» » «Металлург» доғда қолди

«Металлург» доғда қолди

Олий лига 21- тур беллашувлари доирасида бугун “Навбаҳор” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди.

Биринчи бўлим бироз зерикарли руҳда ўтди. Сабаби ҳужумлар сони кам ташкил қилинди, ҳимоячилар эса деярли бехато ҳаракат қилишди. “Навбаҳор”дан Ойбек Қиличев, Ғиёс Комилов, Азиз Турғунбоев, Сардор Азимов ва Рўзимбой Аҳмедовларнинг урунишлари голга олиб келмаган бўлса, “Металлург”дан Аюбхон Нўъмонов, Алишер Зиёвутдинов, Мурод Тошматов ва Зохид Абдуллаевга омад етишмади. Дастлабки 45 дақиқада томошабинлар гол кўришмади.
Ўйиннинг иккинчи ярмида мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Азизбек Турғунбоевнинг жарима майдони ичида тепган тўпи рақиб футболчиларидан бирига тегиб, “Металлург” дарвозасидан жой олди, 1:0. Голдан руҳланган футболчиларимиз бекободликлар дарвозаси олдида шиддатли ҳужумларни тўхтатишмади. Бу эса 66- дақиқада ўз самарасини келтирди. Азиз Турғунбоев яна ўз номига гол ёздириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг майдонда кескин ва муросасиз курашлар бошланди. Шуларнинг бирида хаводаги тўп учун курашда Турғунбоев Нўъмоновдан устун чиқди. Аммо Нўъмонов қўполлик ишлатди ва майдонга йиқилган Азизбекнинг юзига тепди. Буни бош ҳакам беэътибор қолдирмади ва Аюбхонга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлади. Лекин меҳмонлар бир киши кам бўлиб ҳам ҳисобни қисқартиришни уддалашди. 75- дақиқада Зохид Абдуллаев гол муаллифига айланди. Учрашув охирларида “лочинлар” кўплаб қарши ҳужумлар содир этишди. 83- дақиқада захирадан майдонга тушган Неманья Йованович бўш қолган дарвоза тўсинини нишонга олди. Шунингдек Турғунбоев “хет-трик” муаллифига айланишга яқин келди. Аммо 2:1 ҳисоби учрашув охиригача сақланиб қолди.
“Навбаҳор” – “Металлург” 2:1 (0:0). 16 сентябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4932 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов - 8,5, Р.Нугманов - 8,2, Б.Баҳромов - 8,4, А.Нажафалиев - 9.
Назоратчи – М. Исмоилов.
ПФЛ вакили – А.Фролов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (6. Остон Ўрунов, 83), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (84. Неманья Йованович, 66), 24. Сардор Азимов (18. Дониёр Усмонов, 57), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев.
Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 2. Аброр Хусинов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Муроджон Тошматов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулейманов, 19. Алишер Зиёвутдинов, 22. Исломбек Исоқжонов (38. Муҳаммаджон Султонов, 80), 70. Жаҳонгир Абдумўминов (13. Санжар Қодирқулов, 70).
Голлар: А. Турғунбоев (48,66) – З. Абдуллаев (75).
Огоҳлантиришлар: С.Азимов (31), А.Алиев (83), М.Ғофуров (84), Ғ.Комилов (85) - Ж.Абдумўминов (14), А.Нўъмонов (21), Ҳ.Ҳошимов (81), С.Қодирқулов (84).
Четлатиш: А.Нўъмонов (73, 2-огоҳлантириш).

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 25-тур
21.10.2017
Кўкон-1912 - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 24 54
2 Насаф 24 47
3 Пахтакор 24 44
4 Бунёдкор 24 42
5 Бухоро 24 42
6 Кўкон-1912 24 37
7 Навбаҳор 24 36
8 Машъал 24 35
9 Олмалиқ 24 32
10 Металлург 24 31
11 Қизилқум 24 30
12 Динамо 24 26
13 Сўгдиёна 24 25
14 Шўртан 24 20
15 Нефтчи 24 17
16 Обод 24 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 24-тур
13.10.2017
Локомотив - Навбаҳор
2:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить