» » Ғиёс Комилов: «Навбаҳор» учун хизмат қилишим керак»

Ғиёс Комилов: «Навбаҳор» учун хизмат қилишим керак»

Ғиёс Комилов: «Навбаҳор» учун хизмат қилишим керак»Мавсум бошланишидан аввал «Навбаҳор»га кўчиб ўтган «Машъал»нинг собиқ ҳимоячиси Ғиёсжон Комиловнинг бу мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

-Бу йилги мавсумда сизни кўпроқ қайси клуб ҳайратлантирди. Ёки чемпионатимизда қандай ўзгаришларга гувоҳ бўлдингиз?

– Аввало мавсум кутилмаган натижалар билан бошланди. Бу йил мағлуб бўлмаган жамоанинг ўзи қолмади. Пешқадамлар сафида юрадиган «Локомотив» «Насаф» «Бунёдкор» ва «Пахтакор» каби етакчилар ҳам мағлубият аламини татиб кўришди. Менимча, чемпионатимизда тасодифий натижалар кўп бўлаяпти. Бу футбол ишқибозларининг қизиқишини ортираяпти.

-Иккинчи давра қандай кечади, кимнинг имконияти юқори? Бу мавсум сизни ҳайрон қолдирган жамоа қайси бўлди?

-Иккинчи давра янада кучлироқ бўлиши аниқ, мени ҳайрон қолдирган воқеа «Обод» жамоасининг чемпионатдаги иштирокини тўхтатиши бўлди. Жамоалар биттага камайса олий лигадан тушиб кетиш имконияти ошиб кетади. Шу боис баҳслар янада шиддатли кечади. Мени ҳайрон қолдирган яна бир ҳолат шуки, одатда пастки ўринларда юрадиган жамоалар етакчи жамоаларни мағлуб этишни уддалашмоқда. Айниқса «Қўқон-1912» жамоаси ажойиб ўйин намойиш этмоқда.

-Иккинчи даврага «Пахтакор» жиддий таёргарлик кўрмоқа, таркибига миллий ва хориж чемпионатларида тўп сурган тажрибали футболчиларни қўшиб олишди. “Шерлар”ни чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Ҳа «Пахтакор» ажойиб ўзгаришларни амалга оширмоқда, Бразилия, Исроил ва «Насаф»нинг энг кучли икки футболчисини харид қилди. Менимча, «шерлар» иккинчи даврада энди анча мазмунли ўйин намойиш этишса керак.

-«Насаф» икки етакчи футболчиларини қўйиб юборди. Энди «аждарлар»нинг имконияти пасаядими?

-Мен бундай ўйламайман, чунки «Насаф» таркибида шундай ҳам маҳоратли футболчилар жуда кўп. Қолаверса, “Насаф” клубида етарлича умидли ёшлар доимо топилади. Бу ҳолат жамоа имкониятини пасайтирмайди.  Келажаги бор.

-Сиз фаолиятингизни катта қисмини «Машъал»да ўтказдингиз, қачонлардир яна «газчилар» сафига қайтишингиз мумкинми?

– Ҳа тўғри айтдингиз, «Машъал»да мен учун қадрли бўлган кўп нарсалар қолди. Муборак менинг иккинчи уйимдек. «Газчилар» шаҳрида беш йил яшадим,  барчаси учун «Машъал»га рахмат айтаман, қачонлардир яна Муборакка қайтишимга умид қиламан. Дўстларимга омад тилайман.

-«Навбаҳор»да сиз учун энг яқин ким?

-Мен учун жамоадошларимнинг ҳаммаси яқин,  улар менинг яқин дўстларим.

-Хориж клубларидан сизга таклиф бўлдими?

-Ҳа 3-4та яхши жамоалардан таклиф тушди яна МТЖдан чорлов олгандим, аммо менда ҳозир жарохат борлиги сабаб, бу таклифлар амалга ошмай қолди, афсус. Лекин «Навбаҳор» учун ҳам ҳали хизмат қилишим керак.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Загрузка...

Фикр колдириш

РАХМАТИЛЛО 14 июль 2017 07:53
Бугунги уртоклик уйини вакти узгариши мумкин эртарок утказилса керак !


--------------------

АБДУГАНИ МУСЛИМ 14 июль 2017 03:34
АБДУГАНИ:
Бугун "ЎзДонгЖу" билан ўйин14.07.2017 01:57

Иккинчи даврага тайёргарликнинг дастлабки босини Наманганда ўтказаётган жамоамиз бугун давралар оралиидаги биринчи назорат ўйинида иштирок этади. "Марказий" ўйингода соат 19:00да бошланадиган учрашувда футболчиларимизга биринчи лига вакили "ЎзДонгЖу" (Андижон) жамоаси раиблик  илади. Кеча кечки пайт бўлиб ўтган машулотдан сўнг "Навбаор" клуби рабарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар Наманган вилоят окими Хайрулла айитбоевич Бозаров абулида бўлишди. Йиилишда жамоанинг чемпионатдаги иштироки муокама илинди. Шу билан биргаликда клубга янги президент тайинланди. Эндиликда Наманган шаар окими Шавкатжон Шокирджанович Абдураззоовн клуб президенти сифатида ам фаолият олиб боради. Йиилиш аида батафсил тез орада сайтимиз орали маълумот берамиз


--------------------

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 21:49
Янгилик эшитиш узимга хам ёкади аммо бу сафар таркибга келиб кушилганида сайтимизга эълон киламиз сабаби шу хакда куп эътирозлар буляпти келмаган уйинчини ёзманглар деб хафа булиш йук хурматли талабчан мухлисларимиз!


--------------------

Firdavs 13 июль 2017 21:44
Нима деб уйлайсизлар, бизнинг жамоамиз йил бошидаги мавкеига кайтармикан, мавсумни кучли бешликда якунлай олармикин?

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 21:43
Рахмат К,обилжон!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 21:43
Йук мунжалда Тошкентда кушилади!


--------------------

Firdavs 13 июль 2017 21:41
Салом ахли сайт. Барчага хайрли кеч.

MIRZOHID MIRZAYEV 13 июль 2017 21:28
Цитата: РАХМАТИЛЛО
Навбахор-УзДонгжу 14 июль соат 19;00 да худо хохласа!

Ака янгилила йугми

Qobiljon Nosirjon ugli 13 июль 2017 20:27
Muxluslar uchun qaynoq yangiliklarni xech-qanday moddiy manfaatsiz holisona yetkazishdan charchamay kelyapkan okalarimizga xech-qachon charchamang deb qolamiz. Tashakkur!!!

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 19:26
Навбахор-УзДонгжу 14 июль соат 19;00 да худо хохласа!


--------------------

ACADEMIC N1 13 июль 2017 18:08
G'iyos Komilovga omadlar tilaymiz. kamida Yevropa kuchli klublarida o'ynashligini va salomatlik tilaymiz. faqat olg'a!!!

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 16:13
Машгулотга чикадиган мухлислар учун машгулот 17;30 да бошланади!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 13 июль 2017 16:12
Машгулотга чикадиган мухлислар учун машгулот 17;30 да бошланади!


--------------------

NavbaREAL 13 июль 2017 10:04
Салом фанатдошлар! "НАВБАХОР"га омад тилайман! Кеча тренировкани куриб анча хурсанд булдим. Куз тегмасин жамоа яхши кайфиятда тайерланяпти. Ойбек, Дарко ва Йоваларни умумий гурухга кушилмаганини сабаби улар тайергарликка кеч кушилгани булса керак. Асосийси жамоада ички мухит яхши. Куз тегмасин. Янги кушилганлар хам характи яхши. Аббос узини яхши томонларини курсатяпти. Гаппаров хам чакки эмас. Энди биз мухлислар уларни куллаб-кувватлашимиз керак. Биз хам жамоамизга ухшаб инок ва ахил булиб бирдамликда жамоамизни куллаб-кувватлапйлик. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!! ОЛГА "МУХЛИСЛАР" !!!

ILHOMJON78 13 июль 2017 09:35
Oybek Qilichevni jamoammizda qolgani yaxshi bo'libdi endi himoyani kuchaytirish kerak darvozabonlar ham yaxshi formada hujumchilar bilan ko'proq ishlash kerak 2-davrada ulardan ko'proq gollar kutub qolamiz


--------------------

РАХМАТИЛЛО 12 июль 2017 23:17
О.Киличев хамда Н.Йовановичлар иккинчи даврани Навбахорда утказишадиган булишди бугун Муминжонов билан гаплашганимизда Илхом шуни хам такидлаб утди Йованович Кизилкумга кетишини сураган Муминжонов Йовага хеч каерга куйиб юбормаслигини айтган хамда ака укалар келишиб олишган Йова рози булган худди шу каби холат Ойбек Киличевда хам булган Ойбекни Пахтакор уз сафига кушиб олмокчи булган бирок камандамиз рахбарлари Ойбекни нархини катта килиб куйишган Пахтакор эса бу нархни эшитиб Ойбекни хизматидан воз кечишган худога шукр Тайсон хамон Навбахорда Брюс Ли эса Бухорода!


--------------------

Навбахор 2017 12 июль 2017 21:24
Гиёсжон сенга оммад тилайман
Олга лочинлар

Азимжон-83 12 июль 2017 21:18
ассосийси ойбек дарко станович колгани яхши булибди гиёсга хам омад тилаймиз

Шухратжон-75 12 июль 2017 20:49
Д.Станоевич, Н.Йованович, О.Киличевлар алохида югуриш бн чекланишди.

Azizbek_1991 12 июль 2017 20:37
Navbahorda nima yangiliklar legionerlar qo'shildimi....

Азамат Абдураимов 12 июль 2017 20:24
Гиёс,сан хали Навбахор учун,куп керак буласан.Навбахор мухлисларини санга нисбатан ишончлари жуда катта!Колаверса,уз вилоятинг жамоасида, узингни ишончли уйининг билан биз мухлислар мехрини козониб,Худо хохласа албатта миллий термадан хам чакирув оласан!Укам,сани Навбахордаги уйинларингга улкан омад ва зафарлар тилайман!!!

NavbaREAL 12 июль 2017 19:58
Мана бу бошка гап. Составни куриб кунгил урнига тушди. Тренировка авжида. ОЛГА "НАВБАХОР"!!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!

Rovshan kaka 12 июль 2017 19:35
bugun rasmiy saytimizdagi sahifada oybek qilichev va yovanovich hech qayerga ketmasligi va tarkibni jiddiy kuchaytirish haqida va koplab kuchli futbolchilar bilan muzokara otkazilayotgani haqida malumot berildi olga navbahor

ILHOMJON78 12 июль 2017 18:14
СА сайти факат Пахтакор учун ишлаяптими дейман эътибор беринглар хар 3-макола Пахта хакида uff.uz сайтига утамиз шекилли узиммизни сайтиммиздан куймасин лочинлардан


--------------------

РАХМАТИЛЛО 12 июль 2017 16:39
Баракалла,энди калланг зур ишлабди!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 12 июль 2017 16:39
Баракалла,энди калланг зур ишлабди!


--------------------

уткирпоп 12 июль 2017 15:41
Гиёз омадингни берсин тезрок тузалиб сафга кушилгин

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
05.08.2017
Обод - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
Давралар оралиғида қайси чизиқни кучайтириш лозим?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 15 36-10 35
2 Қўқон-1912 15 23-16 27
3 Насаф 14 22-11 26
4 Олмалиқ 15 12-11 24
5 Пахтакор 15 19-19 24
6 Бухоро 15 25-21 23
7 Металлург 15 20-19 20
8 Машъал 15 15-13 20
9 Қизилқум 15 15-16 20
10 Динамо 15 18-18 19
11 Навбаҳор 15 16-19 19
12 Бунёдкор 14 13-14 18
13 Сўғдиёна 15 19-26 17
14 Шўртан 15 14-21 15
15 Нефтчи 15 12-25 11
16 Обод 15 10-30 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 15-тур
25.06.2017
Насаф - Навбаҳор
4:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Логин
Пароль
Запомнить