» » О. Аҳмедов: "Барчаси ортда қолди"

О. Аҳмедов: "Барчаси ортда қолди"

Куни кеча Одил Аҳмедов томонидан берилган интервью жуда кўплаб шов-шувга сабаб бўлди. Ана шу интервьюдан бир кун ўтиб воқеалар қандай давом этганини билиш мақсадида СА ходими футболчи билан боғланди.

 

"Ҳозирча ҳаммаси изига тушди. Бир томондан гапириб олганим яхши бўлди. Бўлмасам, шаҳар ҳудди бедарвозадек бўлиб қолганди. Мен гапирмасам, у гапирмаса, шундай давом этаверармиди", - дейди Одил Аҳмедов.

 - Очиқроқ айта оласизми, айнан ким ҳалақит қилаётганди?

- Интервьюда у ҳақда оғиз очмадим, суҳбатдан кейин мухлислар кўп мурожаат қилишди. Якунда акам ўша киши билан менинг номимдан мухлислар олдида кўришиб олди. Барча қилаётган ишлари айтилди, бошланишига аксар мухлислар ҳам бизни нотўғри тушунаётган эди. Кеча барчасига барҳам берилди. Қолаверса, Хайрулла Хайитбойивичнинг шаҳсан ўзи бизни чалғитувчи тўсиқларни бартараф этиб беришга вада бердилар. Менимча энди биров ҳалақит қилмайди. Ҳар ҳолда шунга умид қиламиз. Шу ўринда академияни Наманганда сақлаб қолишга ҳаракат қилган вилоят футбол федерациясининг Вице-президенти Баҳром Холмирзаевга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Мўминжонов масаласичи?

- Илҳом акага эътироз фақатгина ёшлар жамоасига қаратилмаётган эътибор борасида бўлди. Юқоридаги кишини номини айтмаганимни, кўпчилик қаршилик Мўминжонов томонидан бўлди деб ўйлади. Йўқ, у киши агар Намангандаги ёшларни асосий таркибга жалб қилса ҳаммамизга яхши бўлади. Ўринбосарлар таркибини жиддий ўргансин, селекцияда қатнашсин. Ўйинларни жонли кўрсин. Тайёрлов гуруҳи ўйинларига ташриф буюрсин ва ўринбосарлар сафига керакли ўйинчиларни тўлдиришда ёрдам берсин. У киши қилиши керак бўлган иш шундан иборат. Чунки мен болалар футболи билан шуғулланишни бошлар эканман, биздан чиқадиган болалар кейинчалик ўринбосарлар сафига бориб қўшилмаса, қиладиган меҳнатимизни самараси бўлмайди.

- Водий чемпионлар лигаси бўладими?

- Бу лойиҳа ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга оширилади. Биз фақат Наманган футболини эмас, рақобат бўлиши учун водий футболига жон беришимиз керак. Фарғона ва Андижон вилоятларини кучайиши лойиҳада муҳим роль ўйнайди. Кейин мақсад фақат водий эмас, шу йўл орқали Ўзбекистон терма жамоасини ва ниҳоят Япония ҳамда Жанубий Корея каби бир текисда ўйнайдиган ҳолатга келтиришимиз. Бунга 10 йиллардан кўп вақт кетади. Лекин ишлаймиз.

- Мухлислар билан учрашиш режангизда борми, улар кутишаяпти аслида нима истаётганлигингизни билишга?

- Албатта. Ҳозир МТЖнинг ўйинлари ҳал қилувчи босқичга кирган. Шунинг учун сентябрь ойида Тошкентга келганимдан кейин вақт тиғиз бўлади. Бу ерда Хитой чемпионати. Шунинг учун ноябрь ойида мавсум тугаганидан кейин катта залда албатта кўришамиз.

 

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

azizbek282 22 июль 2017 18:49
Бейда машраб еки илхом бир тийин вилоят хокими уч деса учади бу каршилик спорт кумита йоки уфф дан буган манимча хоким тепарокка чикиб илтимос киларлар

Uznamcity 22 июль 2017 18:43
Kim qarshilik qildikin unda Mashrabmikin?Shatta ochiq oydin atmaptide ushani otini belaa

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить