қилади. Катта эхтимол билан, буни ӯқийдиган телевидияга алоқаси борлар мендан хафа бӯлишар, балки мен кӯрмаётган муоммо бордир. Балки менга эътироз билдиришар. Хар қандай холатдаям, тасвир сифатини оширмаслигингиз орқали ишга бӯлган масъулиятсизлигингизни намойиш этяпсиз! Бу энди сизнинг профессионаллигингизга ва вилоятимиз обрӯсини хис қила олишингизга боғлиқ. Шу фикрларим учун навбатдаги трансляциялар орқали мени уялтириб қӯйсангиз жудаям хурсанд бӯлардим. Вахоланки, шунда ӯн минглаб ишқибозлар хурсанд бӯлишармиди. Расмиятчиликдан воз кечиш вақти келди хурматли телевидения ходимлари, уйғонинг ахир. Наманган халқи футболни соғинган.

Эътирозни иккинчи қисми бевосита стадионга боғлиқ. Биз мухлислар нима учун стадионни ӯзидан кӯришга интиламиз, чунки бизнинг қӯллашимиз жамоамизга руҳий далда бӯлади. Биз хам уйда жим ӯтириб кӯришимиз мумкин. Лекин юрт шаъни, вилоят шаъни бор хар қандай тадбирни бевосита иштирокчиси бӯлишни хохлаймиз. Минг афсуски, баъзида шунданам мосуво қилинаётганимиз аччиқ хақиқат. 10000 сӯмга билет олиб, яна ӯриндиқлардан туролмаслик ким томонидан ишлаб чиқилган қарор ижроси билмайман. Мархамат қилиб, мухлислик маданиятини унутаётган ишқибозларга нисбатан чора кӯринг биз қарши эмасмиз. Лекин, стадион қоидаларига ва мухлислик этика ва эстетикасига риоя қилаётган фанатларга жамоамизни қӯллаб қувватлашга қуӣиб беринг. Ахир жамоамиз шу мухлис далдасига мухтож. Қайсидир вилоятлар стадионга мухлис келтиролмай халак, ӯз хохиши билан келаётган мухлисни иштиёқини сӯндирманг. Тушунаман, бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаётганингиз учун рахмат. Фақат буни чекловларсиз хам омалга ошириш мумкин. Ахир мухлис стадионга фақат ӯйин кӯриш учун эмас, балки жамоасини қӯллаб туриш учун келади. Акс ҳолда, бугун сиздан мухлисликка йӯл қӯйиб беришингизни эмас, билет нархини тушириб беришингизни илтимос қилаётган бӯлардик!



Сардорбек ИСРОИЛОВ тайёрлади
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить