» » «Динамо» Наманганда ҳам мағлуб бўлди

«Динамо» Наманганда ҳам мағлуб бўлди

«Динамо» Наманганда ҳам мағлуб бўлдиМамлакат чемпионатининг 19-турида Самарқанднинг "Динамо” жамоаси "Навбаҳор” меҳмони бўлди.
 
Иккинчи даврани ижобий натижалар билан бошлаган жамоамизни бу сафар ҳам ғалаба қозонишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди. Мавсум иккинчи ярмида ғалаба қозона олмаган "Динамо” жамоаси ҳам ижобий натижани қайд этиш учун уриниб кўрган бўлсада, футболчиларимиз муҳим ғалабани қўлга кирита олишди.
Учрашувни жамоамиз ҳужумкор руҳда бошлади. Илк дақиқадаёқ футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Турғунбоевга ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан сўнг Қиличев тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аҳмедовнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Наумов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан бироз вақт ўтиб, Қиличевнинг бу сафар жаримадан узатган тўпидан кейин Меҳмонов дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Меҳмонлар 10-дақиқада Аманов дарвозасига зарба йўллашди. Азимовнинг тепган тўпини Аманов эгаллаб олди.
17-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов "Динамо” дарвозасини нишонга олишга эришганди. Аммо, ҳакамлар офсайдни қайд этиб голни инобатга олишмади. Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин суръати бироз пасайди. Айнан шу сабабли дарвозалар олдида ҳам хавфли вазиятлар сони кам кузатилди. Самарқандликлар ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратишгани боис футболчиларимизнинг уринишлари самара келтирмади. "Динамо” сафида асосий таркибдан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев тезкор ҳаракатлари билан дарвозабон ва ҳимоячиларимизни хушёр туришга ундаб турди. Шундай бўлсада, меҳмонларнинг уринишларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади.
Учрашувнинг иккинчи бўлими анча кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Футболчиларимиз танаффусга қадар уддалай олмаган ишларини иккинчи бўлимда амалга ошириш мақсадида ҳужумкорликни оширишди. "Динамо” эса асосан қарши ҳужумлардан умид қилган ҳолда ҳаракат қилди. Жамоамизнинг ҳисобни очиш учун амалга оширган уринишлари 65-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Навбатдаги бурчак тўпи амалга оширилгач, меҳмон жамоа вакиллари хавфни бартараф этгандек туюлган бир паллада Рўзимбой Аҳмедов тўпга эга чиқиб яқин масофадан дарвозани нишонга олди. Голдан кейин меҳмонлар ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. "Динамо” мураббийлари тажрибали ҳужумчи Фарҳод Тожиевни майдонга тушириш орқали мақсадга эришишга интилишди. Шундай бўлсада, самарқандлик футболчиларга ҳимоячиларимиз имкон беришмади.
Футболчиларимиз ҳисобни ошириш мақсадида қатор ҳужумлар ташкил этишди. Аммо, иккинчи голни уриш вакилларимизга насиб этмади. Эътиборли жиҳати, Рўзимбой Аҳмедовнинг голи "Навбаҳор”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 1299 голи эди. Агарда жамоамиз иккинчи дарвозани ишғол қилишга эришганида, чемпионатлардаги юбилей гол сифатида тарихда қоларди. Шу тариқа "Навбаҳор”нинг юбилей голини нишонлаш кейинги учрашувга қолди.
"Навбаҳор” – "Динамо” - 1:0 (0:0). 26 август. Наманган. "Марказий” ўйингоҳи. 6383 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев – 8,2, А.Снетков -8,0, Н.Рўзимов – 8,0, А.Шукруллаев - 8.
Назоратчи – Р.Серазетдинов.
ПФЛ вакили – Б.Ҳайдаров.
"Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (28. Мурод Ражабов, 89), 9. Дилшод Жабборов (С), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (84. Неманья Йованович 87), 24. Сардор Азимов (18. Дониёр Усмонов, 60), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 4. Аббос Отахонов,  8. Равшан Хурсанов, 17. Илҳом Бойдедаев.
"Динамо”: 1. Михаил Наумов, 6. Акмал Бозоров (С), 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулейманов (70. Муҳаммад Исаев, 79), 11. Абдумалик Абдуллаев (26. Саиджамол Давлатжанов, 67), 14. Раду Рогак, 15. Шоҳруҳ Холматов, 17. Алексей Николаев, 19. Ориф Мамажонов (50. Фарҳод Тожиев, 63), 28. Аднан Ороховац, 90. Дониёр Исмоилов.
Захира: 16. Руслан Тоштурдиев, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 21. Искандар Холмирзаев,.
Гол: Р.Аҳмедов (65).
Огоҳлантиришлар: Р.Аҳмедов (27), А.Аманов (87) - А.Николаев (40), Д.Исмоилов (66), Ф.Тожиев (90+2).
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
NavbaREAL 27 август 2017 12:56
Галаба муборак Дустлар!!!

КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 23-тур
01.10.2017
Навбаҳор-Пахтакор
-:-
СЎРОВНОМА
"Навбаҳор"-"Пахтакор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 21 45
2 Пахтакор 21 38
3 Бунёдкор 22 38
4 Бухоро 21 37
5 Насаф 20 35
6 Кўкон-1912 21 34
7 Машъал 20 33
8 Навбаҳор 22 33
9 Олмалиқ 20 31
10 Металлург 21 26
11 Қизилқум 21 26
12 Динамо 22 22
13 Сўғдиёна 20 22
14 Шўртан 22 20
15 Нефтчи 21 13
16 Обод 21 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 22-тур
21.09.2017
Шўртан-Навбаҳор
3:3
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988