» » «Навбаҳор»-«Олмалиқ». Ўйиндан кейинги фикрлар

«Навбаҳор»-«Олмалиқ». Ўйиндан кейинги фикрлар

«Навбаҳор»-«Олмалиқ». Ўйиндан кейинги фикрлар «Навбаҳор»-«Олмалиқ» (1:1) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Виктор Кумиков (“Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи): - Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ. Ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Балки об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатгандир зеро бундай шароитга кўникиб улгурган бўлишлари лозим эди. Ёки “Пахтакор”га қарши ғалабадан кейин қандайдир хотиржамлик юзага келгандир. Хуллас ёмон ўйин кўрсатдик. Шунга қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришдик. Бундай ўйин орқали дуранг қайд этиш биз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Фойдамизга хизмат қилган ягона ҳолат ўйин охирларида гол уриб, ирода намойиш эта олганимиз бўлди. Қолган вазиятларни барчасиз бизнинг зараримизга ишлади. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. “Навбаҳор”ни қай тарзда ҳаракат қилишини ва улар асосан қанотлардан Йовановичга тўп етказиб берилишини билардик. Шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Учрашувдан олдин берилган кўрсатмаларни йигитлар бажаришга уриниб кўришди, лекин буни уддалай олишмади.


Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Жамоамиз олтита турдан бери ғалаба қозона олмаётганлиги сабабли “Олмалиқ” билан ўтган ўйинда ғалабани қўлга киритишимиз шарт эди. Бугун ғалабага яқин эдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда ютуқни қўлдан бой бердик. Учрашувга жиддий тарзда ҳозирлик кўргандик. Афсуски баҳс охирларида ўтказиб юборилган гол барча меҳнатларимизни чиппакка чиқарди. Нима ҳам қила олардик, кўзланган мақсадга эриша олмаган бўлсакда ҳаёт давом этади. Шундан келиб чиққан ҳолда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бир турдан кейин чемпионатнинг дастлабки қисми якунига етади. Давралар оралиғида биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб уларни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўрамиз. Бу орқали мавсумни кучли бешликда якунлаш учун ҳаракат қиламиз. Бугун биринчи давра ҳисобидан ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсни ўтказдик. Шукурки, уйдаги учрашувларда рақибларимизга имкониятни бой бермадик. Иккинчи даврада янада яхшироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман. Ўзим истаган футболчилар билан музокаралар ўтказдик. Давралар оралиғида таркибга ички чемпионатда тўп сураётган олти-етти нафар ёш футболчиларни қўшишни мўлжаллаб турибман. Ҳозирча уларни ким эканлиги сир. Барча масалада келишувга эришганимиздан сўнг уларни кимлигини ошкор қиламиз. Айни пайтда беш нафар футболчимиз турли сабабларга кўра бугунги учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг айримлари оилавий сабаб, баъзилари эса бетобликлари сабабли айни пайтда жамоа билан бирга эмаслар. Биринчи даврани тугашига яна битта ўйин қолди. “Насаф” билан ўтадиган учрашувдан кейин таркибда кимларни қолиши ва кимларга жавоб берилиши борасида бир тўхтамга келамиз.

 

Клуб матбуот хизмати

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

xayrullaaa 22 июнь 2017 20:00
Булди узингизниям куриб чикинг Муминжон колиш камаслигингизни бизга йуколиб кентганинг яхши ? Олдинам айтувдим яхши уйинчидан яхши тренер чикади сан футбол уйнаганингдаям чичкансан хозирам чичиб юрибсан

БЛОГЕР 21 июнь 2017 21:27
бу улуг кунларда яхшимас


--------------------

YOQUBJON 88 21 июнь 2017 14:53
Paxtakor1:0Navbaxor muminni korqoqligi sabab shu oyinda Mumin qancha muxlislar ustidan kuldi Giyosda ayib yoq ekan

Шухратжон-75 21 июнь 2017 13:40
Одилни буни килаётган ишларидан хабари йукда энди хабар топди 1-2 йил сабр килиб турсак яхши томонга узгариш булар экан. Йил бошида мен хам айтаётган эдим азарт бн ишлар экан яхши тренерга ялчибмиз деб лекин одам оласи ичида булар экан. Халкни алдаб булмайди, Муминжонов стадионга келаётган мухлислардан хам узини кимлигини билиб олса булади. Шу инсон утган йили жамоани олий лигада олиб колган дейдиганлар каттик адашасизлар бу ишни оркасида кимлар турганини яхшилаб суриштириб олинглар. Ман буни кетсин демокчимасман халкни алдамасин, рахбарлани алдамасин пулини килиб бераяптими шунга яраша жавоб килиб куйсин. Эплолмаса кулни кутариб кетиш к.к чаёндай ёпишиб олмай, А.Солиев хам эплайверади ёнига Хайрулло бн Рашидни олиб зато узимизники ёшлардан хам кашфиётлар булади шунда

suares9 21 июнь 2017 13:27
жаноб Муминжонов нима булган такдирда хам сиз каерда ишлаяпганизни унутманг сизга бутун бошли НАМАНГАН халки ишонч билдиряпди яна бир инсон узбек футболининг юраги булмиш О. Ахмедов хам ишонч билдирган буларни эсиздан чикарманг.

YOQUBJON 88 21 июнь 2017 12:49
Muminjon Ashurmatov siz Nasafni sotvolib bulsaham yuting yutqazishni oylamang jadvalga bir qarang axvol yahshi emas

ХАМИД СУЛТОН 21 июнь 2017 12:48
БОШЛАГАН ИШИНГИЗНИ ОХИРИГАЧА ЕТКАЗИБ КУЙИНГ БОСИМДАН КУТИЛИШ УЧУН АСТОЙДИЛ ХАРАКАТ КИЛИНГ ФАКАТ ОМАД.

Islom (Fanat Milan Navbahor) 21 июнь 2017 12:46
Bizni jamoamiz Hatto Barselona darajasida bulsaxam baribir kamchiligini topamiz har qanaqasigaham uyinni sotadimi sotvoladimi endi bu yogi murabbiyni vijfoniga xavola lekin man bir narsani tushunmayapman mavsum avvalida huddi shu murabbiyga kamida ikki uch yil imkoniyat berish kere nima bulgan taqdirdaham deb bot bot gapirayotgan uzimiz edikku nimaga endi birichi davra hali yakuniga yetmay yana usha eski odatimizni boshlayapmiz ahir ushanda xammani fikri bir joydan chiqgan ediku yana nimaga ikki uch guruhlarga bulinyapmiz axir futbol faqat galabadan iborat emasku hullasi endi barchaga sabrli bulishni maslahat beraman quyib berina ishlashga gapim kimgadir yoqmagan bulsa uzr manga javob yozishina shartmas bu mani shaxsiy fikrim.


--------------------

Rovshan kaka 21 июнь 2017 12:12
barbir biz imkoniyatimizga qarab ish tutishga majburmiz shaxsan mening lasetti rusumli mashinam bor lekin malibu avtomabilini juda yaxshi koraman lekin menda uni sotib olishga imkon yoq

Muzaffar83 21 июнь 2017 12:12
Бахтидан хам утиб тушди бу бола

NavbaREAL 21 июнь 2017 12:10
Яна янги вадалар.Жаноб Муминжонов боллани тузукрок шугуллантиринг. Бир хил тактида уйнатяпсиз. Хамма жамоалар сизнинг тактикангизни укиб булишган. Тезкор хужумчилардан олинг. Уртани кучайтиринг.Жамоада чиройли комбинацион уйин йук. Худди футболчилар тренировка килишмагандек,бир-бирларини тушунишмайди. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!

Азимжон-83 21 июнь 2017 12:09
муминжонови фикрлари кизикку кузатишда давом этамиз

NavbaREAL 21 июнь 2017 12:09
Яна янги вадалар.Жанов Муминжонов боллани тузукрок шугуллантиринг. Бир хил тактида уйнатяпсиз. Хамма жамоалар сизнинг тактикангизни укиб булишган. Тезкор хужумчилардан олинг. Уртани кучайтиринг.Жамоада чиройли комбинацион уйин йук. Худди футболчилар тренировка килишмагандек,бир-бирларини тушунишмайди. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!

Rovshan kaka 21 июнь 2017 12:07
meni xursand qilgan jihat shuki kim ketish yoki qolishini klub hal qilmoqda futbolchilar emas shunday ekan gap moliyaviy jihatda emas moliyaviy ahvol qoniqarli murabbiy birinchi davrani yomon otkazmadi shunchaki duranglar kop omad ham yetishmadi istefo haqida gap bolishi mumkin emas yil oxirigacha imkon beramiz kuchli tortlikka kira olmasligimizi hammamiz yaxshi bilamiz shunday ekan 5 6 7-orinlar orqasidagi farq bizga qiziq emas shu orinlardan tushib ketishmasa bas sovrinli orinlar uchun esa homiy topganda kurashamiz shaxsan men koqon 1912 jamoasini tortlikka ham kira olishiga ishonmiman jamoamizga davra oraligida va ikkinchi davra da omad yor bolsin muxlislarin doim sen bilan!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить