» » Манзилга етиб келаётган маблағ

Манзилга етиб келаётган маблағ

Манзилга етиб келаётган маблағ«Навбаҳор» ва футбол, «Нав­баҳор» ва ишқибоз... - бу иборалар худди синоним янглиғ қабул қилинади. Наманганнинг бош жамоаси жорий мавсумни ниҳоят, яна кўтаринки руҳда ўтказмоқда ва бу барча мухлисларни қувонтираётгани тайин.

КЕЧА

 

Қайта қуриш ва мустақиллик. «Навбаҳор»нинг кечаги кунини кўпчилик яхши эслайди. Ўша пайтлар стадион ҳали таъмирланманган ва бемалол 50-60 минг ишқибозни қабул қиларди. Дейлик, жамоа собиқ иттифоқ биринчи лигасида иштирок этган мавсум ўз даврининг номдор клублари Наманганда меҳмон бўлишган. Муҳими, «Навбаҳор» уларга муносиб қаршилик кўрсата олган. Бир эслайлик, «Навбаҳор» собиқ иттифоқда иккинчи бўлиб, хўжалик ҳисобига ўтган жамоага айланган эди. Наманганликлар хусусан, биринчи лигада ҳам чакки иштирок этишмади. Мустақилликнинг илк йиллари эса «Навбаҳор» мамлакатимиздаги кучли 3та жамоадан бири сифатида гавдаланди. Кетма-кет тўрт йил чемпионат «бронза»сини ютгани кўп нарсадан далолат. Асосийси, таркиб аста-секин шаклланди ва 1995 йилга келиб, жамоа ўйинларида туб бурилиш кузатилди.

Чемпионлик. Бурилиш нуқтасини жамоада маҳаллий мутахассис - Виктор Жалилов иш бошлагани билан боғлаш мумкин. Ўша вақтга қадар айтарли ютуқларга эришмаган Виктор Романович ишни жамоа пойдеворини мустаҳкамлашдан бошлади. Айнан ўша пайт «Навбаҳор» ўринбосарлари сафида тўп суришган йигитчалар қисқа вақтда нафақат Наманган, балки бутун Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари сифатида танилишди - Анвар Солиев, Хайрулло Каримов, Рашид Ғофуров, Санжар Асқаралиев, Зафар Мусабоев. Қолаверса, таркибда Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали, Олег Шацких, Дмитрий Батинков, Анвар Асадуллаев, Илҳом Шариповдек савияли футболчилар тўпланишганди. Албатта, Наманганда кучли жамоа шаклланишида вилоят раҳбариятининг ўрни ҳам катта. Шахсан вилоят ҳокими Бургутали Рапиғалиевнинг сайъ-ҳаракатлари билан «Нав­баҳор» моддий таъминот борасида республикада етакчи ўринларга чиққани сир эмас. Бу борадаги ишларга ўша вақт вилоят сув хўжалиги бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган Ҳакимжон Ҳошимов ҳам катта ҳисса қўшганини эслаш жоиз. Ёши катта мухлислар «Навбаҳор» футболчилари ўша даврда қопда пул олишгани ҳақида гапиришади ҳазиллашиб. Хуллас, кучли таркиб ва молиявий таъминот 1996 йили Ўзбекистон чемпионлигини таъминлади.

«Олтин»дан кейин. 1996 йилги инерция 3 мавсум давомида иш берди. Чунончи, «Навбаҳор» кейинги йиллари кучли учликдан жой олди. 1999 йили эса клубларимиз орасида биринчи бўлиб, Ўзбекистон кубогининг уч карра соҳибига айланди. Янги асрга келиб, клубда ностабил иштирок даври бошланди. Игорь Вольчок ва россиялик яна бир қатор мутахассислар мураббийликка чақирилдилар. Умуман, жамоа ўша пайт ҳам етакчилик мақомини йўқотган эмасди. Ўша даврнинг энг эсда қоларли воқеаси - Шуҳрат Мирхолдиршоев юлдузининг ёрқин порлагани. Ўзингиз ўйланг, 18 ёшли Шуҳрат мавсум-2000да рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилганди. Қани шундай футболчи? 17 йилдирки, Намангандан Шуҳрат каби ёрқин истеъдод эгаси чиқмаяпти ва «Навбаҳор» ҳамон малакали ҳужумчига эҳтиёжманд. Мирхолдиршоевни бежиз кўкка кўтармаяпмиз. Чунончи, ортда қолган мавсумларда унинг натижасини ҳеч ким такрорлаганича йўқ. Тасаввур қилинг, жорий чемпионатда 1999 йили туғилган футболчининг 25та гол уришига ишониш мумкинми? Кейин Виктор Жалилов ортга қайтиб, клубни кучли учликка олиб кирди. Оддий айтганда, натижа қилдию, бутун жамоа билан «Машъал»га кўчиб кетди. Аслида Виктор Романовични ҳам, таркибни ҳам сақлаб қолиш имкони йўқ эмасди. Лекин раҳбарият негадир истамади, чоғи. Мутасаддиларга айтганни қиладиган мураббий керакмиди...?

 

Туркманлар даври ва «перезагрузка».

Дарҳақиқат, вилоят футболи бошида турганларга чизилган чизиқдан четга чиқмайдиган мураббий керак эди, чоғи, Шундай устозни Туркманистондан топиб келишди - Раҳим Қурбонмамедов. Унга ватандоши Саид Саидов ёрдам бера бошлади. Бу тандем Наманганга Гуванчмуҳаммад Овеков, Дидар Ҳожиев каби футболчиларни етаклаб келди. Ҳар иккиси ўртача савияда ўйнаб, ишончни маълум даражада оқлаган бўлсада, ҳайратланарли натижа қайд этгани йўқ. Бир йил мобайнида кўп нарсага чидаган Раҳим Қурбонмамедов ҳам кетиб қолгач, жамоа ўз-ўзидан Саид Саидовга  қолди. «Нав­баҳор»нинг кейинги даврини «пульт»ни олиб, тезлаштирган ҳолда, «ўтказиб» юбориш мумкин. Ёхуд компьютер чарчаган пайтдаги каби «перезагрузка» қилса ҳам бўлади. Чунки Бахтиёр Ашурматов ишлаган қисқа даврни ҳисобга олмаганда, 7-8 йил ҳавога учди.

Бугун

Манзилга етган маблағ ёхуд «баҳодирлар бўтқаси». Клубнинг 7-8 йиллик фаолиятидан из қолмаганини ўйлаб, ачинасан киши. Хўш, бунинг сабаби нима? Шунча йил давомида кўзга ташланмаган ўзгариш нега айнан ҳозир содир бўлмоқда? Нима, футболчилар мультфилм қаҳрамони - Папай каби «баҳодирлар бўтқаси»дан истеъмол қилишдими? Ёхуд Илҳом Мўминжонов узоқдаги Жозе Моуриньо каби кучли руҳшуносми? Балки «Навбаҳор» молиявий жиҳатдан бақувват ҳомий топгандир... Саволлар жуда кўп, жавоб эса тайин. 7-8 йил (балки янада кўроқ)дан буён асосли равишда ишлатилмаган маблағ жорий мавсум тўғри йўналтирилмоқда. Бутун вилоят ташкилотлари ҳамда ЎФФ томонидан бириктирилган ҳомийлар ажратган пул тараққиёт учун сарфланмоқда, футболчиларга берилмоқда. Бундан мураббий ҳам, ўйинчилар ҳам бирдек хурсанд. Аслида жамоани молиялаштиришда ҳеч қандай ўзгариш йўқ: ҳар йилги маблағ тушмоқда. Бундан 5 йил олдин ҳам, «Навбаҳор» учун шармандали якунланган мавсум-2016 ҳам клуб шундай молиялаштирилган.

Айни пайт Анвар Солиев спорт директори сифатида ишламоқда, Илҳом Мўминжонов эса бош мураббий. Муваффақиятлар замирида ҳар икки мутахассиснинг елмака-елка ишлаётгани-ю, тинимсиз интилиши бор.Демак, хулоса шуки, ажратилган маблағ мақсадли ишлатилса, натижа ҳам бўлади, чиройли ўйин ҳам.

Мўминжонов Гвардиолами? Майдонда ёрқин нур сочган аксар юлдузлардан яхши мураббий чиқмаган. Бунинг исботи кўп. Диего Марадона, Рууд Гуллит, Марко ван Бастен яқин ўтмишда майдонда чинакамига порлаганлар, лекин мураббийликда у қадар самарали эмаслар. Улардан фарқли равишда, топ-юлдуз даражасига кўтарилмай, Европанинг кучли клуб ва чемпионатларида бир маромда тўп суриш асносида эътиборга тушган футболчилар кучли мураббийга айланишди - Антонио Конте, Диего Симеоне, Хосеп Гвардиола. Бизда ҳам худди шунга ўхшаш манзара. Яъни ўзбек футболининг биринчи рақамли юлдузларидан ўта кучли мураббий чиқмади. Олег Шацких буткул футболдан четда, Фарҳод Магометов бошқарувчилик ишлари билан банд, Геннадий Денисов иккинчи ролга кўникди, Азамат Абдураимов уринишларидан самара чиқмади... Шундайлар фонида Илҳом Мўминжонов феноменини кўзга ташлангани мухлисларда умид учқунини ёқди. Ҳа, у ўз даврининг кучли ҳужумчиси эди, яшил майдондаги ҳаракатларини яхши эслаймиз. Дейлик, мунтазам тўпурарлар рўйхатида юрарди, «Трактор» «мо­тор»ларидан бири эди. Лекин Ўзбекистоннинг топ-футболчилари сирасига кирмаган. Бу борада уни Хосеп Гвардиолага қиёслаш мумкин. Чунончи, Гвардиола «Барса»да муҳим роль ўйнаган бўлсада, Испаниянинг энг кучли футболчилари сирасига кирмаган. Худди шу аснода Мўминжоновдаги мураббийлик қобилиятини шубҳа остига олиш ярамайди. У қисқа вақтда кучли руҳшунос, ажойиб тактик эканлигини исботлади.

Мухлислар. Жамоанинг ёрқин ўйин­лари сабаб, мухлислар яна стадионга қайтишди. Яъни ишқибозларда «Навбаҳор»нинг ёрқин дамларига нисбатан ишонч ҳисси ниш урди. Оддий исбот: кетма-кет ғалабалар таъсирида стадион трибуналари лиқ тўлаётганди. Аммо сўнгги дуранглар серия­си мухлислар шаштини бироз пасайтирган кўринади. Мисол учун, «Бун­ёдкор»га қарши баҳсда стадионга 7500  мухлис тушди, холос. Тўғри, Тошкентдаги ўйинларга лоақал  750 мухлис кирмаётган бир пайтда ушбу кўрсаткич жуда зўр, лекин «Навбаҳор» учун эмас.

Эртага

Страдегия борми? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, стадионда мухлисларнинг гавжум бўлишларини ижобий  баҳолаш лозим. Ҳозирда оммани бошқариш учун ҳуқуқ-тартибот органларида етарли тажриба бор. Бундан ташқари, ишқибозларимизда мухлислик маданияти шаклланиб улгурган.

Шунингдек, ҳозирдан «Навбаҳор» футбол академиясини ташкил этиш ишларини бошлаш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун керак бўлса, Виктор Жалиловни Наманганга қайтариш керак. Агар фаолиятларини якунлаган «Навбаҳор»нинг энг сара собиқ футболчиларини шу лойиҳа атрофида бирлаштириш имкони топилса - нур устига аъло нур. Биламизки, Наманганда иқтидорлар бис­ёр. Уларни излаб топиб, яхши шароитларда катта футболга йўналтирилса, Наманган қисқа вақт ичида терма жамоаларимиз учун ўзига хос донор ҳудуд мақомини олиш салоҳиятига эга. Куни кеча қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорнинг мазмун моҳияти ҳам шуни кўзда тутади.

 

Анвар ИКРОМОВ

Манба: www.interfutbol.uz

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

Firdavs 22 июнь 2017 22:08
Роса айлантирибдими? Лекин аник максад, фикр йук. Нима бу Муминжоновни макташми, ёки чикарилган карорни мухокама килишми?

Шухратжон-75 22 июнь 2017 17:12
Бошидан озгина охиридан озгина ёзилган маколани колганини каердан укиймиз. Колгани оламспорт.узда деб ссилка бериб куйилар хеч йу

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить