» » "Пахтакор"га имконият бой берилди

"Пахтакор"га имконият бой берилди

"Пахтакор"га имконият бой берилдиЖамоамиз Олий лига 8- тур беллашувлари доирасида Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлди. Пойтахтликларга қарши кечган ўйинда гарчи устунлик вакилларимиз томонидан бўлса-да, бу ҳисобда акс этмади. Аксинча, учрашув охиридаги ягона хато ўйин тақдирини мезбонлар фойдасига хал қилди.

Биринчи бўлимда жамоалар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди. Мўминжонов шогирдлари тўп билан муомила қилиш ва жарима рақиб майдони олдида хавфли вазиятни вужудга келтириш бўйича "Пахтакор"ни ортда қолдиришди. "Шерлар"нинг амалга оширган қатор бурчак тўплари сафардаги ўйинга Намангандан борган мухлисларимизни хавотирланишларига сабаб бўлганини таъкидлаш лозим. Аммо дарвозабонимиз ва ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйинлари баҳснинг биринчи ярмида гол бўлишига йўл қўймади. "Навбаҳорчилар"дан эса Қиличев, Турғунбоев ва Жабборовларнинг тепган тўплари "Пахтакор" дарвозабонини қийнаб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз фаоллик кўрсатишди. Аммо майдон эгалари ҳам ҳужумкорликни оширишганини таъкидлаш лозим. 58 ва 70- дақиқаларда Меҳмонов хатоликка йўл қўйиши натижасида гол юзага келиши мумкин эди. Лекин, бир вазиятдан Ҳакимов фойдалана олмаган бўлса, иккинчисида ҳимоячимизнинг ўзи айбини тўғирлади. Учрашув охирларига келиб эса "Пахтакор" учрашувдаги ягона голни тантана қилди. Чап қанотдан Козакнинг оширган тўпи Меҳмоновдан ўтди. Жаҳонгирнинг ортида турган Ғиёсжон Комилов эса тўпни қайтаришга урунди ва кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилди. Финал хуштаги чалингуга қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Навбаҳор" сафардан аламли мағлубият билан қайтишга мажбур бўлди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0). 28 апрель. Тошкент. "Пахтакор" ўйингоҳи. 1552 томошабин.

"Пахтакор":
16. Шохруҳ Раимов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 8. Шерзод Каримов (17. Сухроб Нуруллаев, 76), 10. Жамшид Искандеров, 20. Жасур Ҳакимов (11. Игорь Сергеев, 56), 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 30. Юрица Булят, 34. Хушнуд Авилов

"Навбаҳор":
30. Асилбек Амонов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (33. Тоҳир Шамсиддинов, 73), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев (2. Алишер Саматов, 58), 84. Неманья Йованович.

Гол:
Ғ. Комилов (88, автогол).

Огоҳлантиришлар:
Ю. Булят (90+2) - О. Қиличев (49).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

YODGORBEK 29 апрел 2017 18:31
METALLURG.1:2.BUXORO

РАХМАТИЛЛО 29 апрел 2017 18:28
Навбахорни кейинги уйинларида омад!


--------------------

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить