» » «Насаф» Ғузорда «лочинлар»ни еб ташлади

«Насаф» Ғузорда «лочинлар»ни еб ташлади

«Насаф» Ғузорда «лочинлар»ни еб ташлади Бугун жамоамиз Ғузорда «Насаф»га қарши учрашув билан биринчи даврани якунлади. 

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил қилиб, стандарт вазиятлардан фойдаланишди. Аммо, учрашувда ҳисобни очиш "аждарлар"га насиб этди. 23- дақиқада Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотдан жарима майдонимизга ёриб кириб, Драган Черанни тўп билан таъминлади. "Насаф" ҳужумчиси яқин масофадан Аманов қўриқлаган дарвозани нишонга олди, 1:0. Футболчиларимизга ҳисобни тенглаш учун рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони имкон беришмади. Танаффусга қадар бу ҳисоб сақланиб қолди.


Учрашувнинг иккинчи ярми "Насаф" устунлигида ўтди. Чунки 63- дақиқага келиб "Навбаҳор" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Алишер Мирзаев иккинчи бор огоҳлантирилиб, ўйинни эрта якунлади. Сон жихатидан устун бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги 10 дақиқада ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Асилбек Аманов яккама-якка вазиятга чиққан Фарруҳ Сайфиевни тўхтатгани учун 81- дақиқад бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Черан голга айлантирди, 2:0. Орадан бир дақиқа ўтиб захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов "Насаф"нинг учинчи голига муаллифлик қилди. 87- дақиқада эса Акмал Шораҳмедов чамаси 32 метрлардан аниқ зарба йўллаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий мавсумда илк бор йирик ҳисобда енгилди.

"Насаф" - "Навбаҳор" - 4:0 (1:0). 25 июнь. Ғузор. "Шўртан" ўйингоҳи.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Т. Галеев, А. Пўлатов, Ж. Мухторов.
Назоратчи: М. Исмоилов
"Насаф": 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (15.Шахбоз Эркинов, 72), 6. Азиз Ғаниев (7.Одил Ҳамрбеков, 82), 10. Дилшод Раҳматуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов, 73), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.
"Навбаҳор": 30.Асилбек Аманов, 7.Ойбек Қиличев, 8.Равшан Хурсанов (95.Тимур Толипов, 88), 17.Илҳом Бойдедаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Алишер Мирзаев, 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Азиз Турғунбоев (25.Илҳом Алибоев, 89), 84.Неманья Йованович.
Голлар: Д. Черан (23, 81 пен.), Ш. Эркинов (82), А. Шораҳмедов (87)
Огоҳлантириш: А. Мирзаев (54)
Четлатиш: А. Мирзаев (63, иккинчи огоҳлантириш).

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Шухратжон-75 25 июнь 2017 23:43
Рахмат Сардорбек узинга хам муборак булсин

Poison 25 июнь 2017 22:42
Bir yil yahshi natija qilolmasa ham mahalliy uyinchilani chaqirib bir biriga kuniktirish kerak akram, ayub numonov,abdumalik, islom isoqjonov, azim ahmedov, muhammad rasulov, otash valijonov, va boshqa yoshlarni yahshi murabbiy kishkasini uylamaydigan yahshi murabbiy olib kelsa qolsa ham shiddatli uyinlarni kursatadigan komanda qilsa bulardi

ХАМИД СУЛТОН 25 июнь 2017 22:27
ЖУСУР АБДУРАИМОВНИ ЧАКИРИШ КЕРАК ЗУДЛИК БИЛАН ЯХШИ ТРЕНЕР ЭКАН ШУ ОДАМ.

Poison 25 июнь 2017 22:26
Endi man uzim uchun yahshi fikrga keldim. Uzbda hech qachon futbol degan narsa bumaydi. Germaniyada korrupsiya yuq buldi qarang uyinni qanaqaligini. Ehhh navbahor shunchalik ham odamni hafsalasini pir qilasanmi. 1-0 bulsaku kuchi yetmabdi dep uylardik. Imkoniyating borligida uynagandingku. Endichi pul hamma narsani hal qimaydi yahshi kunlarda harom luqmani oilaga yedirish insofdanmas

YOQUBJON 88 25 июнь 2017 22:21
Muminjon spektakil tugaganga uxshayabdi

MIRZOHID MIRZAYEV 25 июнь 2017 22:02
Нав-Неф кубок уйинидан сунг майдондан чикиб кетаётганимизда бир йигит каманда уже амига кирди бугун эрталаб дарвозабонлар мураббийидан эшитдим деганида ишонмагандим. Энди билсам амишамас абасини амига кирибди.

АБДУГАНИ МУСЛИМ 25 июнь 2017 21:49
Акилли муминжонов биринчи лавра тугамай боллани четлаткани ёмон булди бу кишидан мураббий чикмас экан


--------------------

РАХМАТИЛЛО 25 июнь 2017 21:46
Яхши хам ифторликга чикмаганим булмасам мен хам балога колар эдим!


--------------------

Азамат Абдураимов 25 июнь 2017 21:34
Бу мураббийни тактикаси канотдан Йовановичга узат, ва хисобда олдинга чиккандан сунг майдон марказидан ракиб майдонига утмасдан, химояга ётиб олиб вактни утказ экан!Каранглар,деярли Бабаянни тактикаси билан ухшаш-а?Э осиб куйдим сани уша,тактика-ю ва агрессив уйининга.

БЛОГЕР 25 июнь 2017 21:33
Илхомжон катта кетятудизуи 1~даврада камида 5~ уринда якунлаймиз дебсани тактикангни богчадаги бодачалаям билибоганбу тактикангни номи (шоли поя) юкоридан йованивичга ошириш деган тактика


--------------------

САРДОРБЕК86 25 июнь 2017 21:29
Шухрат ока келиткан хайит билан ока .

САРДОРБЕК86 25 июнь 2017 21:24
Канешна еб ташлайдида ахир Илхом (шу болани тугриси отиниям айтким кемаяпти) кискаси туширган саставини ичида бир иккта Мол, Кой ,Кузила бордаааа .
Сан твар Яна шу искирти отини езишка мажбурман эди Илхом сан Тварга шундог чиройли оти ким куйдикен Илхом а твра отига яраша иш кимисан Мусиржонов .
Шу дейман Далбайан Дедонгми бир хилсан Ор Номис йук сан иккалагда .

Шухратжон-75 25 июнь 2017 21:14
Ифторлик килиб беришни тагида йирик маглубият ётган эканда. Еган огиз уялар яна тарафини олинглар акллилар

РАХМАТИЛЛО 25 июнь 2017 21:10
Аникроги Муминжоновни Рузикул Бердиев жамоаси иттариб ташлади!


--------------------

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить