» » Ўзбек футболининг бугунги манзараси

Ўзбек футболининг бугунги манзараси

Ўзбек футболининг бугунги манзараси Ўқиш пайтларида, яъни бундан 10-15 йил аввал, кураторимиздан футбол кўриш учун рухсат олиш азоб эди. Ҳатто миллий терма жамоа ўйинларига ҳам.

“Домла, бир вақтлар сиз ҳам футбол деса, ўзингизни томдан ташлагансиз-ку”, - дея ҳазиллашсак, афт-ангори буришиб — “Сенингча бу сочлар аммамнинг бузоғи ўғирланганидан оқарганми?! Умуман, ўзимизникилардан қўл силтаганимда, сен ҳали қишлағингда таппи думалатардинг, тирранча...”, - деган қўрсгина жавоб эшитардик.

Ҳозир ўйлаб қарасам, мен ҳам устознинг “манзиллари”га эсон-омон, йўқотишларсиз етиб келибман. Буни кеча, “Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги сўнгги ўйинларини кўрмаганимдан кейин пайқадим. “Бунёдкор”ку майли, кўргилиги қолмаган. Аммо, биргина ғалаба билан нимчорак финални ҳал қилиши мумкин бўлган жамоанинг ўйини ҳам менда заррача қизиқиш уйғотмади.

Ҳақиқий мухлис эмасманми? Ватанпарварлик йўқми менда? Кечирасизу, воҳада катта бўлганман. Аммо “Нефтчи” ёки “Дўстлик”нинг (эслатма: бир пайтлар Тошкент вилоятининг шу номдаги машҳур жамоаси бўларди) қитъа миқёсидаги бирорта ўйинини ўтказиб юборганимни билмайман. Чироқ ўчса движокка, телевизор бузилса қўшниларга мурожаат қилардик. “Палакат босиб, ютиб қўйса” (отамнинг таъбири) “юпи” ичиларди, ютқазса — кўз ёши...

Афсуски, йиллар мобайнида мендан, сиздан, биздан — миллий футбол завқини тортиб олишди. Келишилган ўйинлар, ёшдан “уриб қолиш”, носоғлом тизим, савиясиз мураббийлар, сифатсиз трансляциялар, чипта олди-соттиси, “кўтарма пули”, терма жамоалар маркази ... ва ҳоказо иллатлар кишиларни ўзбек футболидан бездирди. Энг ёмони, ҳеч ким уларга қарши курашмади. Курашмоқчи бўлганларни эса ёқаси йиртилди.

Оқибатда — кўникдик. Биз, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқолмаслигига ҳам, клубларимизнинг шармандали мағлубиятларига, мутасаддиларнинг муаммоларга панжа ортидан қарашига, ваъдабозликка, ўйин ичидаги “ўйинлар”га, мураббийларнинг менежер ёки аксинча бўлишига, ҳокимиятлар маҳаллий клублар учун тадбиркорлардан “жизъя” ундиришига, икки пулга қиммат легионерларга, болалар футболидаги порахўрликка, ҳамма-ҳаммасига, сиртимизда тан олмасакда, ич-ичимиздан аллақачон кўникиб бўлдик!

Ҳозирги вазият шундай туюляптики, журналистдан тортиб, мутасаддиларгача ўзбек футболидан қўлини тортиб, қўлтиғига ургандек. Мамлакатда футбол ҳеч кимга керак эмасдек.

Масалан, яқинда бир қатор маҳаллий ОАВларда ва ниҳоят Терма жамоалар маркази фаолияти расман тугатилгани эълон қилинди. Шунчаки, ими-жимида “Асқар Толибжонов раҳбарлигидаги терма жамоалар маркази фаолияти тугатилди”, - дейилди холос. Яъни, ҳеч ким 2009 йилда ташкил этилган марказнинг тугатилганига расман изоҳ бермади. Гўёки, марказ ўз вазифаларини “қойиллатиб” бажариб қўйгану, аммо уставида 2017 йилда тугатилиши белгилаб қўйилгани учун ҳам ёпилган...

“Хўш, қарийб 20 нафарга яқин ходими бўлган марказ фаолияти нега тугатилди?”, “Марказ ўз олдига қўйган қайси вазифаларни бажара олмади?”, “Марказ учун кетган харажатларни ким қоплайди?”, “Ўртоқлик учрашувларини ўтказиш масъулияти энди кимнинг зиммасига юкланади?” каби саволларга, фол очасизми, Толибжоновдан сўрайсизми, ишқилиб ўзингиз жавоб топиб олаверинг.

Умуман, мутасаддиларнинг миллий терма жамоага бўлган муносабатига кўникканимизга ҳам анча бўлди. Бир йилда тахминан Иордания, Шўртан ёки Грузиянинг U-20 жамоалари билан икки-учта ўртоқлик учрашуви ташкил этилади (агар қолдирилмаса), асосий ўйинларга икки кун қолганда “асосий” футболчилар амаллаб етиб келади, “оқлар” ва “кўклар”га бўлиниб машғулот ўтказилади ва... Бабаян асос солган ҳамда фақат унгагина аён “вертикалар”-“горизонтал” тактика! Мослашдик шунга!

Бошқа янгилик йўқ. Кутмай ҳам қўйдик. Интернет сайтлари саҳифалари асосан рақибларимиз тўғрисидаги маълумотлар билан тўла: “Хитой футбол федерацияси Лёвга таклиф билан чиқди”, “ЖЧ-2018дан умидини узган БАА Аргентина терма жамоаси бош мураббийи билан шартнома имзоламоқчи”, “Эрон футболчилари мутасаддилардан норози” ва ҳоказо. Ўзимизнинг “азаматлар”га келганда эса — ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп! Тўғрида, бергулик хабарнинг ўзи бўлмаса.

Аслида, кўникишнинг ижобий томонлари ҳам бор экан. Томоқ қириб бақирмайсан, асабингни бузмайсан, “энангдан қолган тошойна” синмайди. Мазза қилиб “Ювентус” ёки “Реал”га мухлислик қилиб юраверасан. Мен эса кетдим, “Uzbek tigers”нинг навбатдаги юришини кўргани...

Ўткир Қаламтебратар

Манба:
stadion.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

frank_uz 15 май 2017 11:16
Юртимиз футбол Театрлари яна уз иш фаолияатини бошлади..

Акмалхон7800 14 май 2017 08:37
Хаммамиз уйинчиларни, хакамни, мураббийларни ва бошка мутасаддиларни виждонига хавола , виждони булса яна шунга ухшаш сузларни айтаверамизу лекин бир уйлаб курмабмиз. Виждонли одам футбол сохасида ишламас экан. Анвар Солиев бундан мустасно. Негалигини барчамиз яхши биламиз.

Чуст-Пахтакор 14 май 2017 08:30
Салом азизлар хаммаларинг яхшими асабни асранглар энди!Ман хозир уйинни Охирги 15-минутини курдим сабаб шу фукат 11-ни куриш эди!Бу ерда аник куриниб турибди узокданам жарима йуклиги лекин Коваленко уз ишини килди яни теппадан берилган буйрукни бажарди!Бу уйинда хурсанд булиб кайтган Куконли акаларга ачинаман нимагаки улар хам тушунганида бу ничья на Куконга на Навбахорга фойда эди балки бу факат Пахтакор фойдасига ишлади!Кеча булган Динамо Насаф Машьал Олмалик уйинлариям аник буюртирилган уйинлар!Футболни яхши тушунадиган инсон буни билади!Пахтакор катта сахнага чикди уртоклар хайрон булманг бу 11-метрли тупларга!Коваленкони урнида шу куни Эрматов хам куйиб берарди!Нимагаки уйин театрлаштирилганлиги билиниб турибди!Бухоро билан уйин хам кандай хиссоб булиши тайин бунинг учун жадвалга карасангиз кифоя!Качон Пахтакор уз чемп дан йук булмас экан шу давом этаверади!Шунча мухлисларни Кириши пойтахтга ёкмаяпти!Пахтакор Локомотив ва Кечаги уйинларни Бир тахлил килиб куриб чикканда!Озодбекни хиди келяпти аникроги бизни кузимизни шангиллатиб иш килишни бошлашди!Мани фикрим бу шахсий уйинлар то 7 тургача Сал халолрок булди тугриси бундан буёгига билмадим тугриси!Икки кундан бери сал узимга келиб энди ёзяпман!Кимда Кечаги Локо билан булган уйинлар булса курсун агар тушунса билади театрни!Фикримга савол бериш шарт эмас ман чикдим группадан эьтиборларинг учун рахмат!Иккинчи даврагача!

Рахматилло1973 14 май 2017 07:16
Мени комментларимини учириб юборибди Са даги луттивозлар Гулбахор деган итга ажойиб фикр билдирган эдим булар Гулбахор дейверади уларга хам бор ном Фаргонага Феруза Коконга Терпелла угри Анжанга Кор киз Тошкентга Дилшооод яна кайси бири Гулбахор деса хаммасини кути лой номини бир пасда куйворамиз.

Рахматилло1973 14 май 2017 07:08
Ман буларни одам хисобламайман Кобилжон узи шалакки хамда угри халк яна асабни бузиб хаммани устидан кулади!

Qobiljon Nosirjon ugli 14 май 2017 06:41
Qoqonliladan g'ar xalq bulmasa kerak. Man bunchali deb uylamagandim. Lekin tosh burondan ortig'iga loyiq ekan bular gulbahor degan isqirtlarni tilidan osish kerak aslida. Lekin ming afsuski jamoamiz bizni shu kuni yuzimizni yerga qaratti. 20ming odamni qadri qayda qoldi. Maylihammani uzini vijdoniga havola keyingi utinlarda omad yor bulsin jamoamizga!!!

Шухратжон-75 14 май 2017 00:02
Буник бн уйин колдирилиши мумкин терма жамоамизни йигини муносабати бн

Kosonsoylik fanat 13 май 2017 23:53
Navbahor muxlislariga bitta gap "Gap yo'q" super men bironta o'yinni qoldirmasdan stadiondan kuzataman o'yindan o'yinga o'sish zo'r har bir o'yinda yangi yangilik qo'shvotti agar Bunyotkor bilan o'yingacha bayroqchalar tayyor bo'lsa Butun o'zbekiston ko'rib og'zi ochilib qolishi aniq Oddiy xuk xuk niham boshida markasiy sektordagi muxlislar qilishardi 2-3o'yindan keyin butun stadion bularga qo'childi Hozzi man qo'shiq kuylashni o'rganishimiz kerak desam ko'pchilik aytishi mumkin yig'ishtir qo'shig'ingni hozi biz nima dartdayu san nimalar deyapsan deyishiz mumkin.yaxshi muxlis bu yaxshi kunlarda
Qo'llab quvatlagan muxlis emas yomon kunidaham yane yutqazganidaham qo'llab quvatlashdan to'xtamaydigan muxlis haqiqiy muxlis.endi qo'shiqga to'xtalsak qo'shiq uzun bo'lishi shartmas misol uchun oddiy " oleee oleee oleee oleee Navbahoooor Ooolg'aa " bu oddiy tuyulishi mumkin lekin butun stadion aytsa udar chiqadi 150kishi bilan snab ko'rdi zo'r chiqdi agar shuni 20ming muxlis aytsa Navbahor jonini beradi. Boshqa narsalarga chalg'imasdan bir o'ylab ko'raylik iltimos Jamoamiz uchun .

Kosonsoylik fanat 13 май 2017 23:12
Bilaman hammani asabi buzilgan Lekin hayot davom etadi o'tmishdagi xatolarni bugun to'g'rilash mumkin bu gapimdan Nima demoqchiman O'yinchilarimiz 2-taym himoyaga o'tib olishdi bu esa qoqonga qo'l keldi va yo'q joydan penalti ishladi
ayb hakamda buni hamma biladi lekin o'yinchilarimizdaham ayb bor karopkani ichiga kirgizmaslik kerak edi 2-taym boshlanishi bilanoq Baqira verib tomoqim qirilib ketti karobkani ichida hushyor bo'l deb har bir hujumda raqib yiqilsa yuragim shig' etardi pinalti bo'lmadimikindeb vaxt esa umuman o'tmasdi oxir oqibat soxta penaltiga tutildik hujumchilarimizniku gapirmasa bo'laveradi Navbahor urayotgan gollarni 90%ni standart yoki palapartishdan uryapti shunisigaham shukur hechbo'lmasam gol uryaptiyu

Kosonsoylik fanat 13 май 2017 22:36
Olg'a Lochinlar hali hammasi yaxshi bo'ladi Buxorodan xudo xoxlasa g'alaba bilan qaytsak Bunyotkor bilan o'yinga yana stadionimiz to'lib toshadi shuncha muxlis oldida g'alaba qozonsang Qarapsizki yana kuchli uchlikdamiz

ILHOMJON78 13 май 2017 20:33
Ko'pchilik barabanni tovushi eshitilmaydi deyaverishadi kecha man atayin qarama qarshi sektorlar tomon o'tib eshitib ko'rdim bemalol eshitilarkan To'g'ri hammaga ham birdek barabanni ovozi yoqmaydi kimdur chalinglar desa kimdur Z-L cholmalaring deydi Endi bevosita kechagi o'yinni unutib oldinga qarab intilish kerak kayfiyatni tushurmaylik bugungi o'yindagi natijalar bizni foydammizga ishladi deyishimmiz mumkin Buhoro bilan safarda ijobiy natija bilan qaytamiz va hammasi iziga tushub ketadi Unutmaylik Qo'qon ham podarka jamoa emasligini ko'rsatib qo'ydi Sho'rtanni engib qaytishni uddasidan chiqishdi Agar kecha hudo ko'rsatmasin mag'lubiyat bo'lganda nima qilardik Durranga rozi bo'lishdan boshqa ilojimmiz yo'q Kovalenkoga hudoni o'zi jazosini beradi ko'rasizlar


--------------------

YODGORBEK 13 май 2017 19:48
DINAMO.1:1.NASAF

Firdavs 13 май 2017 18:39
Салом, хаммага хайрли кеч. Кеча стадиондаги холатдан шокка тушиб, асабийлашиб энди бироз узимга келдим. Мен 12чи секторда утирдим. Шу секторда Иброхим Каримов исмли сардорни кобилиятини куриб тан бердим. Кани энди хар бир секторда мана шундай фаол, сузамон ва хушчакчак сардорлар булса мухлисларни уз ортидан эргаштирса. Жамоани куллаб кувватлашда, хукда хар секторда шундай етакчи керак. Балки шу сайтда хам бошкача никда бордир. Шу каби барча сардорларга кечаги харакатлари учун рахмат.

Рахматилло1973 13 май 2017 17:36
Стадионда ходимлар уртасида турнир буляпти 20
дакикадан сунг финал бошланади!

Шухратжон-75 13 май 2017 17:18
Стадионда мунча машина куп органни машиналари хам турибди кандайдир мажлис булаяптими

Шухратжон-75 13 май 2017 17:13
Д.Жабборовни раками кимда бор уша вазиятда Ж.Сиддиков бн гаплашди нима деганини билиш к.к.

Рахматилло1973 13 май 2017 17:01
Жавохир педарас экан ман у болани кеча гапирган гапига маладес деган эдим энди эса гнида экансан дейман сабаби икки хил гапирадиган хамельеонлиги учун пеналти йук эди! Тамом бу темани ёпайликда кейинги учрашувларда жамоамизга омад тилайлик олга Лочинлар.

Рахматилло1973 13 май 2017 17:01
Жавохир педарас экан ман у болани кеча гапирган гапига маладес деган эдим энди эса гнида экансан дейман сабаби икки хил гапирадиган хамельеонлиги учун пеналти йук эди! Тамом бу темани ёпайликда кейинги учрашувларда жамоамизга омад тилайлик олга Лочинлар.

akrom1985 13 май 2017 16:47
Chem aziada Javoxir Sidiqov intiryu beribdi pilalti bor edi debti kimga ishonishga xam xayronsan

Azamjon RealMadrid 13 май 2017 15:26
Mominjonovni awibkasi 2 chi taym bowlaniwi bilan himoyaga yotvolgani boldi nabarot 2 chi taymni 15minutligida 1 ta gol urib yovani orniga tohirni tuwurib oybekni mansurga almawtirib qoyiw kerak edi ravwan oynaolmaganikuayli he4 yoq 1 ta himoya4ini ozi bilan tortibam yurolmadi yani uni he4 kim qoriqlamadiyam Ilhom aka bunaqa saviyadagi oyin4ilani oyin hal bolgandan kegin tuwuriladi kegin tajriba oladi hissob qaltisligida tajribaliroq oyin4ini tawaganingzda yutuq bz tarafda bolardi sz tuwurgan bolalar dubldayam oz ornini topib ulgurmagan buni dubl oyinlarida koryapmz hulosa qiling qopol hato qildingz takrorlamaslika harakat qiling

Шухратжон-75 13 май 2017 14:25
Агар шу хакамга чора курилмаса халкни каргиши урсин

Рахматилло1973 13 май 2017 14:04
Пахтакор Бухоро уйинини куринглар 2 тайм бошлаш арафасида кейинги турдаги ракибимизни кандай кучга эга эканлигини! Спорт беряпти.

Рахматилло1973 13 май 2017 13:49
Хамма нарсани бу ерда айтдик ёздик деб айтилавермайди инсонлар харакатда натижасини кутамиз!

Рахматилло1973 13 май 2017 13:48
Хамма нарсани бу ерда айтдик ёздик деб айтилавермайди инсонлар харакатда натижасини кутамиз!

YOQUBJON 88 13 май 2017 13:43
Gap yoq yozamiz tez orada Kavalenka 1 yilga chetlatilsa Qoqondan ochko olib tashalsa

Акмалхон7800 13 май 2017 13:37
Кечаги уйиндан кейин шунака асаб бузилди. Хакамликка NO COMMENT. Бирор нима десанг хам бефойдалигини хаммамиз биламиз.

Акмалхон7800 13 май 2017 13:33
Бундай савиядаги олий лига уйинлари билан терма жамоа жахон чемпионатига чикишга ишониш. Темир столбага сув куйиб гуллашига ишонгандек гап.

jama 13 май 2017 13:15
998712309042 2309043 Tel.
998712309055 Faks.
Pochta: info@pfl.uz
Xakam xaqida ariza beriylar biz xam berdik uje..elektron xam tel orqali...Portal.ga xam tel orqali federatsiya xaqida va hakam xaqida aytdik..buni albatta korib chiqiwadi Portaldagi sababi aytiwdiki ko'plab murojatlar bolibdi Namangandan va bowqa viloyatlardan ham..sizlar xam tel qilib portalga hakam va uff xaqida aytib berilar....Bu yerda xadeb muhokama qilavermasdan

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить