» » «Навбаҳор» чорак финалга чиқа оладими?

«Навбаҳор» чорак финалга чиқа оладими?

«Навбаҳор» чорак финалга чиқа оладими? Бугун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда мамлакат кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Навбаҳор" "Нефтчи" клубини қабул қилади. Мазкур учрашув соат 19.00да бошланади.

Ўйин олдидан айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Ўзбекистон кубогида шу кунга қадар ўзаро 12 та учрашувда куч синашишган. Олдинлари рақиблар асосан ярим финалда куч синашганликларини айтиб ўтиш жоиз.

Бир бор жамоалар мамлакат кубоги финалида баҳс юритишган. Сўнгги ўйин эса шу йилнинг 23 май куни Фарғонада ўтказилди.
Ўтказилган 12 та учрашувнинг олтитасида «Навбаҳор» ғалаба қозонган. «Нефтчи» ҳисобидаги ютуқлар сони эса тўрттани ташкил этмоқда. Иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Дуранг натижалар 1995 ва 1997 йилларга тўғри келади.

Дастлаб Фарғонада кейин эса Наманганда кучлар тенг келган. Сафарда дуранг қайд этган жамоалар финалга чиқишган. Финалга чиқиш борасида «Навбаҳор» «Нефтчи»дан устунликка эга. Наманганликлар 1992, 1993, 1995 йилларда икки ўйин натижасига кўра «Нефтчи»ни мағлуб этиш орқали ҳал қилувчи финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 1992 ва 1995 йилларда «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 1998 йили учинчи бор биллур совринга эга чиққан «лочинлар» финалда айнан «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Жорий йилги мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида устун келди.
«Навбаҳор» Ўзбекистон кубокларида шу кунга қадар умумий ҳисобда 117 та учрашув ўтказган. Жамоамиз учрашувларнинг 65 тасида ғалаба қозонган. 14 та ўйинда эса дуранг кузатилган бўлса 38 та баҳсда имконият бой берилган. Рақиблар дарвозаси 249 марта нишонга олинган бўлса дарвозамиз 134 бор ишғол қилинган.


БАРКАМОЛ тайёрладискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

YOQUBJON 88 1 июнь 2017 15:13
Okalar Navbaxorga Safarda Nefitchixam Qoqonxam achko beradi birinchi davrada qanday Boleyn bolsa 2-davradaxam shu sinariida oynaydi bu tepadan buyruq

Рахматилло1973 1 июнь 2017 15:09
Согдиана-Навбахор 14 июнь жамоамиз Навбахордан факат галаба кутамиз!

Рахматилло1973 1 июнь 2017 15:08
Согдиана-Навбахор 14 июнь жамоамиз Навбахордан факат галаба кутамиз!

Рахматилло1973 1 июнь 2017 13:25
Водий футболи кучаймокда худо хохласа хаммаси зур булади сабр!

YODGORBEK 1 июнь 2017 12:55
RASMAN:VADIM.ABRAMOV.NEFTCHI.BOSH.MURABBIYI

Обид Тошкент 1 июнь 2017 12:45
В.АБРАМОВ. НЕФТЧИ БОШ МУРАБИЙИ. Булиб тасдикланди. ФАРНОНА КЛУБИГА ИШЛАРИГА ОМАД.

Обид Тошкент 1 июнь 2017 12:39
Цитата: Barcamania_2016
Муминжоновга эътироз йук.
Жамоа борини бериб уйнади.
Хадеб мураббийдан айб топавермайлик. Каманда бу йил зур. Мураббийни куллаш керак, хадеб ишига аралашмасдан. Узокка бормасдан утган йилни эсланглар, хор бубкетдику каманда. Тренер алмаштиравериб рекорд куйвордик. Булди–да энди. Куйиб берайлик. Муминжоновга 2 йилмас, камида 3 йил шанс бериб, 5 йилга контракт килиш керак. Бизга келганларни ичида охирги 7 йилдаги энг яхши вариант бу – Муминжонов! Битта уйинда 90 минут утирмаса, жон куйдирса, ярим йилда камандани шунчалик кибкуйган булса, мухлисларни стадионга кайтарган булса, бизга яна нима керак? Футбол факат галабадан иборат эмас–ку!
2–уринга хам обчикдику. Качон чикканмиз охирги пайтларда? Ха эсладим, Жалилов келганда 2010 йилда!
7 йил булди шунгаям! Хадеб аралашавермайлик мураббийни ишига илтимос!
Таркибни факат у тузади. Ортиковни асосийга туширганига келсак, кубокда Акмал, чемпионатда Асилбекни тушираётгани. Бу битта биздамас, ана кеча "Нефтчи" хам иккинчи дарвозабонни тушурди, Европадаям шунака килябдику мураббийлар.
Тугри кеча Акмални купол хатоси эвазига ютказдик. Окламайман. Аммо уям инсон, хато киладида. Муминжонов хам уни шунака уйинларда синамаса качон синайди, айтинглар? Нима «Навбахор»га факат захирага утириш учун келмайдику! Худо курсатмасин эртага асосий дарвозабон карточка сабабли ёки жарохати сабаб тушмаса ким тушади? Нодир Ашурматовми?
Ютсаям, ютказсаям Муминжоновни ёмонлайверамиз нимага?
Биз мухлисларга тегкан касаллик бу!
Ютса сотволди деймиз, ютказса артист деймиз! Курдигу утган йили иккинчи куругда артистларни зурини, "Сурхон" хижолат.
Ман Акмални ёнини олмаябман, факат хакикатни айтябман. Уям Наманган фарзанди ахир. Ё Парванов керакми бизга?
Мураббийларни ишига аралашавериб, аралашавериб куп тренерларни узимиздан совутиб ташлаганмиз. Шунинг учунам, Косимов келмайди, шунинг учунам Абрамов келмайди, Жалилов келмайди!
Мана «Нефтчи" мухлисларини каранглар, кеча кандай олкишлади охирида. Чемпионатда 15да юрибди каманда. Рамазон ойи булишига карамай узок йул босиб келябди.
Бизни мухлисларимизку алохида мавзу. 16да юргандаям ортидан борганмиз. Лекин хозир 6–уринда, бу ёмон натижага кирмайдику ахир. Тушунинглар! Кеча болла охиригача курашди. Камандани ёлгизлатиб куймасдан куллайлик. Ишонайлик, имкон берайлик мураббийимизга!
Гапларим кимгадир огир ботган булса узр!
Олга Муминжонов! Биз сизга ишонамиз!

Ассалому алейкум начало ишкибозлари. Сан фикрингизна 100 фоиз кушиламан жудаям тугри ёзибсиз
Жамоани куллаш кере. Хамам яхши фикир билдирсин уйинчила команда укийди. Рухияти тушиш кере эмас булани. Яхши фикир билдирила.

Шухратжон-75 1 июнь 2017 10:41
Кеча хамма норози булиб кетди 6 та уйиндан бери галаба йук кечаги уйин галаба эмас агар сафарда хисоб 0:0 булганда бу ерда 1:1 булар эди. Халкни алдаш яхшиликка олиб бормайди

Шухратжон-75 1 июнь 2017 10:38
Бунаканги шароит олдинги тренерларда булмаган хам шу йилни хисобидан Нефтчи 3 марта бизни хафа килди Кукон 1 марта жаъми 4 марта дербини бой берди яна сафарда 2 та дерби бор уларни хам ютказади аник. Кечаги уйин у.н 10 млн сумдан премия олар эди ютганида нега ютмади чунки бошка жойдан унданам купрок даромад килади бу афиристлар. Уйиндан 2 кун олдин кимнидир тугилган кунида 3-4 таси итдай ичган рамазонни кунида сизлар шу инсонларни тарафини олаяпсизларми. Гапирсам гап куп булар хакида лекин манга айтганлар туриб беролмайдида чунки иши керак. Шунчалик шароит килиб бераётган хокимни хам алдаяпти булар

Barcamania_2016 1 июнь 2017 10:07
Муминжоновга эътироз йук.
Жамоа борини бериб уйнади.
Хадеб мураббийдан айб топавермайлик. Каманда бу йил зур. Мураббийни куллаш керак, хадеб ишига аралашмасдан. Узокка бормасдан утган йилни эсланглар, хор бубкетдику каманда. Тренер алмаштиравериб рекорд куйвордик. Булди–да энди. Куйиб берайлик. Муминжоновга 2 йилмас, камида 3 йил шанс бериб, 5 йилга контракт килиш керак. Бизга келганларни ичида охирги 7 йилдаги энг яхши вариант бу – Муминжонов! Битта уйинда 90 минут утирмаса, жон куйдирса, ярим йилда камандани шунчалик кибкуйган булса, мухлисларни стадионга кайтарган булса, бизга яна нима керак? Футбол факат галабадан иборат эмас–ку!
2–уринга хам обчикдику. Качон чикканмиз охирги пайтларда? Ха эсладим, Жалилов келганда 2010 йилда!
7 йил булди шунгаям! Хадеб аралашавермайлик мураббийни ишига илтимос!
Таркибни факат у тузади. Ортиковни асосийга туширганига келсак, кубокда Акмал, чемпионатда Асилбекни тушираётгани. Бу битта биздамас, ана кеча "Нефтчи" хам иккинчи дарвозабонни тушурди, Европадаям шунака килябдику мураббийлар.
Тугри кеча Акмални купол хатоси эвазига ютказдик. Окламайман. Аммо уям инсон, хато киладида. Муминжонов хам уни шунака уйинларда синамаса качон синайди, айтинглар? Нима «Навбахор»га факат захирага утириш учун келмайдику! Худо курсатмасин эртага асосий дарвозабон карточка сабабли ёки жарохати сабаб тушмаса ким тушади? Нодир Ашурматовми?
Ютсаям, ютказсаям Муминжоновни ёмонлайверамиз нимага?
Биз мухлисларга тегкан касаллик бу!
Ютса сотволди деймиз, ютказса артист деймиз! Курдигу утган йили иккинчи куругда артистларни зурини, "Сурхон" хижолат.
Ман Акмални ёнини олмаябман, факат хакикатни айтябман. Уям Наманган фарзанди ахир. Ё Парванов керакми бизга?
Мураббийларни ишига аралашавериб, аралашавериб куп тренерларни узимиздан совутиб ташлаганмиз. Шунинг учунам, Косимов келмайди, шунинг учунам Абрамов келмайди, Жалилов келмайди!
Мана «Нефтчи" мухлисларини каранглар, кеча кандай олкишлади охирида. Чемпионатда 15да юрибди каманда. Рамазон ойи булишига карамай узок йул босиб келябди.
Бизни мухлисларимизку алохида мавзу. 16да юргандаям ортидан борганмиз. Лекин хозир 6–уринда, бу ёмон натижага кирмайдику ахир. Тушунинглар! Кеча болла охиригача курашди. Камандани ёлгизлатиб куймасдан куллайлик. Ишонайлик, имкон берайлик мураббийимизга!
Гапларим кимгадир огир ботган булса узр!
Олга Муминжонов! Биз сизга ишонамиз!

YOQUBJON 88 1 июнь 2017 00:51
Okalar Muminjonov bu yil bolmasa kegingi yil sovrinlar uchun kurashadi Nomonni koringlar Qoqonni kuchaytirdi

YOQUBJON 88 1 июнь 2017 00:43
Цитата: MIRZOHID MIRZAYEV
Кубок керак буганда нефтчига 7 та солардик

Kubikni egasi bulmaganda Asilbek tushardi Navbaxorni kuchi yetadi Nefitchigaxam Bunyodkorgaxam

frank_uz 1 июнь 2017 00:26
Боримиз шу эмас жаноб Муминжонов! Биз бундан кўпроига лойи эдик.

frank_uz 1 июнь 2017 00:24
Боримиз шу олосми жаноб Муминжонов

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить