» » «Насаф»-«Навбаҳор» учрашуви ҳакамлари

«Насаф»-«Навбаҳор» учрашуви ҳакамлари

«Насаф»-«Навбаҳор» учрашуви ҳакамлари Биринчи давранинг сўнгги учрашувида «Навбаҳор» Қаршида «Насаф» меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошқариб боради. Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳс 25 июнь куни Ғузордаги ўйингоҳда бўлиб ўтади.

 

25 июнь, якшанба

«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

Обид Тошкент 22 июнь 2017 16:47
Команда ни куллаб кувватлейла хозир огир ахволда. Любой командада пул йук буса уйнамиди шунга поддержка килила

Олимхужа 22 июнь 2017 16:29
Tugrisi kerak ham emasdi

Олимхужа 22 июнь 2017 16:28
Mansur ketibdi neftchiga

NavbaREAL 22 июнь 2017 12:20
"НАВБАХОР"га ОМАД !!! ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!

Barcamania_2016 22 июнь 2017 10:20
Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Barcamania_2016 22 июнь 2017 08:30
«Олтин»дан кейин.

1996 йилги инерция 3 мавсум давомида иш берди. Чунончи, «Навбахор» кейинги йиллари кучли учликдан жой олди. 1999 йили эса клубларимиз орасида биринчи бўлиб, Ўзбекистон кубогининг уч карра сохибига айланди. Янги асрга келиб, клубда ностабил иштирок даври бошланди. Игорь Вольчок ва россиялик яна бир катор мутахассислар мураббийликка чакирилдилар. Умуман, жамоа ўша пайт хам етакчилик макомини йўкотган эмасди.

Ўша даврнинг энг эсда коларли вокеаси - Шухрат Мирхолдиршоев юлдузининг ёркин порлагани. Ўзингиз ўйланг, 18 ёшли Шухрат мавсум-2000да ракиблар дарвозасини 30 марта ишгол килганди.

Кани шундай футболчи? 17 йилдирки, Намангандан Шухрат каби ёркин истеъдод эгаси чикмаяпти ва «Навбахор» хамон малакали хужумчига эхтиёжманд. Мирхолдиршоевни бежиз кўкка кўтармаяпмиз. Чунончи, ортда колган мавсумларда унинг натижасини хеч ким такрорлаганича йук. Тасаввур килинг, жорий чемпионатда 1999 йили туилган футболчининг 25та гол уришига ишониш мумкинми?

Кейин Виктор Жалилов ортга кайтиб, клубни кучли учликка олиб кирди. Оддий айтганда, натижа килдию, бутун жамоа билан «Машъал»га кўчиб кетди. Аслида Виктор Романовични хам, таркибни хам саклаб колиш имкони йўк эмасди. Лекин рахбарият негадир истамади, чоги. Мутасаддиларга айтганни иладиган мураббий керакмиди...?

Barcamania_2016 22 июнь 2017 08:24
Чемпионлик.

Бурилиш нуктасини жамоада махаллий мутахассис - Виктор Жалилов иш бошлагани билан боглаш мумкин. Ўша вактга кадар айтарли ютукларга эришмаган Виктор Романович ишни жамоа пойдеворини мустахкамлашдан бошлади. Айнан ўша пайт «Навбахор» ўринбосарлари сафида тўп суришган йигитчалар киска вактда нафакат Наманган, балки бутун Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари сифатида танилишди - Анвар Солиев, Хайрулло Каримов, Рашид Гофуров, Санжар Аскаралиев, Зафар Мусабоев. Колаверса, таркибда Фарод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали, Олег Шацких, Дмитрий Батинков, Анвар Асадуллаев, Илхом Шариповдек савияли футболчилар тўпланишганди.

Албатта, Наманганда кучли жамоа шаклланишида вилоят рахбариятининг ўрни хам катта. Шахсан вилоят хокими Бургутали Рапигалиевнинг сайъ-харакатлари билан «Нав­бахор» моддий таъминот борасида республикада етакчи ўринларга чиккани сир эмас. Бу борадаги ишларга ўша вакт вилоят сув хўжалиги бошкармаси рахбари сифатида ишлаган Хакимжон Хошимов хам катта хисса кўшганини эслаш жоиз. Ёши катта мухлислар «Навбахор» футболчилари ўша даврда копда пул олишгани хакида гапиришади азиллашиб. Хуллас, кучли таркиб ва молиявий таъминот 1996 йили Ўзбекистон чемпионлигини таъминлади.

Barcamania_2016 22 июнь 2017 08:19
КЕЧА

Кайта куриш ва мустакиллик.«Навбахор»нинг кечаги кунини кўпчилик яхши эслайди. Ўша пайтлар стадион хали таъмирланманган ва бемалол 50-60 минг ишкибозни кабул киларди. Дейлик, жамоа собик иттифок биринчи лигасида иштирок этган мавсум ўз даврининг номдор клублари Наманганда мехмон бўлишган. Мухими, «Навбахор» уларга муносиб каршилик кўрсата олган. Бир эслайлик, «Навбахор» соби иттифокда иккинчи бўлиб, хўжалик хисобига ўтган жамоага айланган эди. Наманганликлар хусусан, биринчи лигада хам чакки иштирок этишмади. Мустакилликнинг илк йиллари эса «Навбахор» мамлакатимиздаги кучли 3та жамоадан бири сифатида гавдаланди. Кетма-кет тўрт йил чемпионат «бронза»сини ютгани кўп нарсадан далолат. Асосийси, таркиб аста-секин шаклланди ва 1995 йилга келиб, жамоа ўйинларида туб бурилиш кузатилди.

Barcamania_2016 22 июнь 2017 08:15
«Навбахор»: Манзилга етиб келаётган маблаг ёхуд 7 йиллик «перезагрузка»

«Навбахор» ва футбол, «Нав­бахор» ва ишкибоз... - бу иборалар худди синоним янглиг кабул килинади. Наманганнинг бош жамоаси жорий мавсумни нихоят, яна кўтаринки руда ўтказмокда ва бу барча мухлисларни кувонтираётгани тайин.

РАХМАТИЛЛО 22 июнь 2017 07:58
Биринчи даврага тугади дурранглар худо хохласа иккинчи даврада аввалги йиллардан яхши булади сабр дустлар!


--------------------

Elmurod 22 июнь 2017 06:55
Bu durranglar qachon tugaydi xech kim bilmaydi

Barcamania_2016 21 июнь 2017 23:56
Купчилик мухлислар хозир газабда,
Кимлардир жамоадан балки аразда.
Лекин менда хозир битта фаразда,
Мураббийга имкон бериш керакда.

Тугри, уйинларимиз гохида ковушмаябди,
Ганимлар куриб буни балки кулябди.
Мухлислар бирлашиб куллаб турайлик.
Олдинда мухим уйин «Насаф» кутяпти.

Шундай огир кунларда далда булмасак,
Мухим уйинларда куллаб турмасак.
Шошмасдан уйлайлик азиз мухлислар,
Хато булмасин тагин имкон бермасак.

Бошкаларни билмадиму фикримни айтсам,
Мураббий масаласига яна бир кайтсам.
Муминжоновга имкон берган булардим,
Мен сизга ростини тугрисин айтсам.

Кимларгадир гапларим эриш туюлар,
Таркиб ва мураббий хавас килгулик.
Фикрларим ёкмаса сурай узрлар,
Кулимдан келгани холис мухлислик.

Олтинга тенг даврлар яна келади,
Омад хам бир куни бизга кулади.
Стадионимиз яна тошиб тулади,
Насиб булса хаммаси яхши булади.

БЛОГЕР 21 июнь 2017 23:48
значт ютказиб куйса сотган буларканда


--------------------

Олимхужа 21 июнь 2017 23:35
Hakamlagdan kungil tuq muminjonovga insof bersin sotmasa buldi

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить