» » Илтимос, ҳеч бўлмаса ЎзПФЛ ўзгарсин!

Илтимос, ҳеч бўлмаса ЎзПФЛ ўзгарсин!

Илтимос, ҳеч бўлмаса ЎзПФЛ ўзгарсин!Ҳозир ҳар хил гап-сўзлар юрибди, у бўларкан, бу кетаркан, яна аллаким келаркан.

Барча воқеалар ёпиқ бўлаётгани учун ҳам ҳамма ўзи топган ахборот билан ўртоқлашяпти. Табиийки бизда ҳам, бошқада ҳам хато бўлиши мумкин, лекин ОАВ имкониятидан келиб чиқиб ишлаяпти. Барчаси сир. Ҳеч ким чиқиш қилиб ўз номзодини илгари сурмаяпти, менга ЎФФ ўтса у қиламан, менга ПФЛ ўтса бу қиламан дейиш йўқ.

Матбуотдан барчаси сир тутилмоқда. Катта эҳтимол билан ЎФФ таркибида глобал ўзгаришлар бўлмайди. Аммо аксар ходимларга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Биринчилардан бўлиб Шерзод Игамбердиев, ҳа бу ўша "машҳур" шахс. Яна маркетинг томонидан ўзгаришлар бўлиши кутилаяпти. Тизимни тубдан ислоҳот қилиш борасида эса ҳозирча дастур мавжуд эмас. Унинг устида янги ишчи гуруҳи тузилгач иш олиб борилади. Бу бир томондан тўғри.

ЎФФнинг вазифаси нима? ЎФФ аввало пул топиши керак, демак бизга пул топа оладиган киши керак. Бундай инсонлар бизда кўп. ЎФФ қошидаги терма жамоаларга жавобгар бўлим яхши-яхши ўйинлар ташкил қилиши учун пул керак. Пул бор, ўйин бор, лекин мураббийларимиз қўрқоқ! Бизда сўнгги йилларда кўплаб кучли жамоаларга қарши ўйинлар топилди, лекин қўрқоқлик қилишди. Буни вақтида айтишмади, агар ЎФФ ҳар бир қадамини ОАВ орқали ёритиб борганида бугунга келиб бунчалик тош отишлар остида қолмасди. Ишлаганини кўрсата олмади бу ташкилот. Барчасини ОАВ ва мухлислардан яшириб юраверди. Натижасида улар барчанинг кўз ўнгида ишёқмас дангасалар қаторига кирди қолди. У ердаги ишни тўғрилаш осонроқ, ПФЛга қараганда. Мана энди мақоланинг асл мавзусига келамиз.

Бугун олий лиганинг 21-турида ишлайдиган "бригада" эълон қилинди. "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувида ЎзПФЛ вакили сифатида Фарҳод Магометов ишларкан. Фарҳод ака! Мен Сизни инсон сифатида ҳурмат қиламан, тўғриси. ПФЛда жуда кўпларга ойлик билан муаммо бўлса инсонийлик жиҳатидан ёрдам бергансиз, талабаларни ўқиш пулини тўлаб берган пайтингизни ҳам эшитганман. Лекин Сиз ва Сиз томондан йиғилган ПФЛдаги ишчи гуруҳ футболимизни инқирозга юз тутишида ўзининг "салмоқли" ҳиссаларини қўшиб қўйганликларини билмай қолдингиз.


Спорт бўлимидаги қинғир ишларни неча маротаба ёздик-ки, Сиз уларни ишдан олишни ўйлаб ҳам кўрмадингиз. Балки кўнгилчанлик қилдингиз, шунинг учун Сиздан илтимос қилиб қолардик-ки, ПФЛга замонавий фикрлайдиган мутахассисга йўл очиб беринг. Пайти келди, ишонаверинг. Қани ўша мутахассис, ким бор дейдиганлар йўқ эмас орамизда. Тўғри, ҳозир йўқ. Лекин 2 йил ичида бугун тайинланадиган янги раҳбар тўғри методикадан фойдаланса албатта учинчи йилга келиб ўз мевасини бера бошлайди. Бугунги ПФЛга 8 йилдан ошдики, ортга кетса кетди, олдинга силжиш бўлмади.

Фикр қолдираётганда ҳиссиётга берилмаслигингизни сўраймиз. Ҳар бир ишни тинчлик йўли билан, чиройлигина ҳал қилса бўлади. Қолаверса, Фарҳод ака футбол ривожи йўлида ўз ҳиссасини қўшишни истайдиган кишилардан бири.

Нега, ПФЛ? Футболчи бўлмаса бизнинг МТЖ сариқ чақага ҳам арзимайдиган ҳолатга келиб қолди. Биргина ўзгариш билан ҳаммани ҳалол ишлатиб қўя олмайсиз. Вақт керак бўлади. 2 йил ичида иш тўғри йўлга қўйиб борилса, албатта 2026 йилги ЖЧга чиқамиз. 2022 дейсизми? Қосимов пайтидаёқ ёзганман, ҳеч ким эътибор қилмаган биз ЖЧ-2018га ҳам чиқа олмаймиз деб. Ким билан чиқасиз, шу саволга жавоб топиб кўринг. ЖЧ-2022да етилиши керак бўлган қайси ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоасидаги истеъдодни кўрсата оласиз, ҳеч қайси. Шунинг учун бизда сабр қилишдан ва меҳнат қилишдан бошқа чора йўқ.

Янги келадиган раҳбарият хориждан мутахассис олиб келиб унга ишни топшириб қўйса ҳам бўлмайди. Биздаги иқтисодиёт хорижникидан фарқ қилиши мумкин. Нега вилоятлардаги иккинчи лигалар ва болалар футболи ўртасидаги мусобақалар йўқ бўлиб кетди? Буларни барчасини шунчаки пойтахтдан ўтириб эмас, жойларга бориб ўрганиш керак. Муаммонинг илдизини ўрганиб унга ечим бериш керак, мана шунда олдинга силжиш бўлади. Сўнгги 10 йилда катта бўлган футболчилар яна 10-15 йил ўтиб фаолиятларини тугатадилар. Тасаввур қиляпсизми, биз яна эски тизим асосида бугунги савияда катта бўлган футболчилар билан яна камида 10 йил юришимиз керак. Бугун қилинадиган иш маҳсули 10 йил ўтиб фойда беради. Яна 10 йил кутамизми дейишингиз мумкин. Бундан роппа-роса беш йиллар муқаддам Асқар Толибжоновга савол берган эдим: "ЖЧ-2014дан қуруқ қолишга яқин турибмиз, яхши савиядаги ўртоқлик ўйинларини келаси цикл учун ҳозирдан келишиб қўйсак бўлмайдими эртанги кун учун?"... Саволимга ўзим қониқмаган жавобни олганман. Ва кўрдимки, бу нарса ўз исботини топди ўтган циклда. Қаранг, 5 йил ўтди-кетди. Ўша беш йил аввал бирон-бир лойиҳа устида ишлаганимизда, буёғига яна 5 йил қолган бўларди. Биз эса ҳар ўтаётган йилни бой бераяпмиз. Кейинги беш йилдан сўнг яна афсус чекмаслигимиз учун ҳозирданоқ кейинги 10 йилни ўйлаб иш бошлашимиз керак.

Айни пайтда Италиядаман. Бу ерда лигалар тузилмасини ўргандим. Беш кун давомида бир нечта вилоятда бўлиб жамоаларнинг иш услуби билан танишдим. Деярли Европанинг барча топ чемпионатларида бир хил тизим. Истардим-ки, олий лигадан ташқари бўлган жамоалар ҳам шундай хизматни олишлари керак, кичик ёшдаги чемпионатларни ривожлантириш орқали мукаммал база яратишимиз лозим.

Нодирхўжа Юлдашев

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Навбахор фанати 1983 12 сентябр 2017 22:47
Яна Тошкент жамоларига э'тибор берилармикин.Ёки халол футболни курамизми.Узбек футболи келажаги водий ва вилоятларда футболнинг ривожидир.

Миршохид 12 сентябр 2017 09:17
Футболимиз энди ани «учади»! ЎФФга авиакомпания бош директори рабар бўлиши кутилмода
Бао:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ/ Миллий терма жамоа/ ЙиинларРукн: Янгиликлар
Тошкентнинг икки жамоаси «Пахтакор» ва «Бунёдкор» рабарияти вакиллари Умид Амаджонов ЎФФда иш бошлаши мумкин.
Ўзгариши кутилаётган ЎФФ тизимида икки нафар янги мутахассис иш бошлаши кутилмода. Булар «Пахтакор» вице-президенти Умид Амаджонов ва «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев, дейилади манба хабарида.
озирча, уларнинг айси лавозимларда ишлашига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага Radisson мемонхонасида ўтадиган ЎФФнинг исобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар билан бирга ЎФФнинг янги президенти ам сайланиши кутилмода.
Олдинро таралган хабарларга кўра, ЎФФ президенти лавозимига «Ўзбекистон аво йўллари» МАК бош директори Улубек Рўзиулов тайинланиши мумкинлиги айтилмода.
Манба:hordiq.uz

Миршохид 12 сентябр 2017 09:17
Футболимиз энди ани «учади»! ЎФФга авиакомпания бош директори рабар бўлиши кутилмода
Бао:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ/ Миллий терма жамоа/ ЙиинларРукн: Янгиликлар
Тошкентнинг икки жамоаси «Пахтакор» ва «Бунёдкор» рабарияти вакиллари Умид Амаджонов ЎФФда иш бошлаши мумкин.
Ўзгариши кутилаётган ЎФФ тизимида икки нафар янги мутахассис иш бошлаши кутилмода. Булар «Пахтакор» вице-президенти Умид Амаджонов ва «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев, дейилади манба хабарида.
озирча, уларнинг айси лавозимларда ишлашига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага Radisson мемонхонасида ўтадиган ЎФФнинг исобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар билан бирга ЎФФнинг янги президенти ам сайланиши кутилмода.
Олдинро таралган хабарларга кўра, ЎФФ президенти лавозимига «Ўзбекистон аво йўллари» МАК бош директори Улубек Рўзиулов тайинланиши мумкинлиги айтилмода.
Манба:hordiq.uz

Миршохид 11 сентябр 2017 21:32
Шухратжон-75 11 сентябр 2017 16:47
Рокировка булади яна хамма ишлар шундай давом этади мани фикримча

КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 23-тур
01.10.2017
Навбаҳор-Пахтакор
-:-
СЎРОВНОМА
"Навбаҳор"-"Пахтакор" учрашувида қайси жамоа ғалаба қозонади?

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 21 45
2 Пахтакор 21 38
3 Бунёдкор 22 38
4 Бухоро 21 37
5 Насаф 20 35
6 Кўкон-1912 21 34
7 Машъал 20 33
8 Навбаҳор 22 33
9 Олмалиқ 20 31
10 Металлург 21 26
11 Қизилқум 21 26
12 Динамо 22 22
13 Сўғдиёна 20 22
14 Шўртан 22 20
15 Нефтчи 21 13
16 Обод 21 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 22-тур
21.09.2017
Шўртан-Навбаҳор
3:3
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить