» » Ўз майдонимиздаги навбатдаги дуранг

Ўз майдонимиздаги навбатдаги дуранг

Ўз майдонимиздаги навбатдаги дуранг Бугун Наманганда Олий лиганинг 14-турида «Олмалиқ» меҳмон бўлди.

Биринчи бўлимда жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Шу кунгача кетма-кет беш ўйиндан буён “қуруқ серия”ни қайд этиб келган “олмалиқликлар” бу сафар ҳам ҳимояда ишончли ўйин кўрсатишди. Аксинча, қаторасига 6 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган “Навбаҳор” эса ўз мухлислари кўз ўнгида ушбу нохуш анъанага бархам бериш мақсадида катта куч билан олдинга ўтди. Асосан хавфли вазиятларни томонлар стандарт вазиятлардан сўнг ташкил қилишди. Лекин ҳар икки жамоа дарвозабонлари дастлабки бўлимда гол бўлишига йўл қўйишмади.
Учрашувда киритилган голлар иккинчи бўлимга тўғри келди. 52- дақиқадаёқ футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси Неманья Йовановични ўз жарима майдонида қоидани бузган холда тўхтатиб қолгандек таасурот уйғотганди. Лекин ҳакам ушбу вазиятда Йовановични муғомбирлик қилди деб топди ва унга сариқ карточка кўрсатди. Шундан сўнг Хуршид Хўжаев дарвозаси олдида босим кучайиб борди. Ойбек Қиличев, Азиз Турғунбоев ва Дилшод Жабборовларнинг урунишлари гарчи хавфли тус олганига қарамай голга айланмади. 83- дақиқага келиб Азиз Турғунбоевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Неманья Йованович боши билан “Олмалиқ” дарвозасига жойлаб қўйди, 1:0. Меҳмонлар эса сафардан очко билан ортга қайтиш илинжида ҳужумкорликни оширишди. Қўшиб берилган дақиқаларда кетма-кет ишланган икки бурчак тўпи Кумиков шогирдларига фойда келтирди. Шавкат Муллажоновнинг жарима майдонимизда тепган тўпини дарвозабонимиз ушлаб қололмагач Рахматилло Бердимуродов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа “Навбаҳор” сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.    

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” 1:1 (0:0). 20 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов, О. Жумаев, Р. Самандаров, И. Худайдатов. 
Назоратчи – А. Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 7. Ойбек Қиличев (3. Ҳасанбой Эргашев, 87), 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев (95. Тимур Толипов, 61), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Алишер Мирзаев (5. Ғиёс Комилов, 74), 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Олмалиқ”: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров (7. Алибобо Раҳматуллаев, 86), 5. Дилшод Жўраев, 10. Шохназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев (8. Шота Григалашвили, 86), 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов, 21. Ғулом-Хайдар Ғуломов (9. Забихилло Ўринбоев, 86), 55. Рахматулло Бердимуродов, 88. Игорь Йелич, 94. Хуршид Мухторов.
Голлар: Н. Йованович (83) – Р. Бердимуродов (90+2).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (45), Н. Йованович (52) - Р. Бердимуродов (4), Д. Жўраев (6), Ғ. Хайдаров (56), Ш. Норбеков (70).

 

Манба: pfcnavbahor.uz

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

Barcamania_2016 21 июнь 2017 09:44
Агар унг канот химоячиларига жавоб берилган булса, «Шуртан»дан Обид Журабоевни чакириш керак. Шу болани уз вилоятида уйнаш нияти аввалдан бор.

Barcamania_2016 21 июнь 2017 09:37
Мабуот котибимиздан бир жуяли маълумот хам йук.
Саматов, Шамсиддинов, Ортиков, Ашурматов, Отахонов, Рузим Ахмедовлар нега йук, каерга кетган хеч кандай хабар йук.

Шухратжон-75 21 июнь 2017 07:56
Кечаги Навбахорни уйини Узб термасини уйини б.н бир хил Муминжоновни килаётган ишлари эса Бабаян б.н бир хил. Мухлис фикри бир тийин давринг келганда соккани кил тактикаси

jahongir 21 июнь 2017 04:58
Навбахорга кейинги уйинларда омад нима хам деймиз уйинни курдик тактика 0

Barcamania_2016 21 июнь 2017 03:15
Мани хайрон колдиргани унг канот химоячиларининг бирортаси кайдномада йуклиги.
Тохир кетгагини хисобга олсак, на Отахонов бор, на Саматов! Ярим химоячи Аъзам Алиев канот химоясида уйнаб юрибди.
Захирадаги дарвозабонни исм фамильясини кеча биринчи марта курдим.
Тугри, таркиб танлаш мураббийни иши ва карорни у чикаради. Аммо, олдимиздан оккан сувни кадрлашмади. Хуш нега?
Тохирни курасизлар хали, биронта кучлиги илиб кетади. Унг канотда фаол харакат киларди. Колаверса махаллий эди.
Мухлислар билан бирга трибунада утириб футбол курадиган махаллий уйинчилар яна иккитага купайди. Афсус.
Футболчиларни жой-жойига куйилганда эди, ана уша Мансур хам марказда уйинни ёрарди. Лекин биз ундан хужумчи ортида, деярли хужумчи сифатида фойдаландик. Саидов марказда, уз жойида уйнаши керак эди. Шунинг учунам уйини чикмайди-да!
Тугри айрим уйинларда экиб ташлади уям лекин, барибир уз урнига куйилганда фойдаси купрок тегарди. Марказда унга жой топилмагандир балки. Яна билмадим.
Муминжоновга шу кунгача бирон марта эътироз билдирмагандим. Ютказган уйинларда хам. Бирок уйинчилар билан нега чикиша олмаётганини тушунмаябман.
Жамоамизда 7-тургача мухит аъло даражада эди. Бора-бора мухит хам бузилиб кетганга ухшаябди.
Куп уйинлардаги хакамларни харакатлари хам футболчиларимизга салбий таъсир килгани бор гап. Аммо качонгача хакамлардан айб ахтарамиз?
Вазият уша даражагача боргунча масалани узимиз хал килишимиз керак эди. Биз битта урвосак булди химояга утволябмиз.
Марказга уйинни ташкил киладиган уйинчи керак. Камида Акрам ёки Азимга ухшаган. Фаоллик йук. Уйинимиз зерикарли.
Куконга каранг хар турда уйида камида 2та уради булмасам 3та.
Бухороям шундай. Вахоланки йил бошида шуларни таркиби хам 80%га янгиланган эди. Гапирса гап куп.
Илтимос Муминжонов!
Ички мухитни тикланг!
Хар битта уйинчи билан аълохида сухбат утказинг!
Бу кетишда мухлислар 1000тадан хам ошмайди!

Firdavs 21 июнь 2017 03:12
Бу хали холваси насафдан кандай натижа билан кайтамиз, нечанчи уринда коламиз биринчи даврада, уйласам асабим кузияпди.

Firdavs 21 июнь 2017 03:06
Эх бу дуранглар роса жонга тегдику. Лекин мусулмончиликда борига шукр, йугида сабр деган. Шунисига хам шукр. Ютказиб куйганда нима килардик. Агар келишилган булса хам жавобини узлари беришади, яратган олдида. Купники тегмай колмайди, дуо хам, каргиш хам бу муборак ойларда.

АБДУГАНИ МУСЛИМ 21 июнь 2017 01:54
Матбуот анжуманиям бумаГан шекили


--------------------

NavbaREAL 21 июнь 2017 01:51
Сукунат. Хамма екда жим-житлик. Матбуот котибимиз каерда. Тренердан интераью олмайдими?

NavbaREAL 21 июнь 2017 01:46
Уйку хам келмаяпти. Асаб минг

NavbaREAL 21 июнь 2017 01:43
Халолрок тренерга елчимадикда. Нима дейишга хам хайронсан. Качонгача шундай давом этади. Мухлислар йигилиб клуб мутасаддилари билан учрашиш керак. Энг киммат билет бизда булса. Хаттоки дублерни уйинига хам билет 3000 сум. Индамай юраверсак булар хохлаганини килиб юраверади.

Muzaffar83 21 июнь 2017 01:03
Азамат Абдураимов
Хужаев узидан чикканини билиб оркага караб югуриб кетётган эди, толпани эса Асилбекни узлари уюштирдилар манимча.

Азамат Абдураимов 21 июнь 2017 00:56
Тугри,бурчак тупи манга хам,Хужаевдан чиккандек куринди.Лекин,анови Бобомуродни невараси яна угловойни курсатди ва окибатда кандайдир толпани ичида туп дарвозага кириб кетди.Бу ноинсофларга, Яратган инсоф бермагунча шунака асабларимизни чарчатиб,узимизни ёгимизга узимиз ковурилиб юраверамиз шекилли.

Muzaffar83 21 июнь 2017 00:42
Рахматилло Шухратжон-75 акалар шу уйинни дискини топиб охирги дакикалардаги бурчак тупларини кузатингларги нималар руй бергани биласизлар, стадионда унча билинмасакан

Muzaffar83 21 июнь 2017 00:41
Рахматилло Шухратжон-75 акалар шу уйинни дискини топиб охирги дакикалардаги бурчак тупларини кузатингларги нималар руй бергани биласизлар, стадионда унча билинмасакан

YOQUBJON 88 21 июнь 2017 00:40
Olmaliq bilan xalol oyin boladi degan edi Muminjon lekin aldadi Alisher Tohir Mansur nima sababdan oynamadi xatto Mashgulotdaxam yoq

YOQUBJON 88 21 июнь 2017 00:35
Mominga stadion toladimi tolmaydimi qizigi yoq ekan xozirgi tarkibni Mustafo okaga bersalarxam 5talikga kira olardi

Muzaffar83 21 июнь 2017 00:14
Наманган твдан бугунги уйинни атайлаб охирги дакикалардаги бурчак тупларини курдим.биринчи уринда судя чичибди, биринчи бурчакдан оширилган тупни хуршид хужаев тепага калла килиб бошини ушлаб оркага кетяпти(олмаликни барча уйинчилари хам) судя эса яна угловойни курсатяпти, 2 чи угловойда эса варатаримиз Асилбек ботмонлаб чичибдилар, секин келган тупни ушлаб олмасдан ракиб уйинчисига кайтариб берибди, чота келишилган уйинни хиди келяпти, нима булса хам булар одам бумасакан, кайтиб футболига чикмайман, асабим узимга керак

Muzaffar83 21 июнь 2017 00:13
Наманган твдан бугунги уйинни атайлаб охирги дакикалардаги бурчак тупларини курдим.биринчи уринда судя чичибди, биринчи бурчакдан оширилган тупни хуршид хужаев тепага калла килиб бошини ушлаб оркага кетяпти(олмаликни барча уйинчилари хам) судя эса яна угловойни курсатяпти, 2 чи угловойда эса варатаримиз Асилбек ботмонлаб чичибдилар, секин келган тупни ушлаб олмасдан ракиб уйинчисига кайтариб берибди, чота келишилган уйинни хиди келяпти, нима булса хам булар одам бумасакан, кайтиб футболига чикмайман, асабим узимга керак

БЛОГЕР 20 июнь 2017 23:18
хаммамизга сабр берсин
енг аввало уфф ва пфл ни ислох килиш керак кейин узгариш булади унгача сабр


--------------------

БЛОГЕР 20 июнь 2017 23:18
хаммамизга сабр берсин
енг аввало уфф ва пфл ни ислох килиш керак кейин узгариш булади унгача сабр


--------------------

РАХМАТИЛЛО 20 июнь 2017 23:09
МУМИНЖОНОВ ЯХШИ ИШ КИЛМАДИ НИМА БУЛГАНДА ХАМ ТОХИР МАНСУР АКМАЛ ЯНА БИР ИККИТА УЙИНЧИЛАРНИ КУЙИБ ЮБОРМАСЛИГИ КЕРАК ЭДИ АТИГА 2 ТУР КОЛГАНИДА БУ ИШИ НОМАРДНИ ИШИДАН БОШКАСИ ЭМАС УЙИННИ СОТГАН МУМИНЖОНОВ БИРОК ТОХИР АЛИШЛАР МУХЛИСЛАР ТОМОНИДАН ХАКОРАТЛАНИШДИ АФСУС МУМИНЖОНОВ АШУРМАТОВНИ ХАМ ДАМИНИ БЕРАР ЭКАН ЭХ ФАРМОНОВ!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 20 июнь 2017 23:09
МУМИНЖОНОВ ЯХШИ ИШ КИЛМАДИ НИМА БУЛГАНДА ХАМ ТОХИР МАНСУР АКМАЛ ЯНА БИР ИККИТА УЙИНЧИЛАРНИ КУЙИБ ЮБОРМАСЛИГИ КЕРАК ЭДИ АТИГА 2 ТУР КОЛГАНИДА БУ ИШИ НОМАРДНИ ИШИДАН БОШКАСИ ЭМАС УЙИННИ СОТГАН МУМИНЖОНОВ БИРОК ТОХИР АЛИШЛАР МУХЛИСЛАР ТОМОНИДАН ХАКОРАТЛАНИШДИ АФСУС МУМИНЖОНОВ АШУРМАТОВНИ ХАМ ДАМИНИ БЕРАР ЭКАН ЭХ ФАРМОНОВ!


--------------------

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить