» » Ўриновнинг голи ғалаба келтирди

Ўриновнинг голи ғалаба келтирди

Ўриновнинг голи ғалаба келтирди Ёшлар лигасининг 20-турида Ш. Қорабоев жамоаси "Машъал" меҳмони бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. Жамоалар дарвозалар олдида хавфли вазиятлар яратиш учун уруниб кўришди. Хавфли ҳужум ташкил этиш борасида мезбонлар кичик устунликка эришишган бўлсада, гол уриш борасида ёшларимизда яхшироқ имкониятлар юзага келди. Муборакликлардан Ойбек Жўраев Маматхоновни доғда қолдириш учун икки марта уриниб кўрди. Аввалига Мирзоҳид рақиб ҳужумчисининг 17 метрлардан тепган тўпини қайтаришни уддасидан чиқди. Кейинги вазиятда эса деярли яккама-якка ҳолатда посбонимиз ўзини кўрсата олди. Давронбек Тўраевнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.
Ўз навбатида ёшларимизда ҳисобни очиш имкониятлари юзага келди. Дастлаб Илҳом Алибоев ҳисобни очиш имконига эга бўлганди. Аммо, унинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 35-дақиқада эса футболчиларимиз ҳисобни очишди. Умиджон Матмусаев Билолхон Тошмирзаевни қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолгач “Машъал” дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Дарвозабадан чамаси 20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Остон Ўрунов қойилмақом тарзда амалга ошириб, чиройли гол муаллифига айланди.
Жамоалар иккинчи бўлимда ҳам фаол бўлишга интилишди. “Машъал” мураббийлари майдонга янги кучларни тушириш орқали вазиятни ўнглашга эътибор қаратишди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришга интилишди. “Машъал” ҳужумларини қайтаришда ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз Мирзоҳид Маматханов бехато ҳаракат қилишгани сабабли дарвозамиз дахлсизлиги сақланиб қолди. Қарши ҳужумларда эса ёшларимиз ғалабани янада мустаҳакамлаш имконига ҳам эга бўлишганди. Лекин, Илҳом Алибоев ва Акмал Турғунбоевлар вазиятларни голга айлантира олишмади. Айниқса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Турғунбоев “дубль” у ёқда турсин “хет-трик”ни нишонлаши ҳам мумкин бўлсада, амалда воқеалар ривожи ҳужумчимиз кутганидек тус олмади.
“Машъал” - “Навбаҳор” - 0:1 (0:1). 6 сентябрь. Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Ш.Ражабов, Ф.Усмонов, З.Элибоев, С.Сатторов.
Назоратчи - Х.Мухторов.
Машъал: 30. Ботир Носиров (53. Раҳимжон Давронов, 46), 3. Тимур Маматов (18. Бекзод Турсунов, 73), 8. Сирож Мелиев, 10. Ойбек Жўраев (22. Абдуллоҳ Маҳкамов, 46), 13. Искандар Шодмонов, 16. Шоҳжаҳон Қиличев, 17. Давронбек Тўраев, 20. Умиджон Матмусаев (20. Зафарбек Акрамов, 58), 23. Шокир Йўлдошев, 47. Мўминжон Мелиев (9. Жамолиддин Убайдуллаев, 58), 70. Жонибек Мирзақулов.
“Навбаҳор”: 68. Мирзоҳид Маматханов, 4. Жавоҳирбек Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов (С), 13. Маҳмуджон Нажмиддинов, 16. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 17. Билолхон Тошмирзаев (8. Музаффар Абдуллаев, 85), 22. Аббос Ғуломов, 26. Остон Ўрунов, 30. Аюбхон Гаппаров (15. Шаҳзодбек Ҳамидов, 46), 70. Илҳом Алибоев (48. Акмал Турғунбоев, 60), 77. Абдулазиз Нишонбаев (3. Муҳаммаджон Охунмирзаев, 90).
Гол: О.Ўрунов (35).
Огоҳлантиришлар: Ж.Мирзақулов (52) - А.Нишонбаев (53).

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить