» » Муносиб номзод

Муносиб номзод

Муносиб номзод

Мана кўз очиб юмгунча Олий лига баҳсларининг 7 та тури ҳам ортда қолди. Севимли жамоамизнинг ҳозирча ишлари чаккимас, кўз тегмасин!
Ортда қолган 7 турдан сўнг пешқадамлар сафида бораётган "Навбаҳор"нинг бу даражагача етиб келишида клубнинг барча ҳодимлари, мураббийлар штаби қолаверса, футболчиларнинг ўрни беқиёс.
Мана кетма-кет 4 ўйиндирки жамоамиз ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. Бундай муваффақиятлар замирида жамоамизнинг барча мураббийларидан тортиб, футболчилар ва дарвозабонимизнинг улкан мехнатлари ётибди. Албатта, бунда биргина футболчини ажратиб кўрсатиш мушкул лекин, мен бугун сизга айтмоқчи бўлган гапларимнинг барчаси Ғиёс Комилов ҳақида!

Дарҳақиқат, бу исмни эшитган хар бир "Навбаҳор" мухлисининг юзида беиҳтиёр табассум пайдо бўлади. Сабаби шуки, марказий ҳимоядаги бехато ҳаракатлари, стандарт вазиятларда ҳужумчиларга ёрдамга боришлари, яккакурашларда ўзини аямаслиги қолаверса, иккинчи қаватдаги тўпларни рақибларига бермаслиги билан наманганлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган бу йигит, аллақачон мухлислар меҳрини қозониб улгурди.
Хозирги кунда, олий лигадаги энг кучли марказий ҳимоячилардан бири бу сўзсиз Ғиёс Комиловдир. Буни "Навбаҳор" мухлиси бўлганим учун эмас, айни пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб айтмоқдаман. Гапларимни исботини кўрмоқчи бўлсангиз "лочинлар" иштирокидаги ўйинларга боқинг!

Демоқчи бўлганим шуки, терма жамоамиз мураббийлари Комиловни синаб кўришса фойдадан ҳоли бўлмасди. Олдинда бизни жуда ҳам муҳим принципиал рақибларимизга қарши 3 та бахс кутмоқда. Бундай баҳсларда бизга тажрибали футболчилар зарур. Тўғри, Комиловда халқаро учрашувлар тажрибаси камроқ бўлиши мумкин аммо, айни пайтда бош жамоамизга энг муносиб номзодлардан бири бу Ғиёс Комилов деб ўйлайман.

Албатта таркибни мураббий танлайди, биз эса оддий бир мухлис сифатида ўз фикримизни билдирябмиз.
Яхши ният ярим давлат. Балки тез кунларда терма жамоамиз мураббийлари муносиб номзодлар орасига Комиловни ҳам киритишар. Шу орқали футболчимизни мамлакат бош жамоасида кўрармиз-а, нима дедингиз?!


Қобил ТИЛЛАБАЕВ
Наманган шахрискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить