» Ёшлар лигаси » "Динамо" ёшлари тиз чўктирилди
"Динамо" ёшлари тиз чўктирилди

Ўйин бошларида самарқандлик ёшлар кичик ташаббусга эришишди. Айнан шу сабабли дастлабки хавфли вазиятни меҳмонлар юзага келтиришди. Тимур Эргашев ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан 5 метрлардан дарвозага йўллашга уруниб кўрганди. Бироқ, "Динамо” футболчиси якуний зарбани беришда хатога йўл қўйди. Вақт ўтгани сайин ёшларимиз устунликни ўз қўлларига олишди. Ҳужумкорликни оширган футболчиларимиз гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди. Дастлаб Равшан Хурсанов гол уриши мумкин бўлган бир паллада рақиб ҳимоячиси тўпни қайтаришга эришди. 13-дақиқада Билол Тошмирзаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бироздан кейин Аббос Махсталиев ҳам дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан гол ура олмади. Махсталиевнинг якуний зарбаси ноаниқ кетди. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳам голга тортадиган имкониятлар бўлсада, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ёшларимиз устунликка эришишди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келган бўлсада, мухлислар ҳисобни очилишини анча вақт кутишди. 78-дақиқага келиб эса узоқ кутилган гол амалга ошди. Бурчак тўпи амалга оширилгач рақиб ҳимоя чизиғида юзга келган пала-партишликдан сўнг Абдулазиз Нишонбаев дарвозани нишонга олишни уддасидан чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай Равшан Хурсанов чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ғалабани мустаҳкамлади. Якунда 2:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.
"Навбаҳор” – "Динамо” - 2:0 (0:0).[/b] 25 август. Наманган. "Марказий” ўйингоҳ.
Голлар:[/b] А.Нишонбаев (78), Р.Хурсанов (81).
"Навбаҳор”:[/b] 68. Мирзоҳид Маматханов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Аббос Махсталиев (13. Искандар Сиддиқжанов, 69), 15. Шаҳзодбек Ҳамидов, 16. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (3. Юнусбек Абдувоҳидов, 83), 17. Билолхон Тошмирзаев (70. Илҳом Алибоев, 64), 18. Равшан Хурсанов (22. Акбаршо Рашидханов, 85), 26. Остон Ўрунов (2. Аббос Ғуломов, 46), 30. Аюбхон Гаппаров (48. Акмал Турғунбоев, 54), 77. Абдулазиз Нишонбаев.
"Динамо”:[/b] 16. Рустам Тоштурдиев (35. Алижон Алмуҳаммедов, 73), 4. Ҳакимхон Аламхонов, 6. Миркомил Локаев (34. Хумоюн Толибов, 70), 8. Жасур Қурбонов, 12. Жасур Ашуров, 15. Бунёд Исроилов, 17. Тимур Эргашев (18. Анвар Муродов, 75), 22. Тимур Эргашев, 28. Дамир Темиров, 42. Орзумурод Аҳмедов, 55. Искандар Холмирзаев (70. Рамиш Бобомирзаев, 61).
Огоҳлантиришлар: [/b]А.Нишонбаев (57) – М.Локаев (45), Т.Файзуллаев (84).
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш