» » Ёшлар Ғузорда ҳам ғалаба қозонди

Ёшлар Ғузорда ҳам ғалаба қозонди

Ёшлар Ғузорда ҳам ғалаба қозондиҒузорда ҳам жамоамиз  ёшлари ғалабали юришларини 22-турда ҳам давом эттиришди.

“Шўртан” ёшлари мусобақа жадвалида пешқадамлар сафидан жой олганлиги сабабли Ғузорда футболчиларимизга осон бўлмаслиги тахмин қилинганди. Шундай бўлсада, Шуҳрат Қорабоев шогирдлари қаторасига тўртинчи ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқишди. Умуман олганда иккинчи даврада ёшларимиз етти учрашув ўтказиб, бешта ўйинда ғалабани қўлга киритишди. Фарғонада “Нефтчи” билан дуранг кузатилган бўлса, 17-турда “Қизилқум”га имконият бой берилганди холос.
Ёшларимиз меҳмонда тўп сураётганликларига қарамай учрашувни анча фаол бошлашди. Бу ҳол тез орада ўз самарасини берди. Ўйин бошларида “Шўртан” ҳимоячиларидан бири Билол Тошмирзаев ўз жарима майдончаси ичида қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолди. Вазиятга яқин турган Шукуруллаев 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Абдулазиз Нишонбаевнинг пенальтидан тепган тўпини ғузорликлар посбони Раҳимов қайтаришга эришди. Шундай бўлсада, Нишонбаев такрорий зарба билан дарвозани нишонга олди.
Учрашувда ҳисоб очилгач, ёшларимиз ҳимояга ётиб олишгани йўқ. Аксинча, ҳужумкор руҳда ҳаракат қилишда давом этишди. Ўз навбатида “Шўртан” футболчилари ҳам мезбон сифатида ҳужумкорликка эътибор қаратишди. Натижада майдонда очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам қарама-қарши ҳужумлар ташкил этиб, гол уришга эътибор қаратишди. Ҳимоячи ва дарвозабонларни бехато тарзда ҳаракат қилиши, айрим ҳолларда ҳужумчиларни якуний зарбани йўллашда хатога йўл қўйишлари танаффусга қадар ҳисобни ўзгаришига имкон бермади.
Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби қизиқарли руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада, дарвозаларга тўп киритиш ҳеч кимга насиб этмади. “Шўртан” жамоаси вакиллари вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужумкор тарзда тўп суришган бўлсада, дарвозабон ва ҳимоячиларимиз бехата ҳаракат қилиб рақибга имкон беришмади. Аксинча иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Акмал Турғунбоев мезбонлар посбони билан икки марта яккама-якка вазиятга чиққан бўлишига қарамай дарвозани нишонга ола билмади. Сафардаги муҳим ғалабадан сўнг ёшларимиз сонини 26 тага етказиб олишди.
“Шўртан” – “Навбаҳор” – 0:1 (0:1). 20 сентябрь. Ғузор. БЎСМ ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Калинин, З.Элибаев, Н.Қосимов.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
“Шўртан”: 16. Акмал Раҳимов, 5. Шербек Эшмуродов, 6. Акром Баҳромов, 7. Юсуф Бўриев, 8. Ислом Шодмонов, 9. Тимур Комилжонов, 11. Дилшод Хушбаков, 18. Толиб Очилов, 20. Шаҳзодбек Хурсанов, 23 . Нурали Падаров, 29. Евгений Кочнев.
Захира: 79. Фирдавс Акрамов, 4. Шаҳбоз Жўраев, 14. Шерзод Темиров, 15. Ислом Бойсариев, 17. Соибжон Сафаров, 19. Нурбек Йўлдошев, 25. Асилбек Мирзаёров.
“Навбаҳор”: 68. Мирзоҳид Маматханов, 4. Жавоҳирбек Олимжонов, 5. Искандар Сиддиқжанов, 8. Музаффар Абдуллаев (3. Муҳаммаджон Охунмирзаев, 65), 13. Маҳмуджон Нажмиддинов, 15. Шаҳзодбек Ҳамидов, 22. Аббос Ғуломов (16. Турғунпўлат Турғунов, 85), 26. Билолхон Тошмирзаев, 30. Аюбхон Гаппаров (48. Акмал Турғунбоев, 51), 70. Илҳом Алибоев (2. Юнусбек Абдувоҳидов, 80), 77. Абдулазиз Нишонбаев.
Гол: А.Нишонбаев (5).
Амалга оширилмаган пенальти: А.Нишонбаев (5).

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 25-тур
21.10.2017
Кўкон-1912 - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 24 54
2 Насаф 24 47
3 Пахтакор 24 44
4 Бунёдкор 24 42
5 Бухоро 24 42
6 Кўкон-1912 24 37
7 Навбаҳор 24 36
8 Машъал 24 35
9 Олмалиқ 24 32
10 Металлург 24 31
11 Қизилқум 24 30
12 Динамо 24 26
13 Сўгдиёна 24 25
14 Шўртан 24 20
15 Нефтчи 24 17
16 Обод 24 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 24-тур
13.10.2017
Локомотив - Навбаҳор
2:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить