» » 143 та дуранг ҳақида батафсил!

143 та дуранг ҳақида батафсил!

143 та дуранг ҳақида батафсил!

27 май куни ўз уйида «Бунёдкор»ни қабул қилган «Навбаҳор» клуби ўз тарихида миллий чемпионатимиз доирасида 143-дурангини қайд этди. Наманган клуби дуранг қайд этиш бўйича олий лигамизда яққол рекордчидир. Ундан кейинги ўринларда «Андижон» (134та) ва «Пахтакор» (121та) келмоқда. Олий лига тарихида 100 тадан ортиқ баҳсда дуранг ўйнаган жамоалар сони 10та, холос. «Чилонзор» ва «Вобкент» эса атиги 6тадан баҳсда дуранг ўйнашган, холос. Тошкент ва Наманган шаҳри жамоаси жорий мавсумда (2017) ўзларининг 50 фоиз ўйинларида дуранг қайд этишди (6 тадан). 143 та дуранг 31 та клуб билан баҳсларда қайд этилган. Умуман олганда, ушбу жамоа олий лигада 752 та ўйин ўтказган бўлса, 357 та ғалаба, 143 дуранг, 252 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 1289-925. Ушбу клубнинг дуранглари жами ўйинларга нисбатан 19,01 фоизни ташкил этади.

Клубга 1974 йилда асос солинган бўлиб, 1988 йилдан буён «Навбаҳор» номи билан аталади. Олий лига тарихида мунтазам иштирок этиб келадиган 3 жамоанинг («Пахтакор» ва «Нефтчи» билан бирга) биридир. 1996 йили мамлакат чемпиони бўлган. Ушбу клуб сўнгги марта 2004 йилда чемпионат совриндори (3-ўрин) бўлган. Ўтган йили турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетиб, «ўтиш ўйини»да қатнашишига тўғри келди.

Наманган клуби олий лигада кўпроқ «Нефтчи» ва «Андижон» билан кучлари тенг келган -13 мартадан. Бундан ташқари, кетма-кет узлуксиз 5 мавсум МҲСК (1993-1996 йиллар, 6 та ўйин) ва «Қизилқум» (2008-2012 йиллар, 7 ўйин) клублари билан дуранг ўйнаган. Бу «Навбаҳор»нинг энг узун сериясидир. Бундан ташқари, «Динамо» билан 2011-14 йилларда, яъни 4 мавсум дуранг ўйнаганини ҳам эслатиб ўтиш ўринли. 2008 йилги мавсум давомида жамоа 11 та дуранг ўйнаган бўлса, 2001 йилда атиги 1 та дуранг қайд этилган. 1-давра якунига кўра энг кўп дуранг (6та) жорий мавсумда қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1-давраси якунланишига яна 3 та тур бор ва «Навбаҳор» сўнгги 4 турда фақат дуранг ўйнаяпти!

Манба: interfutbol.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

Barcamania_2016 7 июнь 2017 23:20
Олга!

Дилшодбек87 7 июнь 2017 22:53
Mayli jizzaxdan galaba bilan qaytamiz Olga lochinlar

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить