» » Дилшод Жабборов: "Бугун дуранг қайд этилса керак"

Дилшод Жабборов: "Бугун дуранг қайд этилса керак"

Бугун бўлиб ўтадиган Хитой-Ўзбекистон учрашуви олдидан "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов ўз фикрларини билдириб ўтди.
 

- Дилшод, Хитойга жўнаб кетган таркиб маълум. Нима деб ўйлайсиз, ундан бугунги кундаги энг кучли футболчилар жой олганми?

- Албатта, мураббий ҳаммасини кўриб туриб танлаган.

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Вагиз Галиулин ва Вадим Афонин Россия чемпионати баҳсларида яхши ўйнашаётганди. Лекин уларнинг ўйинларини Бабаян бориб кўргани йўқ. Бу икки футболчи ҳақида фикрингиз қандай?

- Мураббий ўзига-ўзи душман бўлмаса керак. Ўзининг тактикаси ва ўйин услубига тушадиган футболчиларни танлаган.

- Кўпчилик бош мураббийни тактика танлашда уқуви йўқ, деб ҳисобламоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Нега энди, масалан, Бабаян «Пахтакор»ни ёш таркиби билан чемпион қила олди. Уни уқувсиз мураббий деб бўлмайди. Насиб қилса, иккала ўйинда ғалабага эришсак, ҳаммаси жойига тушиб кетади.

- Тўғрику-я, лекин бу ерда гап клуб эмас, терма жамоа ҳақида кет­япти?

- Нима бўлган тақдирда ҳам мураббий ва футболчиларимизга охиригача ишонамиз. Айни пайтда ўзга йўл ҳам йўқ.

- Сизнингча, Хитойнинг энг кучли жиҳатлари нимада?

- Энг катта устунлиги - бу тажрибали мураббийга эга эканлиги.

- Тасаввур қилинг, сиз терма жамоа бош мураббийисиз. Хитойга қарши ўйиндаги сиз танлаган бошланғич таркиб қандай кўринишда бўларди?

- Тўғриси, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Майли, ҳаракат қилиб кўраман. Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимоячилар - Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов. Ярим ҳимоячилар - Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Сервер Жепаров, олдинги чизиққа Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқовни қўйган бўлар эдим.

- Ҳисобни тахмин қилиб кўринг.

- Ютишимизни жуда ҳам хоҳлаётган бўлсамда, лекин ўйинда дуранг натижа қайд этилса керак - 1:1. Ишқилиб, бу тахминим ўзини оқламасин.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Umid 0505 2 сентябр 2017 17:22
Durrang qayd etilganida xam jon jon derdik Dilshodjon

Nizom FC Navbahor 2 сентябр 2017 06:23
Хожиакбар 1 сентябр 2017 23:14
Ха тахмининг узини окламади

Fc_navbahor 1 сентябр 2017 13:04
Babayan janoblari Odilni ham kozini qonga tuldirdi

Dilshod 1 сентябр 2017 10:21
Qaniydi hech 1-1 hisob bulganda ham mayli edi

Azizbek Chortoq 1 сентябр 2017 09:12
Kechagi uyindan kegin odil ahmedov yommon horlanib gapirdi ba ba yan out

Yoqubjon1988 31 август 2017 23:21
Nestrov Denison Axmedov Shomurodov boshqasi kerak emas termaga yaramaydi

Азимжон-83 31 август 2017 22:08
одил узи бошкача гапириши керак эди кореяга юткузсак кулокимни кесиб ташлайман шунда тугри булар эди

Азимжон-83 31 август 2017 22:05
думбулла яна юткуздими энди боксга кизикамизми яша хасанбой дусматов финалда ютгин олга боксиёрлар олга узимиззи Навбахор

suares9 31 август 2017 21:46
Кореяни ютишимиз керак булмаса ФУТБОЛни йигиштиришимиз керак. О.Ахмедов мана хакикий мартни гапи

pepe 31 август 2017 20:59
Asabni asrang!

pepe 31 август 2017 20:55
Eh, afsus...

Илёс 1978 31 август 2017 20:40
Бу терма б н жамоа жч чикишга умуман иложи йук химояда, хужумда жудаям куп хатолар бу уйинчилар бундай керакли уйинда уйнашига анча бор экан уйинни куриб шунга амин булдимки жч биздан анча узокда экан мазмунсиз тайёргарлик ва кераксиз ракиб б н уйнаш = натижа будай мазмунсиз уйин, чемпионатимизга хос ва мос терма жамоамиз бундан ортигини кутиш.... Арафа ва эртанги ийд курбон ва мустакиллик муборак азиз ватандошлар энг асосий узингизни эхтиёт килинг сиз кимгадур кераксиз!!!

Uznamcity 31 август 2017 20:16
Achchiq bolsa ham xaqiqatni yozgandim bowqalaga uxshab til yoglamachilik qilmay Babayan bilan paxta terganiyam borolmaydi Tortinchi oringa tuwib ketti lattalar.Dilshodam nimalar devorardi agar uziga quyib qoyganda.

Firdavs 31 август 2017 19:23
МУЗ, БАБАЯН, лар йук бизга мундиал керакмас деса хам Катар билан Эрон кулогимиздан тортиб юриб олиб чикиб куяди шекили. Уткан сафар Катар жонимизга оро кирганди бу гал Эрон. Рахмат шу давлатларга ва Нестеровга. Ома шу ит Бабаян анча омадли одам экан. Шунча ютказса хам имконият сакланиб колаяпди.

Firdavs 31 август 2017 19:21
МУЗ, БАБАЯН, лар йук бизга мундиал керакмас деса хам Катар билан Эрон кулогимиздан тортиб юриб олиб чикиб куяди шекили. Уткан сафар Катар жонимизга оро кирганди бу гал Эрон. Рахмат шу давлатларга ва Нестеровга. Ома шу ит Бабаян анча одам экан. Шунча ютказса хам имконият сакланиб колаяпди.

Bahromjon78 31 август 2017 19:19
Mana Dilshod tahmining uzimi oqlamadi)))
Olg'a Navbahorrrr

аzamjon8 bulajak yulduz 31 август 2017 19:03
тренир тугрисида тугри топибди

ХАМИД СУЛТОН 31 август 2017 19:03
нима булди уйин

Олег Шацких 31 август 2017 16:00
1:1 яхши натижа. Узб Кореяни ютса ЖЧ дамиз.

Олег Шацких 31 август 2017 15:59
1:1 яхши натижа. Узб Кореяни ютса ЖЧ дамиз.

ХАМИД СУЛТОН 31 август 2017 14:25
УКА НЕГА СОВУГ ГАП ГАПИРАСАН ЮТАДИ ДЕГИН ТАМОМ.БУГУН АЛБАТТА ЮТИШИ КЕРАК.

Фаёз76 31 август 2017 12:23
агар дарвозага нестеров куйилса хужумда сергеев уйнамаса хаммаси чики-чики булади

qwerty123 31 август 2017 12:22
salom. dilshodni taxmini uzini oqlamasin. ey babayan bir xitoy utini tamini bilgin

палакат 31 август 2017 12:20
ишкилиб тахминин нотугри чиксин Дилшод

палакат 31 август 2017 12:19
э палакат 1:1 дейсанми

КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 23-тур
01.10.2017
Навбаҳор-Пахтакор
-:-
СЎРОВНОМА
"Навбаҳор"-"Пахтакор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 21 45
2 Пахтакор 21 38
3 Бунёдкор 22 38
4 Бухоро 21 37
5 Насаф 20 35
6 Кўкон-1912 21 34
7 Машъал 20 33
8 Навбаҳор 22 33
9 Олмалиқ 20 31
10 Металлург 21 26
11 Қизилқум 21 26
12 Динамо 22 22
13 Сўғдиёна 20 22
14 Шўртан 22 20
15 Нефтчи 21 13
16 Обод 21 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 22-тур
21.09.2017
Шўртан-Навбаҳор
3:3
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить