» » Аббос Махситалиев: «Мухлислар эътибори туфайли «Навбаҳор»ни танладим»

Аббос Махситалиев: «Мухлислар эътибори туфайли «Навбаҳор»ни танладим»

Аббос Махситалиев: «Мухлислар эътибори туфайли «Навбаҳор»ни танладим»Давралар оралиғида “Навбаҳор” таркибига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди. Улар орасида таркибдан ўрин олган ярим ҳимоячи Аббос Махситалиев мухлисларимизга яхши таниш. Махситалиев мухлисларимизга яхши таниш. Фаолияти давомида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлган Аббосни “Навбаҳор”га ўтиши наманганлик мухлисларни қувонтирганлиги бор гап. Бугунги кунга келиб футболчини иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтакзиши ҳал этиб бўлинган масала. Мухлисларимизнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда Махситалиевга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.
- Аббос иккинчи даврага тайёргарликни янги жамоада бошладингиз. “Навбаҳор”га ўтишингиз хусусида нима дея оласиз?
- Жамоадаги кўпчилик мен учун бегона эмас. Хусусан бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан “Пахтакор”даги фаолиятим давомида бирга ишлаганмиз. Бундан ташқари Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедовлар билан “Нефтчи” жамоасида ҳам биргаликда тўп сурганмиз. Бошқа футболчилар билан ҳам ўйинлар давомида учрашиб турганимиз сабабли улар билан мулоқотда бўлиб турамиз. Айнан шу сабабли ҳеч бир иккиланишларсиз “Навбаҳор”дан тушган таклифни қабул қилдим.
- Умуман олганда “Навбаҳор” варианти қай тариқа пайдо бўлди ва жамоага Сизни ким таклиф этди?
- Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўнғироқ қилиб бирга ишлаш нияти борлигини билдирди. Илҳом акани яхши билганим сабабли таклифга розилик билдириб, “Навбаҳор” жамоасига кўчиб ўтдим.
- “Нефтчи” жамоасидан кетишингиз осон бўлмагандир?
- Бошида қаршилик қилишди. Лекин, жамоада мураббийлар алмашганлиги сабабли ўзимда жамоадан кетиш истаги пайдо бўлганди. Шу сабабли клуб раҳбари Тоҳир ака билан маслаҳатлашиб, фарғоналиклар билан дўстона руҳда хайрлашдим.
- “Навбаҳор”га ўтиб ўз олдингизга қандай мақсадларни қўймоқдасиз?
- Юқори мақсадларни кўзламоқдаман. Нафақат “Навбаҳор” балки водий клубларига мухлисларнинг эътибори ўзгача, яъни анча талабчан саналишади. Ишқибозлар билан тўла ўйингоҳда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун шарафли. Айниқса баҳс давомида Сизни қўллаб-қувватлаб туришса катта иштиёқ билан тўп сурасиз. Намангандаги ҳар бир учрашув ишқибозлар билан гавжум бўлади. Айнан шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда бир нечта таклифлар орасидан “Навбаҳор” вариатини танладим.
- Айни пайтда “Навбаҳор” мухлисларининг Сиздан умидлари катта. Ишқибозларга айтар сўзингиз бордир?
- Билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Бу ишончни чиройли ўйинларим орқали амалда исботлашга ҳаракат қиламан. Умуман олганда иккинчи даврада “Навбаҳор” жамоасини муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса, ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

БАРКАМОЛ суҳбатлашди

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Doniyor.Navbahor.pfk 23 июль 2017 17:51
Mirzayev ketgani yaxshi bo'pti

РАХМАТИЛЛО 23 июль 2017 13:39
Саид Абдужабборов экан маладой!


--------------------

MIRZOHID MIRZAYEV 23 июль 2017 12:45
Цитата: РАХМАТИЛЛО
Металлургдан битта уйинчи утибди исми Саид бундан ташкари Буникдан 2 та уйинчи келар экан кани курамиз!

Саидкомил Акбаров эмасми

РАХМАТИЛЛО 23 июль 2017 12:20
Металлургдан битта уйинчи утибди исми Саид бундан ташкари Буникдан 2 та уйинчи келар экан кани курамиз!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 23 июль 2017 12:04
А.Мирзаев Навбахорни тарк этди!


--------------------

Azizbek_1991 23 июль 2017 10:05
O'ylashimcha 2-davrada Qo'qonni o'yini umuman qovushmaydi....

РАХМАТИЛЛО 23 июль 2017 09:03
Уша легионерни олса олди булмаса таркибимиз ёмон эмас уйнашаверади анжон полкасига ёки жиззахчасига!


--------------------

РАХМАТИЛЛО 23 июль 2017 08:59
Боситхон ёш бола эмассизку буляпган ишлардан хабарингиз бордир пул йуклигидан хатто узимизни узбек уйинчисини хам ололмаяпмиз шатта ёзилавермайди узича пузича деб ё юз фоиз келади деганмидик архивга киринг куриб кейин ёзинг пластинка салто ошворди!


--------------------

Bositxon 23 июль 2017 08:55
1 chi davro oxirida xamma uzicha liganerla olarkan uni buni qilib yangilikla tashlitgandi nma bold liganerlai

Bositxon 23 июль 2017 08:53
buyam mansur 2 jon berib oynamaydi 2 chi davra tranferlari umuman yoqmadi

Barcamania_2016 23 июль 2017 08:46
Аббос Отахонов машгулотларга кўшилди

Asad_7977 23 июль 2017 02:38
Mayli Omadini Bersin Yahshi Natijalarga Erish Abbos Lekin San Urta Qulinni Kusatgansan Biz Muxlislarga Esinda Tut Javob Berasan Hali

ХАМИД СУЛТОН 22 июль 2017 23:28
укам нимаики ният килган булсанг албаттта навбахорда еган.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить