» » Қийин ғалаба!

Қийин ғалаба!

Бугун Олий лиганинг 17-турида "Навбаҳор" Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди.
Биринчи бўлим тўлиқлигича мезбонлар устунлигида ўтди. "Навбаҳорчилар” томонидан кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар 12- дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Ойбек Қиличевнинг оширган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади.
Орадан 5 дақиқа ўтгач Артур Геворкяннинг зарбасидан сўнг тўп Дарко Станоевичга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва "Навбаҳор” дарвозасидан жой олди, 1:1. Ўйин шиддатли руҳда давом этди. 32- дақиқа келиб рақиб ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини жамоамиз сардори Дилшод Жабборов аниқ амалга оширди, 2:1. Танаффусга қадар ҳисоб янада ўзгариши мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.
Иккинчи бўлим ҳам "лочинлар” устунлигида ўтди. Кетма-кет уюуштирилган ҳужумлар хавфли тус олса-да, лекин омад "Қизилқум” томонида бўлди. 63- дақиқада Мирзоҳид Ғофуров ўз жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатгани боис Вадим Агишев бу сафар "Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгилади. Илҳом Юнусов учрашувда ҳисобни тенглади, 2:2.
Ўз майдонида бундай ҳисобга рози бўлмайдиган "Навбаҳор” яна олдинга ўтди ва ўз ниятига эришди. Аъзам Алиевнинг 69- дақиқада ўнг қанотдан оширган тўпини Азизбек Турғунбоев бош билан олис бурчакни нишонга олиб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. "Қизилқум” ҳисобни ҳисобни ўзгартириш мақсадида олдинга ташланди. "Лочинлар” эса қарши ҳужумда кўплаб хавфли вазиятларга бўлишди, лекин ҳисоб ўзгармай қолди.

"Навбаҳор” – "Қизилқум” – 3:2 (2:1). 12 август. Наманган. "Марказий” ўйингоҳ.6323 томошабин
Ҳакамлар: В. Агишев – 8,5, А. Калинин – 8,6, Р. Шояхметов – 8,6, А. Лупашко - 9.
Назоратчи – А. Арутюнов.
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (18. Дониёр Усмонов, 84), 44. Дарко Станоевич, 70. Аббосбек Махсталиев (24. Сардор Азимов, 67), 77. Азизбек Турғунбоев (17. Илҳом Бойдедаев, 78).
"Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 6. Нодирхон Камолов (20. Ғайрат Жумаев, 46), 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 77. Бекзод Ғанижонов (89. Отабек Исроилов, 46), 92. Акрам Баҳритдинов (18. Самандар Шодмонов, 55).
Голлар: Р. Аҳмедов (12), Д. Жабборов (32, пен.), А. Турғунбоев (69) – Д. Станоевич (17, автогол), И. Юнусов (63, пен).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (58), М. Ғофуров (63), А. Турғунбоев (69) - Н. Камолов (7), А. Баҳритдинов (48), Ш. Жўраев (86).
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

NavbaREAL 13 август 2017 00:33
Галаба муборак дустлар.Гап йук йигитларга.Буш келманглар.Худо хохласа Нефтчини хам оламиз.ОЛГА "НАВБАХОР"!!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР"!!!

РАХМАТИЛЛО 12 август 2017 22:34
МУХИМИ ГАЛАБА ШУНИСИГА ХАМ ШУКР!


--------------------

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 17-тур
19.08.2017
Нефтчи - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
"Нефтчи"-"Навбаҳор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1 Локомотив 17 41-11 39
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 17 27-15 29
4 Пахтакор 17 26-20 28
5 Бухоро 17 27-22 27
6 Навбаҳор 17 21-17 25
7 Бунёдкор 17 17-16 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 17 23-20 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 17 18-22 19
13 Шщртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 16-тур
12.08.2017
Навбаҳор - Кизилкум
3:2
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Равшан ХУРСАНОВ
Ҳужумчи
19.08.1996
Мирзоҳид FОФУРОВ
Ярим ҳимоячи
22.08.1988
Аббос ОТАХОНОВ
Ярим ҳимоячи
25.08.1995