» » 45 кунлик серияга барҳам берилди

45 кунлик серияга барҳам берилди

45 кунлик серияга барҳам берилдиНаманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бу мавсумни кўтаринки руҳда давом эттирмоқда. Албатта бунда жамоа раҳбарияти томонидан мавсумлар оралиғида амалга оширилган ишлар ўз самараси бераётгани кўриниб турибди.

Хусусан вилоят ҳокимлиги, шахсан ҳоким Хайрулло Бозоровнинг эътибори туфайли молиявий жиҳатдан тўкис таъминотга эга бўлаётган наманганлик футболчилар, ғамхўрликларга лаббай дея жавоб бериб, юқори савияда ўйин намойиш этишмоқда эди. Сўнгги бор “Навбаҳор” 10 март куни сафарда “Қизилқум”га имкониятни бой берганди. 45 кундан буён, Илҳом Мўминжонов шогирдларини курагини ерга теккизадиган жамоа топилмаётганди. Бу билан жамоа ўз рекордларини янгилаб келаётганди.

Афсуски, бугун “Пахтакор” наманганликларнинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди. Тошкентда кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги автогол “Навбаҳор”ни кучли учликдан тушириб юборди.

Тошкент сафари олдидан жамоа олдига мағлубиятсиз серияни сақлаб қолиш, ғалаба ёки камида дуранг ўйнаш вазифаси қўйилганди. Лекин бу вазифани уддасидан чиқилмади. Бунга албатта ушбу беллашувдан бир неча кун олдин "Пахтакор" раҳбариятида рўй берган ўзгаришлар ҳам жиддий таъсир ўтказгани табиий. Энди "Навбаҳор" навбатдаги иккита ўйинда очко йўқотмаслиги лозим. Клубнинг асосий вазифаси шу! Чунки жамоага биринчи даврани камида кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Бунинг учун эса қолган ўйинларни очкосиз ниҳояламаслик лозим.


Анвар ИКРОМОВ тайёрладискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить