» » Спорт. Вилоятни орқага тортишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Спорт. Вилоятни орқага тортишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Спорт. Вилоятни орқага тортишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқЯқиндагина, аниқроғи, 25 – 27 май кунлари Жиззах шаҳрида академик лицей ва касбҳунар коллежлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» спорт ўйинлари финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Вилоятимиз терма жамоаси мазкур мусобақаларда ҳозирга қадар кузатилмаган энг ёмон натижани қайд этди – 10-ўрин!

Нега шундай бўлди?

Биламизки, «Баркамол авлод» спорт ўйинлари Биринчи Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган уч босқичли спорт ўйинларидан бири бўлиб, мазкур фестивалнинг келажагимиз эгаларини болалик давриданоқ спортга ошно этиш, ҳар жиҳатдан етук, соғлом ва баркамол улғайтириш, ёшлар ўртасида спорт турларини кенг оммалаштиришдаги аҳамияти беқиёс.

Спорт бу соғлик, спорт бу дўстлик, спорт бу тинчлик элчиси. У  баркамоллик ва етуклик омили. Қолаверса, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» олимпиада ўйинлари сари етакловчи йўл десак муболаға қилмаган бўламиз.

Баски шундай экан, юқоридаги каби спорт ўйинларига тайёргарликнинг ўзиёқ катта спорт байрамига айланиб кетиши, у ташкилотчилару, мутасаддилар, мураббийлару ўқувчилар, ҳаттоки,  ўз вилояти шаънидан қувват ва юксак руҳ оладиган ҳомийлар, умуман, барча-барчага кўтаринкилик бағишлаб, ўзгача шижоатга чорламоғи керак эмасми?

Аслида шундай! Аввало, ўз орияти, ғурури ва шаъни учун курашларда енгилмасликни шиор этган, қолаверса, ўз илм маскани, жамоаси, вилояти нуфузини кўтаришга ҳисса қўшиш иштиёқида бўлган ҳар бир иштирокчи мусобақаларга шундай ёндашмоғи ЗАРУР ва ШАРТ эди!

Аммо амалда бундай бўлмади.

Ўта совуққонлик, юзакилик, эътиборсизлик, масъулиятни етарли даражада ҳис этмаслик, билдирилган ишонч, зиммасидаги БУРЧ ва МАЖБУРИЯТни бир-бировига ағдариш юқоридаги ҳолатга олиб келди.

ЧЎҚҚИДАН «ЖАРЛИК»КА

Аслида биз бундай қуйи поғонага лойиқ эмасдик. Сабабки, вилоятимизда спортга юксак даражада эътибор қаратилиб, спортнинг барча турлари ривожланиб бормоқда. Нафақат ёшларнинг, балки, аҳоли барча қатламларининг спорт билан шуғулланишлари учун кўплаб иншоотлар, ўйингоҳ ва мажмуалар фаолият олиб бормоқда. Ҳаттоки 2002 йилда Наманган спорт вилояти деб эътироф этилган. 2014 йилда эса, айнан «Баркамол авлод» спорт ўйинларига вилоятимиз мезбонлик қилган ва 2-ўринни эгаллаган.

Ана шундай довруқдор ва чўққиларда юрган вилоятимиз бу гал нима учун шундай ҳолга тушиб қолди?

Ушбу муваффақиятсизлик сабабларини ўрганиш мақсадида Наманган олимпия заҳиралари спорт коллежида бўлганимизда шундай вазиятга дуч келдикки, очиғи, таажжубдан ёқа ушладик.

Ўзини бандликни таъминлаш бўйича масъул деб таништирган ходим саволлар қайд этилган қоғозни қўлимизга қайтариб берди-да,  истеҳзо билан «2014 йилда «Баркамол авлод» спорт ўйинларида вилоят жамоаси 2-ўринни қўлга киритиб, Президент совғаси «Дамас» автомашинаси билан тақдирланганини билсангиз керак. Энди Сизга савол «Дамас»дан ким фойдаланяпти, коллежлар бошқармасими (ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси демоқчи – изоҳ биздан). Мана нима учун шундай бўлди?!»

Айнан спортга ихтисослашган илм даргоҳидаги ушбу вазиятданоқ аламли мағлубиятлар боисини англагандек бўлдик.

Ана, холос! Ҳар нарсани моддият ва пул билан боғлайвериш шартми? Тўғри, моддият ҳам ғоят муҳим мезон. Ҳар қандай мақсад ортида манфаат ётади. Лекин фидойилик-чи? Зарур вазиятларда фидойилик кўрсатиш ҳам КЕРАК ЭМАСМИ?

Ҳайратимиз ортгандан ортиб, коллеж директори Нодиржон Набиевдан ўзимизни қизиқтирган жиҳатга изоҳ сўрадик: Олимпия заҳиралари спорт коллежидан «Баркамол авлод - 2017» спорт ўйинларида жами 26 нафар ўқувчи иштирок этибди. Биргина баскетбол бўйича қизлар жамоасини оладиган бўлсак, иштирокчиларнинг барчаси айнан шу коллеж ўқувчилари экан. Жамоанинг бир даргоҳдан шаклланиши ҳам маълум маънода муваффақият омили бўлади, қайсики, спортчилар бир-бирини осон ва жуда яхши тушуна олади. Аммо баскетболчи қизлар 4-ўрин билан кифояланишди холос. Шу жамоанинг ўзиёқ юқорироқ натижа кўрсатиши мумкин эдику?

- Нима демоқчи эканингизни тушундим, - деди директор. - 4-ўрин ёмон натижа эмас. Қолаверса, бу – спорт! Бугун 1-ўринни олган спортчи ёки жамоа эртага саралаш босқичиданоқ ўта олмаслиги мумкин. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Лекин вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ҳеч қандай эътибор қилинмади. Муваффақиятсизликларга айнан шу омил олиб келди. Форма бериш керак эди, ўқув йиғинлари ўтказилиши зарур эди. Асосий сабаб тайёргарлик ва мусобақалар жараёнида терма жамоа яхши молиялаштирилмади.

ҲАММА АЙБ БИЗНИКИ

Табиийки, биз масалани чуқурроқ ва атрофлича ўрганиш мақсадида даҳлдор мутасаддилар, масъуллар, мураббийлар, ҳаттоки спортчиларга мурожаат этдик.

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Раҳматжон Ғуломовнинг жавоби ва изоҳи шундай бўлди:

- Биз барча спорт турлари бўйича, айниқса, яккакурашларда мураббийларга ишониб қолдик. Улар билан бирма-бир гаплашганимизда «Энг кучли жамоалар билан тушиб қолган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаганда 3- ёки 4-ўринни эгаллай оламиз», дея айтишганди. Чунки, мураббий спортчининг жисмоний ҳолатини, тайёргарлигини ва нимага қодир эканлигини яхши билади.

Шу бизнинг энг катта хатоимиз бўлди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларда «Терма жамоа аъзолари иштирокида ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш учун ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ҳечқандай амалий ёрдам кўрсатилмади», дея қайд этилган.

Соҳа мутасаддилари ва мураббийлари билан суҳбатлашганимизда улар ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратиб, «Мусобақага тайёргарлик бир-икки ойлик жараён эмас. Бу масалага жиддий эътибор қаратган ҳолда тайёргарликка анча аввалдан киришиш ҳамда ўқув машғулот йиғинлари, саралаш ўйинлари, ўртоқлик учрашувлари ўтказиш керак эди. Спортчининг ҳар жиҳатдан, қолаверса, жисмоний тайёргарлигида моддий имкониятлар, етарли жаражадаги шароит, хусусан, зарур витаминлар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Буларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бу эса маблағ талаб этадиган жараён. Вилоятимиз жамоалари эса бундай имкониятларга эга бўлмади, спортчиларни бошқа вилоятлар ёки ҳудудларга олиб бориб, ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этиш у ёқда турсин ҳаттоки ўзимизда ўқувчилар ўртасида саралаш мусобақалари ҳам олиб борилмади» каби сабабларни кўрсатишди.

Шу туфайли жамоамиз охирги поғоналарда қолиб кетди.

Айни шу жумла жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотда қайта-қайта, такрор-такрор жуда кўп ўринларда келтирилган. Аммо рўйи рост айтадиган бўлсак, моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, спортчиларга витаминизация учун кечикиб бўлса-да берилган маблағлар ҳақида кўплаб рақамлар акс этган.

Шу ўринда ўқувчида тасаввур ҳосил бўлиши учун ҳеч бўлмаганда улардан бирини келтириб ўтиш жоиз:

Енгил атлетика…

Мазкур терма жамоа аъзолари учун республика чемпионатида иштирок этиш учун («Баркамол авлод» спорт ўйинлари финал босқичида дейилмоқчи – изоҳбиздан) вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан 6 миллион сўм, шунингдек, мусобақага уч кун қолганда ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан бириктирилган коллеж директорлари томонидан витаминизация учун 5 миллион 800 минг сўм маблағ билан таъминланган».

Ҳар бир спорт йўналишини қўллаб-қувватлаш бўйича шундай рақамларни келтириш мумкин. Умумий ҳисобда эса, мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида ушбу бошқарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 32 миллион 350 минг сўм ҳамда мусобақага уч кун қолганда бириктирилган коллеж директорлари томонидан 28 миллион 200 минг сўм миқдорида маблағ етказиб берилган.

Витаминизация, спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш, селекция ишларини олиб бориш, ўқув-йиғинлар ташкил этиш, саралаш ўйинлари ҳар қандай беллашувларда натижага эришишда муҳим ва зарур эканлигини, жумладан, вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дедабоев, унинг ўринбосари ва мураббийлар ҳам қайта-қайта таъкидлаб ўтишди.

Бу эса етарли шарт-шароит, имконият ва маблағ билан боғлиқ, дея ифодалашди улар ўз фикрларини.

Раҳматжон Ғуломовнинг бу борадаги изоҳлари қуйидагича:

- Тайёргарликни анча аввалдан бошлаш керак эди. Очиқ айтадиган бўлсак, вақтимиз бўлмади. Таҳлил қилиб кўрадиган бўлсам, ўз ишимиз билан шуғулланишга кунига 8 – 10 фоизгина вақтимиз бўларкан.

- Бир кунлик иш вақтини 100 фоиз деб оладиган бўлсак, қолган 90 фоиз вақтингиз нимага кетади?

- Бошқа ишларга… Шунинг учун ҳам тан олиб айтаман саралаш ўйинлари, ўқув йиғинлар ўтказиш, моддий таъминот борасида етарли даражада имкониятлар қилиб бера олмадик. Коллежлар мусобақа бошланишидан олдин ёрдам беришди, ким озиқ-овқат, ким маблағ, яна ким бошқа жиҳатдан дегандай. Аммо бу жуда кеч эди. Оқибат эса ёмон натижада намоён бўлди.

Биз нафақат мураббийлар, балки спортчилар билан ҳам мулоқотлар олиб боришимиз, уларни руҳлантиришимиз, рағбатлантириш масалаларини айтишимиз, натижалар учун мукофотлар жорий этилишини аввалдан уларга сингдиришимиз керак эди. Бари бир рағбат муҳим-да. Айниқса, ёшлар учун.

Бу вазиятда ёнма-ён туриб, чин фидойилик билан ташкилий тайёргарлик жиҳатдан ўзини кўрсатиши керак бўлган Аброр Аҳмедов ўта масъулиятсизлик қилди.

 

АБРОР АҲМЕДОВ НЕГА БУНДАЙ ҚИЛДИ?

Мавзуни ўрганиш жараёнида шу исм-шариф кўп бора тилга олинди.

Табиий савол туғилади: Аброр Аҳмедов ким?

У «Баркамол авлод» жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими раиси ўринбосари. Демак, айнан мазкур мусобақага тайёргарлик ва вилоят жамоаси кутилган натижани қайд этишига  масъул шахслардан бири. Жамғарма ва ҳомийлар маблағларини тасарруф этиш, мақсадли йўналтириш унинг зиммасида эди.

У эса ғоят тиғиз вазиятда  ўзининг асл қиёфасини намоён этди. Аввалига иш жойини ташлаб кетган бўлса, ўзини жараёндан соқит қилиш учун кейин шифохонага ётиб олди.

Унинг бундай тутуми изоҳ талаб этадиган ҳолат!

ФИДОЙИЛИК ҲАМ КЕРАК

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари ҳам бундан жуда норози.

- Қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман, - дейди Р. Ғуломов бу ҳақда тўхталиб. Унинг беқарорлиги, масъулиятсиз ва лоқайдлиги, ташкилий тайёргарлик ишларига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Лекин шундай бўлса-да, биз масалага бутун эътиборимизни қаратиб, имкониятимиз даражасида шарт-шароитлар борасида спортчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик. Шу ўринда яна такрор бўлса-да айтиб ўтишни истардимки, ҳар қандай мусобақада натижа кўп жиҳатдан мураббийга боғлиқ. У чин маънода кучли, фидойи ва масъулиятли бўлса, яхшироқ натижаларга эришиш мумкин. Аниқ мисоллар келтираман, волейбол жамоаси қизлари Янгиқўрғоннинг Исковот қишлоғидан шакллантирилган, мураббий Илҳомжон Турдиев ҳам шу ердан. Нега доим биринчиликни қўлдан бермай келади? Бу фидойиликдан, ўз ишини ҳамма нарсадан ортиқ кўришидан дарак эмасми?!

Ёки, Косонсой педагогика коллежи мураббийси Мухторжон ака Ҳафизовни ҳам шундай фидойи устозлардан бири сифатида алоҳида айтиб ўтишни истардим. Қайта-қайта, такрор-такрор масалани қўйишдан эринмайди ва мана «Баркамол авлод - 2017» спорт ўйинларида ҳам у қўл тўпи бўйича қизлар жамоаси билан 2-ўринни қўлга киритди.

ОҚҚУШ, ЧЎРТАНБАЛИҚ ва ҚИСҚИЧБАҚА

Мавзуни ўрганиш жараёнида даставвал машҳур масалдаги  шундай вазиятга дуч келдик. Яъни йўл қўйилган хато ва камчиликларни рўйи рост тан олмаслик, айбни бир-бировга ағдариш ва ҳоказо.

Сабаб нима, деган саволга жавоб ахтариш мобайнида яна кўплаб омиллар, муаммолар, ҳаттоки важлар ва бошқа жиҳатлар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдик. Бу ўринда уларнинг барчасини баён этиб ўтишнинг имкони йўқ.

Жараёнга такрор-такрор кириб борар эканмиз, ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ҳам, жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармасида ҳам, мураббийлар томонидан ҳам зарур сабоқ ва хулосалар чиқаришга киришилгани, келгусида бундай мағлубият аламини тотимасликка эътибор қаратилмоқчи эканига шоҳид бўлдик. Муҳими шу эди.

 

ХУЛОСАЛАР ҚАНДАЙ?

«Баркамол авлод - 2017» спорт ўйинларидаги вилоятимиз жамоасининг ўта муваффақиятсиз иштироки хусусида кўплаб муҳокамалар, таҳлиллар, асл сабабларни ўрганиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик масаласида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Масъул ва мутасаддилар бу галги мусобақалар аччиқ сабоқ бўлганини, ҳар қандай беллашувга 1 – 2 ой қолгандаги тайёргарлик тайёргарлик эмаслигини, шунинг учун ҳам энди бир-бировдан айб қидиргандан кўра келгуси ўйинларга ҳозирданоқ жиддий тараддудга киришилаётганини баён этишди. Фидойилик, ўз жамоаси, вилояти шаъни учун жиддий қайғуриш, кутилган натижаларни қайд эта олмаган мураббийларга кўрилаётган чоралар, уларнинг айримларини ўз вазифасидан озод этилгани, хайфсан берилгани ва шу каби келгуси ўйинларга умид уйғотадики, бунинг учун ҳамма ўзини бирдек масъул ва жавобгар ҳис этиши керак.

Зотан, бу менинг ишим, бу эса сеники эди каби сабаб ва бахоналар билан вилоят шаънига путур етказишга, уни орқага тортишга ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ! АЙНИҚСА, ҚАЙСИДИР ДАРАЖАДАГИ КАТТА ЛАВОЗИМДАГИ РАҲБАР ВА МУТАСАДДИЛАРНИНГ!

ФАКТ ВА РАҚАМЛАР:

«Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг финал босқичида  вилоятимиз терма жамоаси таркибида 15 та спорт тури бўйича 69 нафар спортчи (42 нафари қизлар), 17 нафар мураббий иштирок этди;

ИЖОБИЙ НАТИЖА:

Волейбол бўйича қизлар жамоаси 1-ўринни, гандбол бўйича қизлар жамоаси 2-ўринни эгаллади. Биз ушбу спортчи қизлар ва уларнинг мураббийларига бутун вилоятимиз аҳли номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

 

ЧОРА:

Мусобақанинг финал босқичида муваффақиятсиз иштирок этганлиги учун бокс (А. Лутфуллаев), дзюдо (Т. Иргашев), бадминтон (О. Мўминов), футбол (Н. Халилов) мураббийлари вазифасидан озод этилди.

Шунингдек, финал босқичида вилоят терма жамоаси муносиб натижаларни эгаллаши учун етарли иш ташкил этмаган Наманган Олимпия заҳиралари спорт коллежи директори Н. Набиев, Бокс федерацияси вилоят бўлими раиси М. Акмалов, Дзю-до федерацияси вилоят бўлими раиси А. Раҳмановга ҳамда ўз имконияти даражасида иштирок этмасдан, кутилган натижани кўрсата олмаган мураббийлар Т. Нигматуллин (сузиш), Ж. Шоазамов (енгил атлетика), Э. Муҳиддинова (бадиий гимнастика), Р. Ходжаев (эркин кураш), А. Джўраев (шахмат)ларга хайфсан интизомий жазоси берилди.

Исроил Юсупов

namnews.uz

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

Barcamania_2016 21 июнь 2017 22:18
Эшитдик-да! "Навбахор" 4 нафар футболчи билан хайрлашди-ми?

Наманганнинг "Навбахор" клуби тўрт футболчи билан хайрлашди.

Тасдикланмаган маълумотларга кўра Акмал Ортиков, Тохир Шамситдинов, Аббос Отахонов ва Мансур Саидов жамоани тарк этишган.

Кеча "Навбахор" ўз уйида "Олмалик" билан ўйнади. Ушбу бахсда юкорида номлари келтирилган футболчилар хатто кайдномадан хам ўрин олишмади.

Илхом Мўминжонов иккинчи даврада жамоага бир катор янги футболчиларни олиб келиш ниятида эканлигини кечаги матбуот анжуманида маълум килди.

Манба : championat.asia

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить