» » Одил Аҳмедов: «Мўминжонов бемалол «Навбаҳор»да ишлайверсин»

Одил Аҳмедов: «Мўминжонов бемалол «Навбаҳор»да ишлайверсин»

Одил Аҳмедов: «Мўминжонов бемалол «Навбаҳор»да ишлайверсин»

Хабарингиз бор, жорий йил 2004 йилда таваллуд топган футбол тарбияланувчилари Наманган спорт коллежига имтиҳон топширдилар. Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бошланган иш янада унумли бўлиши учун Одил Аҳмедов Италияда тадбиқ этилаётган янги методикани ўз академиясида қўллашни мақсад қилди. Сўнгги кунларда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори  СА сайтида чиқиш қилди.

"Наманганда яна ёшлар футболи қайта оёққа тураётганини эшитаётган жуда кўплаб ҳамшаҳарларимдан нафақат наманганликлар, балки водий аҳлидан жуда кўплаб хатлар оляпман. "Навбаҳор"га сайланган янги президент Шавкатжон Абдураззоқовни клуб ўринбосарлари учун алоҳида шароит яратиб берганини эшитиб хурсанд бўлдим. Чунки бу бизнинг ишимизни енгиллаштиради, спорт коллежидан яхши болаларни етиштириб бериб турсак, ўринбосарлар таркиби орқали ё уни бош жамоага ёки четга чиқариш билан шуғулланамиз. Шунинг учун ҳам ўринбосарларга бўлган эътибор жуда муҳим. То жамоа ўз ўринбосарларига жиддий эътибор қаратмас экан, четдан келган футболчилар ҳозир жамоани эмас, ўзини ўйлайдиган бўлиб қолган. Тез кунларда хорижлик ҳамкорларимиз билан мураббийлар малакасини ошириш борасида иш бошлаймиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Мавсум бошида "Навбаҳор"да сизнинг ҳиссангиз ҳақида гап-сўзлар чиққан эди?

- Мен бу йил жамоага росмана ёрдам бермоқчи эдим. Ўтган йил якунида жамоа қийин аҳволга тушиб қолди, ўшанда қўлдан келган ёрдамни бердим. Якунда жамоа олий лигада қолгач, мен керак бўлмай қолдим. Майли, бунга қаршилигим йўқ. Лекин нима ўзгарди? Мўминжонов менга ёшларга эътибор қаратишни ваъда берганди, аммо якунда рулни ўз қўлига ола бошлади, худдики барча ишни у қилди. Бемалол ишлайверсин. Лекин яна бир бор айтаман, Наманганни карвонсарой қилишмасин. Виктор Жалиловни кўпчилик ёмон кўради, лекин у ҳар доим 2-3 футболчини кашф қилиб кетган. Бизга мана шундай мураббийлар керак. Мўминжонов клубда яна қанча ишлайди билмайман, аммо ишни кечиктирмасдан ёшларга урғу беришимиз керак, бошқа гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

- Кимларни мисол қилиб келтира оласиз?

 - Мана "Неймар"ни олайлик (Аҳмад Мамадалиев, 1997 йилда таваллуд топган) нонвой бола, кечалари нон ёпиб чиқади кейин машғулотга келади. Оилавий ҳолати бундай бўлиб турса, бола қандай ўсади? Йованович нега йўқолиб қолди? Ёки "Навбаҳор" унга машғулот майдоними? Йил бошида ўйнай олмай, охирида гол урадиган. Урган голлари ҳам ғалаба келтирмаган. Бундай дурангларни маҳаллий футболчилар билан ҳам қўлга киритса бўлади. Битта ёш ўйинчини қўйиб, 10та ўйинга имконият беринг, у ҳам 11-турдан уришни бошлайди. Гапирса гап кўп!

Азизбек Турғунбоевчи? Ўткан йили Россияга кетишга тайёр турганди бу бола. Оилавий шароитидан келиб чиқиб. 2016 йил унга эътибор бўлмади, бу йил ҳам кетказишаётганди. Чунки фамилияси йўқ-да. Нимадир бўлди-ю, битта ўйиндан кейин қолди. Мана ҳозир асосий таркиб футболчиси. Наманганлик истеъдодлар Россияга ишлагани эмас, ўйнагани кетиши керак! Мана шу фалсафани илгари суришимиз керак.

- Ўз академиянгиз ҳақида нима дейсиз?

- Муаммо шундаки, шунча қилинган ишларга тўсиқлар бўлаяпти. Агар Намангандаги коллеж ва лицейни қайта оёққа тургизмасак, ўринбосарлар сафига бола қаердан келади? Ўринбосарларда футболчи бўлмаса, асосий таркибга ким келади? Яқин кунларда Наманганда иккита катта сунъий майдон қурилиши бошланади. Уни кўчадан келган кишиларга пул ишлаш учун қилмаяпман. Шу ёшлар учун жой бўлсин дейман. Шуни ҳам гапириб юрганлар ва иш бошлашимизга қаршилик қилаётганлар бўлаяпти. Водий чемпионлар лигаси ҳам ўз-ўзидан келмаган ғоя. Коллеж ва лицейга яхши футболчиларни саралаб олайлик деяпмиз. Рауф Инилеев ҳам текинга ишламаса керак, унга ҳам маошни ўзимиз берамиз. Мутахассисларни Италия ва "Краснодар" академиясига юборишни режа қилиб турибман. Коллеж ва лицейдаги барча мураббийларни қайта кўриб чиқиб, маъқулини олиб қолиш ва улар билан замонавий фикрлашимиз керак. Рауф Инилеев уларга масъул бўлади ва биз тадбиқ этадиган методиканинг ишлаш жараёнини назорат қилади. Инвентарлар яхши бўлсин, болакайларда тўп билан муаммо бўлмасин. Ҳаммасини аъло ҳолатда қилишни ўйлаб қўйганмиз, лекин қаршилик бундай давом этадиган бўлса, мен қандай ишлайман, лойиҳани Тошкентга кўчираманми ёки Фарғонагами? Илтимос, менга қаршилик қилманг, бировдан пул сўраётганим йўқ-ку!

НОДИРХЎЖА ЮЛДАШЕВ суҳбатлашди

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

abdulxay 21 июль 2017 19:37
Nafsinga uray shalash sani tanitgan insoni nazaringa olmay qoldimi tvar gapirsa gap daxxuya gavno odam emas ekansan odilxam kamanda yomon bulsin demaganku natija qilib tanilging kevotkan bulsa 1.2 yil qsib tursang xama tanirdiyu isqirt ligini tanimay san suka uyinlarni sotganini ishtib wunga majburdurda deb oyluvdim sam uzini kriwani uylagan miding yana maydonda azart bilan baqirishinichi

РАХМАТИЛЛО 21 июль 2017 07:09
Хакикат минг фоиз керак булса хамир учидан патир бунданда баттар ишларни килган бу афирист !


--------------------

РАХМАТИЛЛО 21 июль 2017 07:09
Хакикат минг фоиз керак булса хамир учидан патир бунданда баттар ишларни килган бу афирист !


--------------------

Kuymazor 21 июль 2017 01:42
Balki, tushumovchilik bo‘lgandir...


--------------------

Firdavs 20 июль 2017 20:39
Хаммани фигони ошиб турганида, балки бу тугри фикрми билмайман, Муминжоновни хаелида, нималар бор, режаси кандай, пастда дустимиз Азамжон реал мадрит айтгандай узок йиллик уйлаб куйганлари бордир. Буни билишни ягона йули мураббийдан эксклюзив интервю олинглар хурматли админлар. Шунда билиб оламиз. Аслида бировни номини кора килиш, бухтон ёмон иш, динимизда хам буюрилмаган. Бу билан окламокчи эмасман, шунчаки ойдинлик киритинглар.

MIRZOHID MIRZAYEV 20 июль 2017 20:28
Агар лойиха Фаргона ёки Тошкентга кучса Наманган вилоятини энг катта хатоси булади.

Barcamania_2016 20 июль 2017 19:50
Иккинчи булим давом этмокда.
Хозирча хисоб 0:0.

Azamjon RealMadrid 20 июль 2017 19:42
Yowlagayam imkon beriw kerak bu togri fikr lekin murabbiyimz yangi ozgina natija qilib obru qozongisi keladi wunga ozgina imkon beriw kerak bu yil oziga aduwi tarkib qilib olsa nargi yildan kamida 3 tadan yowlani sinawni bowlaydi yowlaga imkon tuguladi faqat buning u4un kattalani yaxwisini yigib olsa yowlani aybini wu kattala yopib turadi Bunyodkoram 3 4 yil tarkib yigdi kegin yowlani tiqiwni bowladi Ilhomam bu yil tarkibni ozagini saqlab yaxwi bolani olib qolib nargi yildan dubldan bolani oliwni bowlasa kerak hokimimzam yigiliw qilib yowlani kawf etiwni buyurdila ozgina sabr qilsak hammasi yaxwi boladi yaxwi boliwi u4un biz qolimzdan kelgani4a qollab dalda bolib turaylik

Илёс 1978 20 июль 2017 19:23
Шундай имкониятдан фойдаланиш керак. Бу лойихани бугун Одил бошладими келажакда яна Одилга ухшаб Наманган футболини кутарман деган инсонлар етарлича топилади. Шу бошланган хайирли ишларга нега аралашяпсизлар уз холига куйинглар! Эртага узи айтганидай бошка шахарга кучирса Одилга хеч кандай зиёни йук лекин... шу лекини ёмон билинади

Илёс 1978 20 июль 2017 19:13
Клуб сиёсатини мураббий эмас, рахбар хал килиши керак.
Клуб пулини мураббий эмас, рахбар ишлатиши керак.
Мураббий нари борса бугунги узбек футболида 2 йиллик шахс. Хар икки йилда клуб стратегияси узгараверса хеч нима узгармайди.
Факатгина 4-5 клуб уз сиёсатига эга.

Barcamania_2016 20 июль 2017 19:04
Жамоамиз учрашувни куйидаги таркибда ўтказмокда:

Сарвар Каримов, Мирзохид Гофуров, Гиёс Комилов, Жахонгир Мехмонов, Дарко Станоевич, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Аббос Махсталиев, Азизбек Тургунбоев, Ойбек Киличев, Дониёр Усмонов.

Rovshan kaka 20 июль 2017 19:03
dinamoga qarshi boshlangich tarkib:s.karimov j.mehmonov g.komilov m.gofurov .a.mahsitaliyev.a.tyrgunbiev o.qilichev a.aliyev d.jabborov d.stanoivich d.usmonov

Barcamania_2016 20 июль 2017 19:01
Айни пайтда "Навбахор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўртоклик учрашуви давом этмокда

MIRZOHID MIRZAYEV 20 июль 2017 18:06
Четдан келган мураббий сокка килгани келади камандани махаллий мураббийга бериш керак. Илхомга хам оз колди щуни билиб туриб сокка ишлаб олай деяпди.

ХАМИД СУЛТОН 20 июль 2017 18:06
бугун уртогли уйини бормиди динама билан билганла шу тугрисидаям ёзиб Турина.

Uznamcity 20 июль 2017 17:45
Yoshlaga etibor qisa rezultat bomaydi rezultat qilaman desa yoshlaga etibor bermaslik kere korochchee unaqasigayam bunaqasigayam bahonamiz bor yozaveramiz vaxaxaxa bizga nima kere bilaa uzi aa uzimizam bilmasak kera Muminyan sur karoochchee

ХАМИД СУЛТОН 20 июль 2017 17:38
уйин хакидаям билганла ёзиб Турина.

Шухратжон-75 20 июль 2017 17:32
А.Саматов б.н Т.Шамсиддиновни уйин сотди деганлар каттик адашгансилар улар Муминжоновни йулига юрмагани у.н кетди виждони тоза кетди уларни

Barcamania_2016 20 июль 2017 16:28
Адаш, оз колди.
Худо хохласа Одил боракан Наманганни иктидорлари кўчада колмайди.

Barcamania_2016 20 июль 2017 16:25
Шухратжон ака сиз кўп таъкидлайсиз, ёшларимизга умуман эътибор камлигини. Мен хам кўп бора таклифлар билдирдим. Нега шунда хам булар ўйлаб кўрмади?
Худога шукурки, мана нихоят янги тайинланган шахар хокимимиз ёшларга катта эътибор каратяптилар. Сог бўлсинлар.
Мани ўша савол кийнаяпти. Сайтга кириб, фикрларни ўкишади, нимага харакат килишмади булар ака? Шароит бор экан, нега харакат бўлмади ака?

Qobiljon Nosirjon ugli 20 июль 2017 16:21
Цитата: Barcamania_2016
Жуда кўп маротаба, жуда кўп бора айтдим, ёшлар билан ишланг, ишланг дедима.
Афсуски биз мухлисларни фикрлари мураббийлар учун бир тийин.

Iya adash bu murabbiyga shu joyga kelib murabbiy sifatida tanilishiga sababchi bulgan Odilni gapi bir tiyin ekanu siz va biz hafa bulishimiz uyatku...

Uznamcity 20 июль 2017 16:19
Yo pramoy haydab bomaydi bita ikta chichsin ketin yozamiz gandonni haydaymiz.muminjonip manga tel kivor garno uzim qilardimu sanga telim vip lekin usha vip vaqtam uvol suka sanga

Barcamania_2016 20 июль 2017 16:19
Жуда кўп маротаба, жуда кўп бора айтдим, ёшлар билан ишланг, ишланг дедима.
Афсуски биз мухлисларни фикрлари мураббийлар учун бир тийин.

Qobiljon Nosirjon ugli 20 июль 2017 16:18
Adminlar Ilhomdan intiryu olish vaqti keldi manimcha uni Ahmedovni gapiga munosabatini kutib qolamiz. Utkan yili uzi aytkan edi Odil tufayli Navbahorga keldim deb...

Bositxon 20 июль 2017 16:18
ODILGA qarshilar qatorida shu muminjoniv xa bolsa kere xudo insof bersin lutiviz

Uznamcity 20 июль 2017 16:18
Yo pramoy haydab bomaydi bita ikta chichsin ketin yozamiz gandonni haydaymiz.muminjonip manga tel kivor garno uzim qilardimu sanga telim vip lekin usha vip vaqtam uvol suka sanga

Bositxon 20 июль 2017 16:18
ODILGA qarshilar qatorida shu muminjoniv xa bolsa kere xudo insof bersin lutiviz

Шухратжон-75 20 июль 2017 16:16
Кобилжон бефойда бу бола Ашурматовга хам дам берворади ишонаверинг бундан Наманган футболи у.н хеч кандай наф йук. Шу даражага етиши у.н сабабчи булган инсонни норози килган одамдан нимани кутиш мумкин

Qobiljon Nosirjon ugli 20 июль 2017 16:16
SHUHRAT AKA HAQ GAPNI YOZIPSIZ MUMINJONOV ESHDHAKNI ISHINI QILIPTI NOMARD INDON EKANSAN ILHOM NAVBAHOR UCHUN QILGAN ISHLARINGA RAHMAT. ENDI ILTIMOS KET JAMOADAN NAMANGAN FUTBOLINI KUTARILISHIGA TUSIQ BULMA ILTIMOS.

Uznamcity 20 июль 2017 16:13
Bita qolsa haydaymiz babayanni chochogi munimyani mavsumni Rauf Talgatovich bilan yakunlab qoyamiz

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить