» » «Ёзёвон-Лочинлари»га имконият қолдирилмади

«Ёзёвон-Лочинлари»га имконият қолдирилмади

«Ёзёвон-Лочинлари»га имконият қолдирилмади Кеча жамоамиз Наманганда яна бир назорат учрашувини ўтказди.

Йиғин сўнггида футболчиларимиз биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлар” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимиз ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятлар юзага келди. Шундай бўлсада, мухлислар 33-дақиқага келибгина дастлабки голга гувоҳ бўлишди. Ойбек Қиличев белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам жамоамиз ҳисобни ўзгартириш учун имкониятларга эга бўлишсада, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Танаффусдан кейин футболчиларимиз устунликни ўз қўлларида сақлаб туришди. Бу ҳол учрашувни йирик ҳисобда якун топишига замин яратди. Аввалига 56-дақиқада Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг 82-дақиқасида Дониёр Усмонов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остидан аниқ зарба йўллаб, учинчи голга муаллифлик қилди. Айнан шу ҳисоб ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди:
Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Усмонов, Остон Ўрунов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Саиджон Абдужабборов.

Жамоамиз аъзолари бугун Тошкент сари йўлга отланишади. Кечки пайт футболчиларимиз енгил машғулот ўтказишади. 31 июль куни эса мураббий ва футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Загрузка...

Фикр колдириш

Bobur-N 31 июль 2017 13:12
Hokimlarga katta rahmat

Firdavs 31 июль 2017 13:09
Барча Навбахор мухлислари ва ахли учун бугун кувончли кун. Сабаби бугун узок кутилган кун, жамоамиз уз академиясига эга булди. Вилоятимиз бошчилигида ушбу академия бугун Наманган тумани тошбулок шахарчасида иш бошлади. Шу муносабат бн барчани муборакбод этаман. Келажакда биздан хам буюк футболчилар чикишига тилакдошман.

Firdavs 31 июль 2017 13:08

ОКТЯБР67 31 июль 2017 11:52
Навбахорга омад!!!

ОКТЯБР67 31 июль 2017 11:51
Навбахорга омад.

Qobiljon Nosirjon ugli 31 июль 2017 09:38
Rahmat!

YOQUBJON 88 31 июль 2017 01:31
Цитата: Азамат Абдураимов
Аввалом бор, галаба муборак булсин!Бундок таркибга яхшилаб назар солинса,олий лигани унча мунча жамоалари таркибидан умуман колишмайдиган таркибга эгамиз!Энди бундан буёгига, Муминжонов канотлардан Йовановичга тактикасидан ташкари,бошка хар хил тактикалар хакидаям уйлаб курса, максадга мувофик буларди.Яна кайтараман,таркибдаги ушбу уйинчилар билан мабодо, шу уйинчиларни жой жойида уйнатиб,тугри тактика танланса бемалол,чемпионат пешкадамларига бош огрик булиб,камида кучли бешликка харакат килса булади.Жамоамизни кейинги уйинларида, омад ва галаба асло тарк этмасин!Олга,Навбахор !!!

Yahshi fikir

YOQUBJON 88 31 июль 2017 01:29
Miminjon Ashurmatov sipektakillaringizni oxiri bormi xalol oyin qachon boladi

РАХМАТИЛЛО 30 июль 2017 22:45
ТОШКЕНТДА КУШИЛАР ЭКАН!

--------------------

Qobiljon Nosirjon ugli 30 июль 2017 22:36
Sardor qushilmadimi hali..???

РАХМАТИЛЛО 30 июль 2017 22:33
Навбахор стадионига 25.000 дан ортик мухлис келди Ю.Усманова концертига ана янгилик :-):-)

--------------------

Олег Шацких 30 июль 2017 22:11
Расман ................ .......... .... ....?

Barcamania_2016 30 июль 2017 20:59
Бугун янгилик эшитмаймиз чоги...

antivirus2014 30 июль 2017 19:28
ОЛГА НАВБАХОР! ! ! ОЛГА ЛОЧИНЛАР! ! ! ОЛГА НАМАНГАН! ! ! Факат ва факат омад бизни жамоамизни ва мухлисларимизни тарк этмасин ОМАД ДОИМО БИЗ ТОМОНДА БУЛСИН!!!

--------------------

Азамат Абдураимов 30 июль 2017 11:36
Аввалом бор, галаба муборак булсин!Бундок таркибга яхшилаб назар солинса,олий лигани унча мунча жамоалари таркибидан умуман колишмайдиган таркибга эгамиз!Энди бундан буёгига, Муминжонов канотлардан Йовановичга тактикасидан ташкари,бошка хар хил тактикалар хакидаям уйлаб курса, максадга мувофик буларди.Яна кайтараман,таркибдаги ушбу уйинчилар билан мабодо, шу уйинчиларни жой жойида уйнатиб,тугри тактика танланса бемалол,чемпионат пешкадамларига бош огрик булиб,камида кучли бешликка харакат килса булади.Жамоамизни кейинги уйинларида, омад ва галаба асло тарк этмасин!Олга,Навбахор !!!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
Загрузка...
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995
Логин
Пароль
Запомнить