» » Асилбек Омонов: «Гол ўтказишнинг ўзи ёқимсиз»

Асилбек Омонов: «Гол ўтказишнинг ўзи ёқимсиз»

Асилбек Омонов: «Гол ўтказишнинг ўзи ёқимсиз»

Ўзининг шонли тарих ва анъанасига эга Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси бу йилги мавсумни имкони қадар кучлилар сафида якунлаш ниятида.

Шу мақсад йўлида иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборган жамоа аъзолари машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда. Улар орасида дарвозабон Асилбек Амонов ҳам бор. Биз эса мухлисларнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Сиз «Навбаҳор» таркибида биринчи давранинг барча учрашувларида майдонга тушдингиз. Бу ўзингизга бўлган ишонч ва руҳий устунликни тақдим этгандир?

- Албатта, бунга эришиш учун биринчи галда мураббийлар ишончини оқлаш ҳамда жамоадаги футболчилар билан тил топишиш муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса мухлисларни, уларни алдаб бўлмайди. Ўйинда бор куч ва маҳоратингизни ишга солишингиз талаб этилади. Мухлислар кузатувчан бўлишади. Трибунадан майдондаги хатти-ҳаракатингиз шундоққина кўриниб туради.

- Биринчи давранинг дастлабки турларида чемпионатда энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонлардан бири бўлдингиз. Бундай кўрсаткични қайд этишингизни кутганмидингиз?

- Ҳа тўғри, мавсум бошида жуда яхши старт олдик. Ўзимга бўлган ишончим юқори эди. Тўғрисини айтсам, Наманганга келган жамоаларни мухлисларнинг бевосита ёрдамида билан мағлуб этдик. Шукрки олдимизда ҳали иккинчи давра баҳслари кутиб турибди. Ўша учрашувларда натижаларимизни янада яхшилай олишимизга ишонаман.

- «Лочинлар»нинг сўнгги турлардаги омадсизликлар нима билан боғлиқ?

- Биз жуда ҳам кўп дуранг қайд этиб юбордик. Ҳисобда олдинда бора туриб гол ўтказиб юборди. Аслидаку бир ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бироқ, йўл қўйилган хатолар туфайли қимматли очколарни йўқотдик. Бу жуда аламли, албатта.

- Илҳом Мўминжоновнинг иш услуби ҳақида фикр билдирсангиз.

- Мураббийимиз олий лигадаги ёш мураббийлардан бир ҳисобланади. Жуда ҳам жонкуяр инсон. Агарда «Навбаҳор» жамоасининг ўйинларини ўйингоҳда томоша қилсангиз, унинг хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳар бир вазият учун ўз фикрини билдириб туради. Ҳаммага тенг муомалада бўлиши ва фақат юқори мақсадларни кўзлаши таҳсинга лойиқ.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?

- Жуда ҳам яхши. Барча ака-укадек бўлиб кетган. Тўғри бошида бироз келишмовчиликлар бўлди. Лекин, кейинчалик ҳамма бир оиладек бўлиб қолди. Буни мухлислар ҳам машғулотларга келиб гувоҳи бўлишади. Улар ҳам бундан завқланиб кетишади.

- «Навбаҳор» таркибидаги энг яхши ҳимоячини айта оласизми?

- Бу саволингизга жавоб бера олмайман. Очиғи ўзим ҳам баъзи вазиятларда ҳимоячи вазифасини бажараман. Умуман олганда жамоадаги ҳимоячиларнинг барчаси бир хил савиядаги ўйинчилар.

- Жамоадаги қайси футболчининг майдонда бўлиши сизга далда бўлади.

- Жамоамизда ўн тўққиз нафар футболчи бор. Уларнинг ҳар бири майдонда яхши ўйнашга ҳаракат қилади. Азиз Турғунбоевни вақти келиб топ клублар сафида тўп тепишига умид қиламан. Унинг ўйинлари менга ёқади.

- Иккинчи даврага тайёргарлик ишлар қандай кетяпти?

- Яхши, ҳаммаси кўнгилдагидек бўляпти. Таркибимизда янги ўйинчилар ҳам бор. Машғулотларда биринчи даврада йўл қўйилган хатолар устида ишлаяпмиз.

- Бу йил жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Натижани мавсум сўнггида кўрамиз. Бу йилги жамоа тўқсон фоиз янги футболчилардан ташкил топган. Агарда раҳбарият ушбу ўйинчиларни сақлаб қолган тақдирда, бирдан тўртинчи ўрингача бўлган поғоналарни вазифа қилиб қўйишса бўлади. Ҳар йили янги таркиб билан совриндор бўлиш қийин бўлса керак.

- Ёшлигингизда бошқа чизиқда ҳам ҳаракат қилганмисиз ёки ўшандаёқ дарвозабон бўлишни мақсад қилганмисиз?

- Ёшлигимда ҳужумчи бўлганман. Маҳалламизда «Прогресс» деган жамоа бор эди. Бир куни дарвозабонимиз машғулотга келмаган ва унинг ўрнига дарвозадан турганман. Очиғи бу ўзимга ҳам ёқиб қолган. Шу сўнг дарвозабонлик фаолиятимни бошланган. 2012 йили «Пахтакор» дарвозасини қўриқлай бошладим. У ерда кўп вақт бўлмасамда, ўзига яраша обрў-эътиборга эришдим. Дарвозабон бўлганимдан афсусланмайман.

- Сиз кичик мундиал иштирокчисисиз. Эҳтимол Сизни катта мундиалда ҳам кўрармиз?

- Албатта, ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Вақти келиб жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳам насиб этар.

- Бу йилги олий лига савияси ҳақида фикр билдирсангиз.

- Икки-уч жамоани ҳисобга олмагандан қолган барча жамоалар бир хил кучга эга. Шунинг учун чемпионат қизғин кечмоқда. Агарда битта ўйинда ютсак 5-поғонага кўтарилишимиз мумкин. Мухлисларни яна ўйингоҳга қайтишларини хоҳлаймиз. Иккинчи давра шиддатли ўтиши аниқ.

- Дарвозабоннинг ўйинда амалга оширган чиройли сейвфи ёки пенальтини қайтариши табиийки ўзига бўлган ишончни ва руҳиятини кўтаради. Айтингчи чиройли гол ўтказиб юборганда қандай аҳволга тушасиз?

- Гол ўтказишнинг ўзи ёқимсиз.

- Наманганлик мухлислар Сизда қандай таассурот қолдиришяпти?

- Ҳайратдаман. Ўтган йили Бухорода ўйингоҳ билан тўла мухлислар олдида ўйнаш ёқимли бўлганди. Биринчи давра учрашувларини охиригача ўз майдонимизда мухлислар тўла ўйингоҳда ўтказдик. Наманганда ишқибозлар ҳатто машғулотларга ҳам ташриф буюришади.

- Уларнинг Сизга бўлган ишонч ва меҳри ўзингизга ҳам сезиляптими?

- Албатта, мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли, улар Сизни яхши ўйнашга ундайдилар. Ишқибозларимиз янада кўпайишини хоҳлардим. Бизни қўллаб турган мухлисларимизга жамоа номидан катта раҳмат айтаман.

Хуршид Юсупов суҳбатлашди.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Barcamania_2016 19 июль 2017 15:06
Омад Асилбекка!

Muzaffar83 19 июль 2017 15:01
Олмаликдан охирги дакикаларда уткизган голин халиям тушларимга кириб чикяпти

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить