» » Учрашувдан кейинги фикрлар

Учрашувдан кейинги фикрлар

“Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Рустам Мирсодиқов (“Металлург” жамоаси бош мураббийи): - Ўйинни ўзинглар кўрдинглар, кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ўз имкониятимизни кутдик. Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг битта гол уришга эришдик. Агарда камчиликда ўйнаб гол уришимизни олдиндан билганимда, баҳсни 10 киши бўлиб бошлаган бўларди. Мезбонларда ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Агарда улар вазиятлардан фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ўйин эндигина якунланди. Шу сабабли кескин фикр билдириш мушкул. Барчасини ўзинглар кўрдинглар. Ҳозир бирор-бир нима деганим билан натижа ўзгаришсиз қолади. Бир сўз билан айтганда буни фойдаси бўлмайди.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Муборакда учралган аламли мағлубиятдан кейин “Металлург” жамоасига қарши учрашувда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Ўз навбатида рақиб жамоа ўйинини футболчилар биргаликда кўриб чиққандик. Худога шукурки, йигитлар бугун ўзларини ғалабага лойиқ эканликларини илк дақиқаларданоқ намойиш этишди. Бунинг самараси ўлароқ 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдик. Гарчи “Металлург” жамоасининг сўнгги турларда омади келмаган бўлсада жиддий рақиблар сирасига киради. Ўз майдонимизда тўп сурганлигимиз сабабли қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ютишимиз керак эди. Якунда мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ишқибозларимизга жамоани қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман. Дарко Станоевич аслида қанот футболчиси саналмайди. Ўнг қанот ҳимоясида Бу жойда Аббос Отахонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар ҳам ўйнай олишади. Ҳозирда улардан Дарко кучлироқ бўлганлиги сабабли унинг хизматларидан айнан ўнг қанот ҳимоясида фойдаланяпмиз. Ўйини бироз ўхшамади ва ҳужумкор ўйин кўрсата олмади. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилади деб ўйлайман. Аббос Махсталиев айни пайтда оптимал спорт формасида бўлмаганлиги сабабли уни майдонга туширмадим. Машғулотларда яхши ишлаб яна олдинги спорт формасига қайтади деб ўйлайман. Чунки, у кучли футболчилар сирасига киради ва тез орада асосий таркибга қайтади

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 25-тур
21.10.2017
Кўкон-1912 - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 24 54
2 Насаф 24 47
3 Пахтакор 24 44
4 Бунёдкор 24 42
5 Бухоро 24 42
6 Кўкон-1912 24 37
7 Навбаҳор 24 36
8 Машъал 24 35
9 Олмалиқ 24 32
10 Металлург 24 31
11 Қизилқум 24 30
12 Динамо 24 26
13 Сўгдиёна 24 25
14 Шўртан 24 20
15 Нефтчи 24 17
16 Обод 24 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 24-тур
13.10.2017
Локомотив - Навбаҳор
2:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить