» » Куймазорда 20та жамоа бор экан!

Куймазорда 20та жамоа бор экан!

Бугунги кунда футбол спорт турига қизиқиш Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва қишлоқларида тобора ошиб бормоқда. Бунга мисол қилиб Куймазор қишлоғида бўлиб ўтган футбол чемпионатини келтиришимиз мумкин. Куймазор қишлоғи Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган қишлоқ бўлиб, унда атиги 3800 га яқин аҳоли истиқомат қилади.

Шу қишлоқ ёшларини спортга жалб қилиш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни кенг тарғиб қилиш мақсадида барча йилларда туғилган ёшлардан иборат "Куймазор кубоги" ташкил этилди ав эълон қилинди. Бир ҳафта ичида ташкилотчиларга нақд 20 та жамоа буюрма топширишди. Ҳар бир жамоа таркибида 16-20 нафардан иштирокчилар рўйҳатга олингани алоҳида эътиборга сазовор.

3-ўрин учун кечган баҳсда 1991-йилда туғилганлар 1997 жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса финалда, 1996 йилларда туғилган ёшлардан иборат жамоа ўзларидан 10 ёш катталар 1986 йилларга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Куймазорда 20та жамоа бор экан!

— "Бундай спорт мусобақалари ёшларни фақатгина жасурлик, ҳалоллик қолаверса спортга меҳр қўйишига сабаб бўлади." — дейди, Куймазор маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Ҳомидова Рислиғой опа.

— "Қишлоғимизда ҳар йили бундай турнирлар ташкил қиламиз. Лекин мана шу йилда 20 та жамоа қатнашгани одамни қувонтиради. Бу турнирга ўз ҳиссасини қўшган ҳомийларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз" — дейди Куймазор маҳалла посбони Кенжабек Тошпўлатов.

Мусобақа ғолиби 1 миллион сум миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланишди.

Куймазор футбол чемпионати натижалари билан танишинг:
1-ўрин. 1986-йиллар
2-ўрин. 1996-йиллар
3-ўрин. 1991-йиллар
4-ўрин. 1997-йиллар

Энг яхши футболчи — Қаҳҳоров Шерали (1986)
Энг яхши тўпурар — Эшматов Элмурод (1991)
Энг яхши дарвозабон — Шамсиддинов Зуҳридин (1994)
Энг ёш тезкор футболчи — Холмирзаев Миродил (2000-Б)

Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Куймазорда 20та жамоа бор экан!
Финал ўйинидан кейин кейин тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирдан сўнг эса концерт дастури Куймазор аҳлига баҳорий кайфиятни тақдим этди.

Мусобақа ташкилотчиси Маъмуржон Ҳомидов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить